Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:56

Боткенда жанжалга сабаб бўлган йўл масаласи муҳокама қилинмоқда


16 март, шанба куни қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни барқарорлаштришга қаратилган сўзлашувларнинг навбатдаги раунди бошланди.

Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизмати Боткендаги ўз мухбирларига таяниб хабар қилишича, учрашув доирасида Қирғизистон ва Тожикистоннинг транспорт ва йўллар вазирликлари вакиллари сўзлашувлар ўтказмоқда. Томонлар чегарада бошланган можарога сабаб бўлган Кўктош-Оқсой-Томдиқ йўли қурилишини муҳокама қилмоқда.

Ушбу хабар ёзилаётган пайтда Тожикистон фуқаролари тўсиб олган Ўш-Боткен-Исфана йўли ҳамда Қирғизистон фуқаролари тўсиб олган Тожикистоннинг Исфара туманини Ворух эксклави билан боғловчи йўл ёпиқлигича қолаётган эди.

Делегацияларга Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Раззақов ҳамда Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳимлар етакчилик қилмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон делегацияларининг чегарадаги вазият муҳокамасига бағишланган сўзлашувлар 14 мартда бошланган эди.

Қирғизистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Жениш Разақовнинг хабар қилишича, томонлар биринчи навбатдаги вазифа аҳоли ўртасидаги можарони бартараф этиш эканлигини таъкидлашган. Шундан кейингина томонлар айланма йўл қуриш ва чегараларни аниқлаш масалаларни муҳокама қиладилар..

Учрашув Боткен туманининг Оқсой қишлоқ ҳукуматига қарашли Кўктош қишлоғида бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можаро 13 март куни бошланди. Ҳар икки томондан жабрланганлар бор.

Қирғизистон давлат чегара хизмати версиясига кўра, низони Тожикистоннинг Меҳнатобод қишлоғи аҳолиси бошлаган, улар чегара яқинида қирғиз томонидан Оқсой-Тамдиқ айланма йўли қурилишига қарши чиққан.

Тожикистон чегара муассасаси баёнот бериб, можарони ер участкасини эгаллаб олишни мақсад қилган Қирғизистон фуқароси келтириб чиқарганини маълум қилди.

Тожикистон берган хабарга кўра, можаро вақтида Тожикистоннингикки фуқароси ҳалок бўлган.

15 март куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати Тожикистон билан чегарадаги вазиятнинг нисбатан барқарорлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG