Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:16

Қирғиз-тожик чегарасида низо: икки тожикистонлик ҳалок бўлди, уч қирғизистонлик яраланди


Воқеа юз берган ҳудуд ҳар икки томондан кучайтирилган тарзда қўриқланмоқда.
Воқеа юз берган ҳудуд ҳар икки томондан кучайтирилган тарзда қўриқланмоқда.
Қирғиз-тожик чегарасида оммавий тошбўрон. Бир одам ўлди, камида 20 одам жароҳатланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида Рафоуддин Тешаев исмли яна бир тожикистонлик оламдан ўтди.

Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизмати Ворух касалхонаси бош шифокори Карима Ҳакимова сўзларига таянган ҳолда хабар қилади. Тешаев чегарадаги низо оқибатида ҳаётдан кўз юмган иккинчи тожикистонликдир.

Бош шифокорга кўра, ўқ Тешаевнинг кўкрагига теккан ва у воқеа жойида ўлган. Бироқ мақтулнинг кимнинг ўқидан қазо қилгани ҳозирча номаълум.

13 март куни қирғиз-тожик чегарасида олинган жароҳат туфайли 43 ёшли тожикистонлик Ҳусайн Ҳакимов оламдан ўтгани хабар қилинганди.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 14 март куни яна ўқ овозлари янгради

Азаттиқнинг (Озодлик қирғиз хизмати) Боткен вилоятидаги мухбири Жениш Айдаровга кўра, Тожикистоннинг Ворух анклави тарафдан отилган ўқдан қирғизистонлик бир милиция ходими яраланган ва касалхонага олиб кетилган.

Чегарада отилган ўқдан, қирғиз томонидан жами уч киши яралангани айтилмоқда. Уларнинг барчаси Самарқандек қишлоғидаги касалхонага ётқизилган.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати эса ўқлар огоҳлантирув сифатида отилганини, вазият эса таранглашиб кетганини тасдиқлади.

Бу орада пайшанба куни икки мамлакат бош вазирлари - Муҳаммедқалий Абилғазиев ва Қоҳир Расулзода телефон орқали чегарадаги аҳволни муҳокама қилганлари очиқланди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, томонлар анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик алоқаларини эътиборга олган ҳолда вазиятни барқарорлаштиришга тайёр эканларини билдирганлар. Ҳукумат раҳбарлари нохуш ҳодиса бўйича Қирғизистон ва Тожикистоннинг давлат идоралари вакиллари иштирокида қўшма суриштирув ўтказиш ҳамда чегарадаги вазият эскалациясига йўл қўймаслик юзасидан келишиб олганлар.

Кечга яқин эса Қирғизистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали суҳбатлашгани маълум қилинди.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, Сўўрўнбай Жээнбеков ва Имомали Раҳмон чегарадаги ҳодисани холисона текшириш учун қўшма комиссия ташкил қилиш ва келажакда бу каби воқеаларга йўл қўймаслик зарурлиги, шунингдек, давлат чегараси делимитацияси жараёнини якунлаш бўйича музокараларни фаоллаштириш лозимлигини қайд этганлар.

Икки давлат раҳбари асрлардан бери яхши қўшничилик алоқаларига эга бўлган халқлар ўзаро тинчлик ва дўстлик муҳитида яшашлари кераклиги юзасидан якдил эканларини билдирганлар.

Чоршанба кунги жанжал оқибатида бир киши ўлган

Тожик-қирғиз чегарасида икки мамлакат фуқароларининг ўзаро низолашуви оқибатида 13 март куни бир тожикистонлик ҳалок бўлган, камида 20 одам жароҳатланганди. Озодлик радиоси тожик хизмати ҳалок бўлган одам Исфара тумани Хўжааъло қишлоғининг 43 ёшли турғуни Ҳусайн Ҳакимов эканини билдирган.

Озодликнинг қирғиз хизмати Қирғизистон Чегара хизматига таянган ҳолда, низо пайтида Тожикистон фуқаролари томонидан бир уй ёндириб юборилганини хабар қилган.

- Биздаги маълумотга қараганда, бир нафар қирғизистонлик каттароқ жароҳат олиб, Самарқандек қишлоқ касалхонасига ётқизилди. Аниқланган маълумотларга қараганда, Ўртабўз қишлоғида яшовчи одамнинг уйи тожикистонликлар томонидан ёқиб юборилди, - деди Қирғизистон Чегара хизмати матбуот вакили Салқин Абдиқариева.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Боткен вилоятидаги мухбири Жениш Айдаров эса Самарқандек қишлоқ касалхонасига турли даражадаги тан жароҳатлари билан 6 одам олиб келинганини айтди.

Нима бўлган эди?

Расмий маълумотларга қараганда, 13 март куни соат 15:30 Тожикистоннинг Меҳнатобод қишлоғи аҳолиси Қирғизистон томонидан қурилаётган Ақсай-Тамдиқ йўлининг бир қисми ўз қишлоқлари ҳудудидан ўтишига норозилик билдириб, йўлни тўсиб қўйган. Шундан сўнг Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи аҳолиси ҳам чегарага йиғилган.

Вазият соат 18:30ларда кескинлашиб, Тожикистон томонда 50 одам, Қирғизистон томонда 70 одам тўпланиб қолган. Чегаранинг икки томонида турган одамлар бир-бирларини тошбўрон қила бошлаганлар.

Кечки соат саккиз яримларга бориб эса тожикистонликлар Қирғизистоннинг Ўртабўз қишлоғидаги бир уйга ўт қўйган. Тожикистон томонидаги уйлардан бирига ҳам қирғизистонликлар томонидан ўт қўйилгани айтилмоқда.

Тожикистоннинг Воруҳ эксклавидаги Тожикон қишлоғи раиси Ғофуржон Жўраевнинг айтишича, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари воқеа жойига уч соатдан сўнг етиб борган. Уч соат давомида эса одамлар бир-бирлари билан низолашиб турган.

Вазият ҳозир қандай?

Озодликнинг Боткен вилоятидаги мухбири Жениш Айдаров 14 март куни чегарадаги вазият барқарорлашганини, ҳар икки томонни кўплаб ҳарбийлар ва милиция ходимлари назорат қилаётганини билдирди.

- Бироқ одамлар қўрқиб, ҳозир бу йўлдан юрмаяптилар. Чегара ҳудудида анча кўп машина тўпланиб қолган, - деди Жениш Айдаров.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков тожик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, чегарадаги вазиятни муҳокама қилишган.

Тожик ва қирғиз маҳаллий расмийлари эса воқеа жойида 14 мартга ўтар кечасигача музокаралар ўтказиб, аҳолини тинчлантирган.

Нега бундай бўлди?

Қирғизистон 2014 йилда Ақсай-Тамдиқ йўлини қура бошлаган эди. Йўлнинг бир қисми Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида баҳсли бўлиб турган ҳудуддан ўтиши лозим эди.

Бироқ Тожикистоннинг чегара ҳудудидаги аҳолиси ва ҳукумати йўл қурилишига қарши чиққан ҳамда Қирғизистон ҳукуматидан бу ишни фақат икки давлат ўртасидаги чегара делимитация ва демаркация қилингачгина амалга оширини талаб этган.

2014 йилнинг 11 январида ҳам мазкур йўл қурилиши Қирғизистон ва Тожикистон чегарачиларининг ўзаро ўқ отишларига сабаб бўлган эди. Отишма пайтида Қирғизистоннинг беш, Тожикистоннинг уч чегарачиси яраланган.

Отишма юзасидан икки мамлакат расмийлари қарши тарафни айблаган баёнотлар тарқатган эди

XS
SM
MD
LG