Линклар

Шошилинч хабар
26 март 2019, Тошкент вақти: 06:57

Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари энг аввало можарога барҳам беришга келишиб олдилар


Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари учрашуви Боткен туманининг Оқсой қишлоқ ҳукуматига қарашли Кўктош қишлоғида бўлиб ўтмоқда.

Боткенда Қирғизистон ва Тожикистон делегацияларининг чегарадаги вазиятни муҳокамасига бағишланган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

ҚР бош вазирининг ўринбосари Жениш Разақовнинг хабар қилишича, томонлар биринчи навбатдаги вазифа аҳоли ўртасидаги можарони бартараф этиш эканлигини таъкидлашган. Шундан кейингина томонлар айланма йўл қуриш ва чегараларни аниқлаш масалаларни муҳокама қиладилар. Тожикистон делегациясига бош вазир ўинбосари Азим Иброҳим бошчилик қилмоқда. Музокаралар бугун давом эттирилади.

Учрашув Боткен туманининг Оқсой қишлоқ ҳукуматига қарашли Кўктош қишлоғида бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можаро 13 март куни бошланди. Ҳар икки томондан жабрланганлар бор.

Қирғизистон давлат чегара хизмати версиясига кўра, низони Тожикистоннинг Меҳнатобод қишлоғи аҳолиси бошлаган, улар чегара яқинида қирғиз томонидан Оқсой-Тамдиқ айланма йўли қурилишига қарши чиққан.

Тожикистон чегара муассасаси баёнот бериб, можарони ер участкасини эгаллаб олишни мақсад қилган Қирғизистон фуқароси келтириб чиқарганини маълум қилди.

Тожикистон берган хабарга кўра, можаро вақтида ТРнинг икки фуқароси ҳалок бўлган.

15 март куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати Тожикистон билан чегарадаги вазиятни нисбатан барқарорлигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG