Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:52

"Ҳоким таҳқирлагандан сўнг инфаркт бўлдим, касалхонадан ҳам ҳайдаб солишди"(ВИДЕО)


Равшанбек Рўзиев касалхонада
Равшанбек Рўзиев касалхонада

Андижон вилоят, Шаҳрихон туман, "Ўзбекистон" МФЙ собиқ раиси Равшанбек Рўзиев OzodMikrofonга мурожаат қилиб, туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов ўзини кўпчиликнинг олдида изза қилиб, таҳқирлагани ортидан инфаркт бўлганини иддао қилди.

«Ҳоким таҳқирлагандан сўнг инфаркт бўлдим, касалхонадан ҳам ҳайдаб солишди»
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:13 0:00
Бевосита линк


Равшанбек Рўзиевнинг айтишича, оёғидаги дард сабаб туфли киёлмай мажлисга шиппак кийиб борган, аммо туман ҳокими уни турғизиб қўйиб кўпчиликнинг олдида изза қилган:

-Ўзи қанд касалим бор, оёғим икки марта жароҳат олган. Тинмай қизиб кетаверади, ҳатто қишда ҳам шиппакда юраман. Ўша куни мажлисга ҳам оқ кўйлак, костюмда, лекин оёғимда тапочка билан борган эдим. Ҳоким буни кўриб қолиб, шунча одамнинг олдида шахсиятимга тегиб ялангоёқсан, президентнинг даргоҳига ҳам тапочка кийиб келадими, деди. Хўп, дедиму индамай чиқиб кетдим. Эртаси куни сени ишдан бўшатамиз, сайлов қиламиз, деди. Хўп, бўшатинг, дедим. Эртасига мактабда срочно сайлов бўлди. Одамлар раҳбарларга нега ишдан бўшатасан, маҳаллага жуда кўп иш қиляпти бу одам, деди. "Айби мажлисга тапочка кийиб боргани" деди. Тапочка кийиш айб эканми, бу одам қишда ҳам шундай юради, оёғи икки марта операция бўлган, деди. Бу гапларни эшитиб, юрагим сиқилиб, ташқарига чиққандим, юрагим ушлаб қолди. Кейин билмайман, реанимацияда кўзимни очдим. Бир кун ётганимдан сўнг, даволовчи врачим бош шифокор сизга жавоб бериб юбор деб талаб қиляпти, деди. Мажбур чиқариб юборишди. Уйга келганимдан сўнг кўзим хиралашиб қолди. Кейин яна касалхонага олиб бориб ётқизишди. Мен қорнимга эмас, қадримга йиғлаяпман. Бола-чақали, неварали одамман. Эртага ана ҳоким айтган ялангоёқ келяпти, деб менга қўлини бигиз қилиб кўратишларидан хавотирдаман. Наҳот ҳоким деган маданиятли одам, сабабини сўрамай туриб, ҳамманинг олдида ўзидан ёши катта одамни масхара қилса?”

Равшанбек Рўзиев бу воқеа ҳақида унинг камерага қараб айтган гаплари Фейсбукдаги Нодирбек Ҳожиматовнинг саҳифасида ҳам эълон қилинганини қўшимча қилди.

«Ҳоким таҳқирлагандан сўнг инфаркт бўлдим, касалхонадан ҳам ҳайдаб солишди»
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG