Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:50

"Дарёга чўкиб кетган куёвимнинг жасадини топиш учун сувни камайтиришмаяпти"


Фахриддин Муҳаммадиев мана шу жойдан ўтаётганда чўкиб кетган
Фахриддин Муҳаммадиев мана шу жойдан ўтаётганда чўкиб кетган

Сурхондарё вилоят, Жарқўрғон туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Донахон Қобилованинг айтишича, 6 июнь куни Сурхон дарёсига чўкиб кетган куёви 33 яшар Фахриддин Муҳаммадиев жасадини ғаввослар сув кўплиги сабаб топа олмаяпти.

Донахон Қобилованинг айтишича¸ дарё сувини бир муддат тўғондан камайтириб туришни сўраб туман, вилоят ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлигига бир неча бор мурожаат қилган¸ аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган.

“Ғаввослар ўша куни келиб сувга кириб чиқишди. Сув кўп, ўзимизни оқизиб кетмоқда, илтимос қилинг сувни бирор соатга камайтиришсин, деди. Туман ҳокимига мурожаат қилсам, Сув хўжалиги вазирлигига мурожаат қилинг, дейди. Вазирликка мурожаат қилсам хат ёзинг дейди, камайтирсак ҳам сизнинг ҳудудга келгунча 24 соат вақт ўтади, қоронғуда ғаввослар ишламаймиз дейди. Хуллас, отангга бор¸ онангга бор деб, бир-бирларига солиб ётишибди”.

Донахоннинг айтишича, 6 июнь куни куёви Фахриддин Муҳаммадиев велосипедини кўтариб олиб, дарёнинг нариги қирғоғига сув кечиб ўтаётганда тўлқин оқизиб кетган. Унинг сувда оқиб кетганига жияни гувоҳ бўлган.

Фахриддин аввал солиқ инспекциясида ишлаган, яқиндан бошлаб эса ишдан бўшаб, тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган. Қайнонасининг айтишича¸ Фахриддин Муҳаммадиев ортида 8 яшар ўғли¸ 2 ва 6 яшар қизлари қолган.

Дарёга чўкиб кетган куёвимнинг жасадини топиш учун сувни камайтиришяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:33 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG