Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:49

“Шамол учирган томларимизга ваъда қилинган шифер берилмади”


Мамлакат Маҳмудова уйининг шамол учириб кетган томи.
Мамлакат Маҳмудова уйининг шамол учириб кетган томи.

Бухоро вилоят, Жондор туман, Ойтуғди МФЙ, Жўйсафед маҳалласида яшайдиган Мамлакат Маҳмудованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унинг уйи ва молхоналари томини кучли шамол учириб кетган, аммо ҳукумат ваъда қилган шиферни бермаган.

Мамлакат Маҳмудованинг президентга ёзган шикояти нусхаси.
Мамлакат Маҳмудованинг президентга ёзган шикояти нусхаси.

“Менинг уйимдаги 227 квадрат метр жойдаги шиферни шамол учириб кетган эди. Президент қарори билан биз каби оилаларга ҳукумат томларини ёпиб берилиши керак эди. Маҳалла раисига борсам, натижа бўлмади. Лекин бир фермерга юзта шифер берилганини кўриб, маҳалла раисига, ҳокимиятга бир неча марта мурожаат қилдим. Ҳеч ким ёрдам бермади. Ёғингарчилик бошланиб, уйларимдан сув ўтиб кетди. Йиғлаганим кўриб онам, омонатга қўйган пулини бериб, томингни ёпиб ол деди. Бир амаллаб ёпиб олдим. Яна маҳалла раисига бориб, нега ҳаммага бериляптику, менга йўқ десам, томини ёпиб олганларга берилмайди, деди. Мен у пулни омонатга олганман, десам, менинг ишим йўқ, деди. Учта фарзандим бор. Эрим Россияга бориб ишларди. Карантин бўлиб ишсиз қолди, ўзимизда ҳам карантин учун иш йўқ. Президентимиз берган ёрдамни маҳалла ва туман ҳокимлиги нега менга бермайди?”

“Шамол учирган томларимизга ваъда қилинган шифер берилмади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00
Бевосита линк


-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG