Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:27

OzodMikrofon: Товон пули бермасдан, дўконимни бузишмоқчи (ВИДЕО)


Тошкент вилоят, Оҳангарон шаҳрида яшовчи тадбиркор Гулнора Йўлдошеванинг OzodMikrofonга мурожаат қилиб, айтишича, унинг дўконини шаҳардан ўтган магистрал йўлни кенгайтириш важи билан бузиш режалаштирилган.

20 йилдан буён тадбиркорлик қилиб келаётган 42 яшар Гулнора Йўлдошевага кўра, уни дўконини бузиш учун аввалдан огоҳлантиришмаган ва товон пули ҳам беришмаяпти. Шу боис тадбиркор аёл дўконининг бузилишига қаршилик қилаётганини айтади.

- Менга 18 август куни ҳокимнинг бузиш ҳақидаги қарорини олиб келиб беришди. Шу куни дўконимнинг ҳамма томонини тўсиб, савдо қилишимни ҳам чеклаб қўйишди. Лекин бузиш учун олдиндан огоҳлантириши ва товон пули бериши керакку! Булар қонунга зид ҳаракат қилишмоқда, дейди Гулнора Йўлдошева.

Гулнора Йўлдошева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00
Бевосита линк
Оҳангарондаги буз-буз
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

..........................

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG