Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:37

Китоблик тадбиркор: Буздирилган дўконимга на жой беришди, на товон пули


Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан қўнғироқ қилган тадбиркор, 48 яшар Ўктам Ғуломовнинг OzodMikrofon га арз қилишича, унинг Қаландартепа буюм бозоридаги юз квадрат метрлик қонуний дўконини бозор маъмурияти асоссиз буздириб ташлаган.

Буздирилган дўкони ўрнига на ер ва на товон пули ололган тадбиркорнинг айтишича, у бу ноҳақликдан арз қилиб икки йил давомида вазирлик ва ташкилотларга шикоят аризаси ёзиб чиққан:

“Қаерга ёзсам ҳам айланиб яна Китоб туманига қайтиб келяпти. Булар эса силлиққина жавоб бериб юборишяпти. Мен каби яна 15 тадбиркорнинг арзига ҳам ҳеч ким қулоқ солмаяпти”, дейди тадбиркор.

"Қаерга шикоят ёзсам яна айланиб туманга қайтиб келяпти"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00
Бевосита линк

...................................................................................................................

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG