Линклар

Шошилинч хабар
23 март 2019, Тошкент вақти: 16:36

Прописка талаб қилган иш берувчи ҳам, пропискани текширмаган масъул ҳам жазоланади


10 январдан прописка ишга қабул қилишда тўсиқ ҳисобланмайди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Telegramдаги каналида хабар қилди.

Вазирлик эълон қилган бу меъёр президент Мирзиёев 9 январда имзолаган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунда белгилаб қўйилди.

Қонун матни "Халқ сўзи" газетасида 10 январда эълон қилинди ва кучга кирди.

Меҳнат кодексининг янгиланган 80-моддасига мувофиқ, эндиликда вақтинчалик ёки доимий прописка ёхуд яшаш жойи бўйича қайднинг йўқлиги ишга қабул қилишда рад этиш учун асос бўлмайди.

80-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган:

“Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин”.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан ҳам вақтинчалик ёки доимий прописка йўқ ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган шахсни ишга қабул қилганлик учун энг кам иш ҳақининг 10 дан 15 баробаригача миқдорда жаримага тортишни кўзда тутувчи 223−2-модда чиқариб ташланди.

Айни пайтда...

бу янгилик жойларда, хусусан, Тошкентда пропискасиз яшаса бўлаверади, дегани эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223- моддасидаги талаб 10 январда кучга кирган қонун билан бироз таҳрир билан қуйидагича сақлаб қолинган.

223- модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган:

“Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйилиши, –

энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Шу пайтгача жарима миқдори кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида бўлган.

XS
SM
MD
LG