Линклар

Шошилинч хабар
22 март 2019, Тошкент вақти: 23:07

Ўзбекистонда яқин кунларда пропискасиз ишлаш мумкин бўлади


Прописка тўғрисидаги муҳр.

Ўзбекистонда ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди. Бу борада Маъмурий жавобгарлик Кодексига ва Меҳнат Кодексига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистонда яқин кунларда пропискасиз ишлаш мумкин бўлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

Адлия вазирлигининг 14 декабрда маълум қилишича, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонун президент томонидан имзоланганидан ва белгиланган тартибда матбуотда расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради.

Расмий маълумотда айтилишича, Маъмурий жавобгарлик Кодексидан вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлувчи 223-модданинг 2-банди чиқариб ташланди.

Меҳнат Кодексидан ҳам ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилишни рад этиш мумкинлиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланди.

Ўзбекистонда ҳокимият алмашган даврдан бошлаб прописка масаласи кун тартибига қўйила бошланган эди.

Ўтган йил Ўзбекистон ҳукумати доимий прописка олиш тартибини талаб қилинган ҳужжатлар ададини озайтириш ҳисобига енгиллаштирганди.

Жорий йилнинг 22 октябрида эса Тошкентда қурилган янги биноларда квартира сотиб олган Ўзбекистон ва хориж ватандошларига пойтахтда доимий яшаш пропискаси берилиши белгилаб қўйилган.

Ҳукумат қарори билан пойтахтда 3300 минимал иш ҳақига тенг, яъни 81,500 доллардан кўпроқ пулга кўчмас мулк сотиб олган хориж ватандошлари ва ватандошлиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида пропискада туришга изн берилганди.

Айтиб ўтиш лозимки, 2017 йилга қадар Ўзбекистон пойтахтида рўйхатдан ўтиш амалда деярли имконсиз эди.

XS
SM
MD
LG