Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2019, Тошкент вақти: 00:18

Ўзбекистонда вақтинча рўйхатга турмаган сайёҳлар жаримадан озод қилинди


Ўзбекистон ҳукуматининг 29 майдаги қарорига асосан қисқа муддатга саёҳат қилган чет элликлар бундан буён вақтинчалик пропискага турмаганлик учун жавобгарликдан озод қилинди.

Gazeta.uz сайтининг хабар қилишича, шу вақтга қадар чет эл ватандошлари ёки ватандошлиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтмаса, энг кам иш ҳақининг 50 дан 100 баробаригача - 8,6 дан 17,2 млн сўмгача (1073−2146 АҚШ доллари) миқдорда жаримага тортилар эди.

Бундан буён чет элликларнинг вақтинчалик прописка учун жавобгарлиги уларни таклиф қилган ёки қабул қилган томон - сайёҳлик операторлари, меҳмонхона, даволаш муассасалари ва турар жой эгалари зиммасига юклатилди.

Вақтинчалик прописка хорижликнинг вақтинча яшаш жойига етиб келгандан кейин 3 иш куни давомида расмийлаштирилиши лозим.

Бундан ташқари, 29 майдаги қарор билан, чет элликларни бир ойгача муддатга вақтинчалик пропискага қўйиш учун белгиланган 5 АҚШ долларидан 20 долларга қадар давлат божи ҳам бекор қилинган. Бунинг ўрнига энг кам иш ҳақининг 5 фоиздан 15 фоизига қадар миқдорда сайёҳлик йиғими жорий этилган.

XS
SM
MD
LG