Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:15

Москвада ўзбек хакери бир ярим йилга қамалди


Ўзбек ҳакери Азиз Абдалиев
Ўзбек ҳакери Азиз Абдалиев

Москванинг Басман суди ўзбекистонлик 30 ёшли Азиз Абдалиевни компьютерга Windows 7 ва бухгалтерияга оид махсус программаларни ноқонуний юклаш ва ўрнатишга урингани учун 1,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. Ўзбек муҳожири Москванинг Курск вокзалида Windows 7 программасини “харидор” полиция ходимлари компютерига юклаб бериш пайтида қўлга олинди. Полиция расмийларига кўра, ҳибсга олиш пайтида ўзбек “хакери” ёнида қалбаки паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган.

Тергов пайтида Азиз Абдалиев 10 йилдан ортиқ Москвада яшаб келгани, шу пайтга қадар ноқонуний ишлар билан шуғулланмагани, Ўзбекистондаги оила аъзоларига ёрдам бериш учун бундай амалга биринчи бор қўл уришга мажбур бўлганини айтди.

Азизнинг айтишича, у қўлга олинганига қадар ноутбукка операция системаси юклаб бериш билан ҳаммаси бўлиб 3500 минг рубл пул ортирган, холос.Яқинда ўз ҳужжатларини йўқотгани боис, Азиз қалбаки паспорт билан юришга мажбур бўлган.

Москванинг Басман суди Азиз Абдалиевни “компьютер маълумотига қонунга хилоф равишда кириш” ҳамда “муаллифлик ҳуқуқини бузганликда” айбдор деб топди ва муҳожирни 1,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди. Тергов хулосасига кўра, Азиз жорий йилнинг 4 августида Россияда блок қилинган торрент-трекер Pirat.ca дистрибутивларидан Windows 7, Microsoft Office, 1С "Бухгалтерия" и 1С "Предприятие" программаларини юклаб олган. Орадан бир кун ўтиб, Азизни Москванинг Курск вокзалида “харидор” полициячилар қўлга олган.

Тергов томони ООО "Майкрософт Рус" ва ООО "1С" ширкатларига етказилган зарар қўламини 884 минг рубл (тақрибан 14030 АҚШ доллари) баҳолади.

Ҳукм ўқилганидан сўнг, ўзбекистонлик муҳожир 1,5 йиллик қамоқдаги вақтини инглиз тили ва компьютер соҳасидаги билимини оширишга сарфлаши ва қамоқхонадан чиққанида сўнг WEB-сайтлар яратиш билан шуғулланишини билдирди.

Санкт-Петербургда ишлаётган Бек Назарнинг айтишича Россияга иш излаб келаётган меҳнат муҳожирлари орасида Азизга ўхшаб, пул топишга уринаётган ўзбеклар кам эмас.

- Мени кузатишимча, сўнги йилларда хусусан Петербургда компьютер, интернет соҳасини яхши биладиган ўзбеклар кўпаяпти. Улар Майкрософтга ўхшаган таниқли ширкатларда ишлайди, Ўзбекистонга қараганда Россияда яхши пул топишади. Бироқ, Москвда ушланган Азизга ўхшаган ўз билимидан ноқонуний йўлда фойдаланувчилар Петербургда ҳам кам эмас. Интернет сайтлари очиш қатори, қалбаки паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳатто водка голограммаларигача ясаб чиқариш билан шуғулланишади. Ўша қалбаки ясаган ҳужжатларини ўзбекларга сотишади, деди Бек Назар.

Ўз номини сир сақлаш ва овозини эшитирмаслик шарти билан гапирган ўзбекистонлик программистга кўра билими яхши ўзбек “IT-айтишниклари” кўпроқ Россияга эмас, асосан АҚШ, Европа ва Исроил каби давлатларига бориб ишлашга ҳаракат қилишади. Бу мамлакатларга қўли етмаганлар эса Москва ва Санкт-Пететрбург шаҳарларига ишлашга боришади. Россияда муҳожир-программист ўрта ҳисобда 80 мингдан 120 минг рублгача маош олиши мумкин.

XS
SM
MD
LG