Линклар

Шошилинч хабар
02 апрел 2020, Тошкент вақти: 10:28

NYT: Ўзбекистоннинг ғойиб бўлган 1-қизи - Гугуша қаерда?


Гулнора Каримова 2014 йили - отаси ҳали ҳокимиятда эканида уй қамоғига олинган эди.

Яқинда Ўзбекистонга сафар қилиб қайтган The New York Times мухбири Rod Nordland бу саволни 4 апрель куни чоп этилган мақоласи сарлавҳасига чиқарди.

Марҳум Ислом Каримовнинг Самарқанддаги мақбараси ўзбекистонликлар учун янги зиëратгоҳга айланганини ўзи бориб кўрган америкалик журналист¸ постсовет ҳудудининг энг мустабид ҳукмдори деб эътироф этилган Ўзбекистон 1-президентининг тўнғич қизи тақдири бугун мамлакатда тилга олинмайдиган мавзуга айланганини ҳикоя қилади.

Журналист¸ тонгги соат 7 дан кечки 7 га қадар зиëратчилар оëғи узилмаëтган Каримов қабрига ҳозиргача қадам босмаган шахс¸ Каримов давн маросимида ҳам кўрилмаган оила аъзоси - унинг бир пайтлардаги қудратли¸ ҳатто отасига ворис кўрилган қизи Гулнора Каримова эканини таъкидлайди.

Гугуша қаерда¸ деган саволни Самарқанд ва Тошкентда кўпчиликка берганига қарамай¸ The New York Times мухбири¸ унга на Бош прокуратура ва на оддий ўзбекистонликлардан жавоб ола олмаганини айтади.

Бу саволга¸ АҚШ мухбирининг ëзишича¸ на Гулнора Каримованинг АҚШда яшовчи собиқ эри Мансур Мақсудийда ва на унинг Британиядан сиëсий бошпана сўраган ўғли кенжа Ислом Каримовда жавоб бор¸ дейилади мақолада.

Ўзбекистон Бош прокуратураси сўнгги марта Гулнора Каримова тақдирига оид расмий маълумотни 2017 йилнинг 28 июлида ўз расмий сайтида эълон қилган эди.

“Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган”¸ дейилган бу маълумотда¸ Каримованинг бошқа жиноятларда ҳам айбланаëтгани қўшимча қилинган эди.

“Ушбу ҳолатлар бўйича Г.Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган”¸ дейилган эди Бош прокуратура баëнотида давом этаëтган жараëн тўғрисида.

Айни пайтда¸ Каримованинг 5 йиллик қамоқ жазосини қаерда ўтаëтгани очиқланмаган.

2017 йил октябрида Гулнора Каримова билан юзма-юз гаплашишни режалаштирган Швейцария терговчилари сафари номаълум муддатга қолдирилган эди.

Жараëнга алоқадор швейцариялик мулозим ўшанда Озодликка Ўзбекистон Бош прокуратураси Швейцария прокуратураси вакиллари боришни режалаган айни кунларда ишнинг асосий фигуранти Гулнора Каримова устидан Тошкентда ҳам суд мажлиси белгилангани боис¸ у билан учрашиш имкони йўқлигини билдирганини айтган эди.

Шарҳларни кўринг (8)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG