Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:41

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевдан истеъфога чиқишни сўраган йигит босимга учраганини инкор қилди


35 яшар Дилмурод Жалилов ўзини олти одамни иш билан таъминлаëтган марғилонлик кичик тадбиркор деб таништирди.
35 яшар Дилмурод Жалилов ўзини олти одамни иш билан таъминлаëтган марғилонлик кичик тадбиркор деб таништирди.

Марғилонлик тадбиркор Дилмурод Жалилов 3 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда ўзига нисбатан босимлар бўлаëтгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

35 яшар Жалилов Telegram каналида 29 ноябрь куни тарқаган видеомурожаатида Марғилонда газ ва свет йўқлиги ҳақида гапира туриб¸ халқни қийнаëтган муаммоларни ҳал қила олмаëтган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевдан истеъфога чиқишни сўраган эди.

2 декабрь кунги йиғилишда бу видеомурожаатга билвосита муносабат билдирган ҳоким Ғаниев¸ “Марғилонда газ бўп туриб¸ газ йўқ деб чиқарган” “ахмоқлар”га чора кўрмагани учун Марғилон шаҳар ҳокимига “қаттиқ ҳайфсан” берган эди.

Ҳокимнинг бу пўписаси ортидан ижтимоий тармоқларда марғилонлик йигитга нисбатан майда безорилик бўйича иш очилиб¸ маъмурий жазога тортилгани ҳақида хабарлар тарқади. Озодлик билан шахси сир қолишини сўраб гаплашган маҳаллий ҳокимият ва ички ишлар тизими мулозимлари 2 декабрь куни бу хабарларни тасдиқлади.

3 декабрь эрта тонгда Озодликка ўзи боғланган Жалилов¸ тақдиридан хавотирга тушганларга миннатдорчилик билдирди¸ айни пайтда ҳеч бир босимсиз ишини давом эттираëтгани¸ Марғилонда ҳозир газ ва свет муаммоси йўқлигини айтди.

"Хавотирга ҳожат йўқ"?

Ўзини марғилонлик 35 яшар тадбиркор Дилмурод Жалилов деб таништирган йигит 3 декабрь куни Озодликка кучли босимга учрагани ҳақида хабарлар ва хавотирларга асос йўқлигини билдирди:

- Ҳамма жойларда ман ҳақимда ëзиб¸ маъмурий жавобгарликка тортилди¸ 15 суткага қамалди¸ деган гаплар юрипти. Ман шу видеони чиқарган Дилмуроднинг ўзиман. Манга ўзимизнинг участковой Фарҳод билан гаплашгандан бошқа ҳеч ким чиқмади¸ ҳеч ким билан гаплашганим йўқ. Мани ҳеч ким жазолаганиям йўқ¸ ман жазолайдиган иш ҳам қилганим йўқ. Ман ўзимнинг шахсий эркин фикримни айтдим. Кимгадир ëқмаган бўлса¸ узр. Бу гапларни ман ҳақимда қайғуриб тарқатаëтганларга раҳмат¸ қайғурганларингиз учун. Лекин манга ҳеч ким тазйиқ ўтказгани йўқ.

Марғилон шаҳрида фаст-фуд дўкони эгаси эканини айтган Жалилов¸ Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг 2 декабрь куни ўз видеомурожаатини ëлғонга чиқарганидан¸ бу чиқиши учун Марғилон шаҳар ҳокими қаттиқ ҳайфсан олганидан бехабарлигини айтди.

Айни пайтда Дилмурод Жалилов¸ 3 декабрь куни тонгда олдига ҳокимият томонидан юборилган маҳаллий журналистлар гуруҳи келгани ва уларга ўзига нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ва босим бўлмагани ҳақида гапириб берганини ҳам қўшимча қилди.

Шуҳрат Ғаниевдан истеъфога чиқишни сўраган йигит босимга учраганини инкор қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:30 0:00

Марғилонлик тадбиркорнинг видеомурожаати қандай пайдо бўлди?

Озодлик билан суҳбатда икки фарзанднинг отаси эканини айтган Дилмурод Жалилов 29 ноябрь куни вилоят ҳокимига видеомурожаат билан чиқишига мажбур қилган вазиятни тасвирлаб берди:

- Ўша куни ман уйга кирдим (ота ҳовлиси назарда тутилаяпти -таҳр.). Ўша куни кечгача свет ҳам¸ газ ҳам бўлмади. Уйга обеддаям кирдим¸ ужиндаям кирдим. Шунчалик даражада қийин бўлди бизнинг уйимиздаги аҳвол ¸ мани кўзимда ортиқча қийин бўп кетди. Чунки дадам устларига иккитадан куртка кийиб¸ бошларига шапка кийиб¸ яна адëлди ичига кириб ëтиптила қоронғида. Ман ижарага этаж олганман ¸ ўшаққа опкетай¸ десам унамадилар¸ келинни ëнида ноқулай¸ деб. Шундан ман аламзада бўлдимда¸ уйдан кайфиятсиз чиқтим. Ишхонага бордим. Борсам¸ ишхонамдаям свет йўқ. Ўтирдим¸ ўтирдим¸ бекорчиликдан видео кўрдик. Шу пайт ҳалиги Мотуридий кўчадаги опани кўрдик¸ Яйпандаги акани кўрдик. Ўша пайтда одам ўзини камситилгандек ҳис қилди. Аччиқ устида қилдим.

Айни пайтда Жалилов¸ ўша куни газ ва свет бўлмагани ҳақидаги гапидан тонмаслиги¸ аммо 30 ноябрдан бошлаб Марғилонда газ ва свет “зўр” эканини таъкидлади:

- Агар видеомурожаатим билан газ ва свет келишига ëрдам қилган бўлсам¸ хурсандман.

Дилмурод Жалилов видеомурожаатида нима деган эди?

Ўзининг машина ичидан туриб гапираëтганини айтган Дилмурод Жалилов¸ 29 ноябрь кунги видеомурожаатида Марғилондаги вазиятни “гўристон”га ўхшатади.

Марғилонлик йигитнинг Шуҳрат Ғаниевгаа мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00
Бевосита линк

- Мана Марғилондамиз. На газ¸ на свет бор. Гўристонга ўхшайди. Ўтирибмиз мошинада исиниб. Чой-пойгаю кафе-мафега бориб¸ доғ сувидан опкелаяпмиз¸ деган Жалилов сўнгра бевосита Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга мурожаат қилади:

- Билмаймиз¸ нима қилаяпсизлар¸ қаяққа қараяпсизлар. Аммо-лекин Шуҳрат Ғаниев эплoлмасaнгиз бўшатинг! Умуман керагингиз йўқ¸ бунақа ҳокимнинг умуман кераги йўқ¸ ваабше-ваабше кераги йўқ. Халқ билан икки тийинлик қизиқиши йўқ. Буз деса¸ уз деса¸ бир секундга қолмасдан бажарасизлар. Аммо халққа бир ëрдам керак бўлганда¸ халқ қийналганда¸ балода йўқсизлар. Битталарингам керакмассизлар. 22 декабрда ҳали депутатлар сайлови бору¸ ҳали томоша қиласизлар¸ сайлов варағларингга нима деб ëзиб чиқиб кетишларини марғилонликларнинг...

Ҳоким Шуҳрат Ғаниев бу мурожаатга қандай жавоб берди?

2 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев¸ Дилмурод Жалилов номини тилга олмасдан туриб¸ бу чиқишга жаҳл билан муносабат билдирди.

Озодликка ушбу мажлисдан юборилган аудиоëзувда Ғаниев¸ Қува туманида газ йўқлигидан одамлар кўчага чиққани акс этган видео учун маҳаллий раҳбарларни ëппасига ишдан олганини айтиб¸ Қува ҳокимига қаттиқ ҳайфсан беради¸ унинг вилоят “ҳосил байрами”да қатнашишини тақиқлайди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:49 0:00
Бевосита линк


Қува ҳақида гапира туриб Ғаниев:

- Энди уюштироврадими ҳамма жойда? Қани газди ўчгани¸ қани электрди ўчгани? Наряғда биттаси уйида газ бўп туриб¸ Марғилонда¸ газим йўқ деб чиқарган. Буни ҳаммасини маҳалла тартибга солиши керак. Томошабин бўп турган одамлар ишдан кетади. Нимага чора кўрмадинг¸ ëлғон нарсани қилиб чиқарворадими шарманда қилиб? Марғилонди ҳокимигаям қаттиқ ҳайфсан¸ Қува туман ҳокимигаям қаттиқ ҳайфсан!

"Уйида газ бўп туриб¸ газ йўқ деб чиққан" марғилонлик ҳақидаги луқмасидан Ғаниевнинг видеомурожаат эгасига оид маълумоти борлиги тушунилади.

Вилоят ҳокими чиқиши давомида ҳокимият идораларидан газ ва свет йўқлиги ва бунинг халқ норозилигига сабаб бўлаëтгани ҳақида ижтимоий тармоқда хабар ва видео тарқатаëтганларга нисбатан кескин чора кўришни талаб қилади¸ чора кўрмаганларнинг ўзини “майдалашиб ўтирмай” ëппасига ишдан олишини айтади.

"Чора кўриш" амалиëти бормоқда

Озодликка келаëтган хабарлардан¸ ҳоким Ғаниев буйруғининг аллақачон амалга кўча бошлагани англашилади.

Хусусан¸ Фарғона вилоят, Марғилон шаҳар, Мотуридий кўчасидаги онаси ўзига юборган видеони жамоатчиликка тарқатиш учун Озодликка тақдим этган 27 яшар Яҳëбек оиласига босим кучайганини билдирди.

Ўтган ҳафта марғилонлик онанинг Россиядаги ўғлига юборган видеоҳикояси Озодликда эълон қилингач¸ уни юз минглаб одам томоша қилди¸ соддагина ҳикоя кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Озодлик билан 2 декабрь куни Россияда туриб гаплашган Яҳëбек¸ видео чиқишининг эртасигаëқ уйига ëпирилиб келган катта гуруҳ¸ онасини “жинни”га чиқарганини айтди:

Эртасигаëқ уйимизга газ идорасиданмиз¸ деб келишипти. Очишса¸ ҳокимият ҳам¸ маҳаллий журналистлар ҳам бор экан. Уйимдагиларни роса қўрқитишган - сизларни жиноятчига чиқарамиз¸ ўғлингни Сурияга борган террорчи қилиш қўлимиздан келади¸ деб. Онамни эса¸ “бу хотин жинни экан” деб гап тарқатишган. Қизиғи¸ газ ва свет қандоқ йўқ бўлса¸ ҳозир ҳам шундоқ йўқ. 80 яшар бувам совуқда қалтираб ўтирипти. Мен 15 ëшимдан бери Россияда қора иш қилиб пул юбораман. Юборганим овқат ва ўтиндан ортмай қолган".

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:52 0:00
Бевосита линк

Фарғона¸ қолаверса Андижон ички ишлар тизимида ишловчи ходимлардан келган хабарга кўра¸ ўтган ой профилактика инспекторларига газ ва свет йўқлигидан норозилик билдирганларни маъмурий жазога тортиш топширилган.

Буйруқ оғзаки берилди. Бундайларга 183- (майда безорилик) ва 194-модда (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича иш очасанлар¸ дейилди. Бу 15 сутка қамоқ дегани”¸ деди Озодлик гаплашган водийлик инспекторлардан бири.

"Мана бугун ҳам шу бўйича йиғилиш бўлди ҳокимиятда¸ ҳозир ҳам селектор бўлаяпти. Олдини оласан деяпти. Кўчага чиқиб намойиш қилишса¸ ҳамманг бўшайсан¸ деяпти. Вазият чатоқ"¸ деди 2 декабрь кечқурун энергетик бўҳронга оид яна бир ҳукумат видеоселектори бўлаëтганини таъкидлаган яна бир ҳокимият мулозими.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG