Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:03

Собиқ Бош прокурорнинг ўғли қидирувга берилди; куëви ҳибсга олинди. Мирзаевнинг қочишга уринган ўғли аэропортда ушланди (ФОТО)


Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб¸ ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодировнинг 39 яшар ўғли Алишер Қодиров Ички ишлар вазирлиги тарафидан 2018 йилнинг 5 март куни халқаро қидирувга берилди.

Вазирлик томонидан қидирувга берилганлар рўйхатига киритилган собиқ Бош прокурорнинг 39 яшар ўғли Қодиров Алишербек Рашитович¸ Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддасида (Фирибгарлик) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Алишер Қодиров Рашитжонов номи Ўзбекистон ИИВ сайтидаги қидирувга берилганлар рўйхатида 5 март куни кечқурун пайдо бўлди.
Алишер Қодиров Рашитжонов номи Ўзбекистон ИИВ сайтидаги қидирувга берилганлар рўйхатида 5 март куни кечқурун пайдо бўлди.

ИИВ тизимида ишлайдиган мулозим 6 март куни Озодлик билан суҳбатда Алишер Қодировнинг отаси ҳибсга олинишидан 10 кунча олдин (Рашитжон Қодиров¸ Озодлик манбаларига кўра¸ 22 февраль¸ Бош прокуратура баëнотига кўра¸ 23 февраль куни ушланган - таҳр.) Москвага қочиб кетганини билдирди.

Бу мулозимга кўра¸ Рашитжон Қодиров устидан очилган жиноий ишни олиб бораëтган терговчилар қочувдаги Алишер Қодиров билан WhatsApp тармоғи воситасида музокара олиб бормоқда.

Қодиров иши тафсилотларидан яхши хабардор мулозимга кўра¸ бу музокаралар натижасида Алишер Қодиров “отаси ўғирлаган” дея даъво аризасида кўрсатилган ярим миллард долларнинг 20 миллионлик қисмини Инфинбанк орқали давлатга қайтарган.

Ҳозирча Озодлик Бош прокуратурага Алишер Қодировнинг қаерга яширингани маълум ëки маълум эмаслигини билмайди.

Озодликка Алишер Қодировнинг қаерга қочгани ҳақида бир-бирига зид турли маълумотлар келмоқда.

"Алишер Қодиров Москвада. ЕИ визасини олишга ҳаракат қилаяпти. У¸ эпласа¸ Буюк Британиядан бошпана олмоқчи"¸ дейилади шахси сир қолишини сўраган ўзбекистонлик тадбиркор.

Айни пайтда¸ 6 март куни Озодлик тасарруфига келиб тушган мактубда¸ Алишер Қодировнинг Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги Pfingstwelstrasse кўчаси 98-уйда бекингани иддао қилинади.

Озодликка Фарҳод Мамажоновнинг Цюрихдаги квартираси¸ деб юборилган бу сурат эгаси¸ собиқ Бош прокурорнинг қочувдаги ўғли ана шу манзилда яшаëтганини иддао қилди.
Озодликка Фарҳод Мамажоновнинг Цюрихдаги квартираси¸ деб юборилган бу сурат эгаси¸ собиқ Бош прокурорнинг қочувдаги ўғли ана шу манзилда яшаëтганини иддао қилди.

Озодликка юборилган ҳужжатларга кўра¸ Цюрихдаги икки қаватли ҳашаматли квартира Қодировлар оиласи пулини ювганликда айбланаëтган Инфинбанк “эгаси” Фарҳод Мамажоновга тегишли. (Ҳужжатда уй эгаси Mamatdjanov Farkhod деб ëзилган -таҳр.)

(Бу мактубн шахси очиқланмаслиги шарти билан юборган ўзбекистонлик тадбиркор¸ Озодликка Фарҳод Мамажоновга оид банк ҳисоби¸ солиқ декларацияси ва бошқа молиявий ҳужжатлар нусхасини ҳам тақдим қилди.)

Фарҳод Мамажоновга берилган молиявий ҳужжат тепасида унинг Цюрихдаги квартираси адреси ëзилган.
Фарҳод Мамажоновга берилган молиявий ҳужжат тепасида унинг Цюрихдаги квартираси адреси ëзилган.

Ўзбекистон банк тизимида ишловчи мулозими 5 март куни Озодлик билан суҳбатда¸ Тошкентдаги Инфинбанк “эгаси” 43 яшар Фарҳод Мамажоновнинг (қоп тикиб бойигани учун лақаби Қоп - таҳр.) собиқ прокурор Рашитжон Қодиров “пулини ювганликда” гумонланаëтганини билдирган эди.

Ўзини Инфинбанк мижози деб таништирган қозоғистонлик тадбиркор иддаосига кўра¸ “Мамажонов собиқ прокурор Қодиров пулларини Дубай ва Рига банклари орқали ювиб¸ Швейцарияга ўтказишда гумонланиб ушланган ва ҳозирда ИИВ ертўласида сўроққа тутилмоқда”.

Навбат куëвларга келди...

Озодликка маълум бўлишича¸ собиқ Бош прокурорнинг икки никоҳдан жами бешта боласи бор ва уларнинг тўрттаси қиз фарзанддир.

Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасининг собиқ амалдори 6 март куни Рашитжон Қодиров куëвларидан бири¸ қўмитанинг Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Зайниддинов ушланганини хабар қилди.

Бу мулозимга кўра¸ Зайниддинов қайнотаси устидан очилган жиноий иш доирасида ушланган ва сўроқ қилинмоқда.

Бу хабарни Рашитжон Қодиров ишига бевосита алоқадор ИИВ мулозими ҳам тасдиқлади.

Давлат божхона қўмитасининг Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими вакили Озодлик билан 6 март кунги суҳбатда Ойбек Зайниддиновнинг ҳибсга олинганини инкор қилмади.

“Ойбек Зайниддинович 5 ва 6 март кунларида иш жойида мавжуд эмас¸ шундан бошқа маълумот айта олмайман¸” деди қўмита матбуот вакили.

Божхона қўмитасининг Ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи Абдуғафур Қурбонов Озодлик билан 6 март кунги қисқа суҳбатда Ойбек Зайниддиновнинг ушланган-ушланмагани ҳақидаги саволга сукут билан жавоб қайтарди¸ савол такрорланганда¸ гўшакни қўйиб қўйди.

"Мирағлам Мирзаевнинг ўғли қочишга уринган пайтда ушланди"

МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи¸ 23 февраль куни ушланиб сўроқ қилинган 42 яшар Абдурашид Мирзаев ( Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ 1-ўринбосари Мирағлам Мирзаевнинг ўғли) 6 март куни оиласини олиб Москвага қочиб кетаëтганида ИИВ ходимлари тарафидан қўлга олинган.

Абдурашид Мирзаев(ўнгда) 6 март куни Тошкент аэропортида Москвага учадиган самолëтга чиқиш олдидан ушланган.
Абдурашид Мирзаев(ўнгда) 6 март куни Тошкент аэропортида Москвага учадиган самолëтга чиқиш олдидан ушланган.

Мирзаевни Тошкент аэропортида куннинг биринчи ярмида қўлга олган гуруҳга яқин зобитнинг Озодликка 6 март куни хабар беришича¸ Абдурашид Мирзаев аэропорт хавфсизлик тизимида ишлайдиган эски танишлари кўмагида Москвага учаëтган самолëт бортига чиқаëтган пайтда қўлга олиниб¸ Транспорт прокуратураси тергов изоляторига олиб кетилган.

Аввалроқ ҳуқуқ тизими мулозимлари Озодликка Абдурашид Мирзаевнинг "Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинаëтгани”ни билдирган эди.

Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ 1-ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси 68 яшар Мирағлам Мирзаев (лақаби Антибиотик) ва оила аъзаолари устидан жиноий иш очилгани ҳақида Озодлик 1 март куни хабар тарқатган эди.

2 март куни Озодлик хабарига муносабат билдирган Бош прокуратура матбуот хизмати "Мирағлам Мирзаев ва оила-аъзоларининг собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан очилган жиноий иш доирасида ушланмаганини" билдирган эди.

Озодлик¸ собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров¸ қолаверса Каримов ҳуқуқ тизимлари амалдорлари ва уларнинг Ўзбекистон бошқарув тизимида “томир отган” қариндошлари устидан очилган жиноий ишлар тафсилотини яқиндан кузатишда давом этади.

Сиз бу жараëнларга бевосита ëки билвосита алоқадор бўлсангиз¸ тафсилотларни Озодлик билан ўртоқлашинг.

XS
SM
MD
LG