Линклар

Шошилинч хабар
14 январ 2026, Тошкент вақти: 19:47

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:27 11.6.2023

Зеленский: “Дунё Каховка тўғони ҳалокатига шармандаларча бефарқ”

Украина президенти Владимир Зеленский айрим давлатларни Каховка тўғони бузилиши натижасида юзага келган инсоний ва экологик талофатга “шармандаларча бефарқ” дея танқид қилди:

"Таассуфки, дунёнинг баъзи бурчакларида Россиянинг Каховка ГЭСидаги теракти натижасида юзага келган экоцид ва инсоний фалокатга шармандаларча бефарқ эканини кўряпмиз."

Москва ва Украина Каховка ГЭСининг вайрон бўлишида бир-бирини айблади, шунингдек ҳар икки томон бир-бирини қутқарув ишлари кетаётган пайтда тинч аҳолини ўққа тутишда ҳам айблади.

Ғарб давлатлари ҳодиса бўйича далиллар йиғилаётганини айтмоқда. Бироқ Ғарб таҳлилчилари Украинанинг ўз бошига бундай ҳалокатли фалокат келтириши учун ҳеч қандай асос йўқлигини, айниқса қарши ҳужумга ўтаман деб турган пайтда бу мантиқсизлигини таъкидламоқда.

“Ҳозирги вақтда Херсон ва Николаев вилоятларидан 3000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган. Аммо яна такрор айтаманки, бу фақат бизнинг назоратимиз остидаги ҳудудлардан эвакуация қилинган аҳоли", деди Зеленский.

17:29 11.6.2023

Трюдо: Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши "жуда ижобий" қадам

Канада бош вазири Жастин Трюдо Киевга ташрифи чоғида Украинанинг НАТОга қўшилиши бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашини билдирди:

"Канада ва бошқа кўплаб давлатлар вазият имкон берса Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватламоқда. Бу бўйича давом этаётган музокараларга ижобий қарайман".

Трюдо, шунингдек, Канадада рўйхатдан ўтган Россияга тегишли юк самолётини мусодара қилиш ва Украинага бериш ҳаракати Ғарб давлатлари "Путин ва унинг шерикларини товон тўлашга жиддий ёндашаётганини" кўрсатади, дея таъкидлади.

Россияда рўйхатдан ўтган “Волга-Днепр” логистика компаниясига тегишли Антонов 124 самолёти Россия Украинага бостириб кириб, Канада Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпиб қўйганидан бери Торонто Пирсон халқаро аэропортида сақланмоқда.

Трюдо Владимир Путиннинг Украина кучлари шарқий фронтда катта йўқотишларга учрагани ҳақидаги иддаоларини рад этар экан, Путин “ҳар гал гап бошлаганда, ёлғон гапиради”, дея фикр билдирди.

Трюдо Киевга ташрифидан аввалроқ Украинага 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилган.

17:30 11.6.2023

Украинада 700 минг киши тоза ичимлик сувидан бебаҳра қолди

Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлиши натижасида Украинада қарийб 700 минг киши тоза ичимлик сувисиз қолди.

Бу ҳақда Associated Press агентлигига берган интервьюсидаБМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс маълум қилди.

Ичимлик сувидан бебаҳра одамлар Украина назоратидаги ҳудудларда ҳам, Россия ишғол этган туманларда ҳам бор.

Сув ифлослангани сабабли Херсон вилоятида сув ҳавзаларида чўмилиш ва балиқ овлаш, шунингдек ҳайвонларни суғориш ва маҳаллий сув манбаларидан ичиш учун сув олиш тақиқланган.

Гриффитсга кўра, БМТ Украина назорат қилаётган сув босган ҳудудларда 30 минг аҳолига ёрдам берган. Жойларда кўплаб волонтёрлар иш олиб бормоқда.

Россия ҳарбийлари эса ўз назоратидаги ҳудудларга БМТ вакилларини ўтказишмаяпти.

17:32 11.6.2023

Волонтёрлар Днепрнинг сўл қирғоғида юзлаб одам йўқолганини айтишмоқда

Херсон вилоятининг Россия ишғол қилган қисми – Днепр дарёси сўл қирғоғидаги сув босган ҳудудларда 374 кишининг тақдири мавҳум бўлиб турибди. Бу ҳақда волонтёрларга таянган ҳолда “Агентство” нашри хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, йўқолганлардан икки нафари катта эҳтимол билан, ҳалок бўлган. Волонтёрлар яна бир киши ўлганини тасдиқлаганлар.

Волонтёрлар координатори айтишича, 9 июнь куни сув босган ҳудудлардан бир неча ўн кишини олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлинган. “Агентство” волонтёрлар харитасида 315 та мурожаатга “эвакуация қилинди” деб белгиланганини қайд этган.

Волонтёрлар базасида ҳозирда эвакуация қилиш сўралган 1700 дан зиёд мурожаат мавжуд, ҳар бир мурожаат бир неча кишидан тушган бўлиши мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG