Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2023, Тошкент вақти: 16:52

Жонли АҚШ матбуоти: Байден Украинага ATACMS узоқ масофали ракеталарни беришни ваъда қилган. Уруш хроникаси

Урушнинг 577-куни

Буданов: Севастополдаги Россия Қора денгиз флоти штабига ҳужумда камида 9 киши ҳалок бўлган

Оттава Киевга қўшимча зирхли техника жўнатади

Канада Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

АҚШ матбуоти: Байден Украинага узоқ масофали ракеталарни ваъда қилган

АҚШ Украинага 325 миллион долларлик ҳарбий ёрдам берилишини эълон қилди.

Озарбайжон Тоғли Қорабоққа тўртта юк машинаси инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

Ленинград вилоятида ўзбек ва тожик тилида Украина урушида даъват қилувчи баннерлар пайдо бўлди.

Озарбайжонда Тоғли Қорабоғ бўйича музокараларнинг биринчи раунди ниҳоясига етди.

Арманистон пойтахти Ереванда уч кундан бери норозилик акциялари давом этмоқда.

Украинада “Россия” ва “Москва”ни кичик ҳарфлар билан ёзишга расман рухсат берилди

Суми, Чернигов, Харков, Запорожье ва Херсон Россия артиллерия ва ракета ҳужумларига учраган.

Севастополда Россиянинг Қора денгиз флоти штабига ракета урилди.

Лукашенко Минск марказида 14 миллион долларлик янги қароргоҳи борлиги ҳақидаги маълумотни “фитна” деб атади.

Россияда қисман сафарбарлик бошланганига 1 йил тўлди.

12:54

Буданов: Севастополдаги Россия Қора денгиз флоти штабига ҳужумда 9 киши ҳалок бўлган

Украина разведкаси бошлиғи Кирилл Буданов “Америка Овози” радиосига берган интервюсида Севастополда камида 9 киши ҳалок бўлгани, 16 дан ортиқ киши, жумладан, Россия Қора денгиз флоти штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Олег Цеков яраланганини айтди.

Озодлик радиоси бу маълумотни мустақил тасдиқлай олмайди.

Аннексия қилинган Севастополнинг Россия томонидан тайинланган губернатори Михаил Развожаев ҳужум оқибатида штаб биносида ёнғин чиққанини айтган.

У аҳолини шаҳар марказидаги денгиз флоти штаби жойлашган ҳудудга яқинлашмасликка чақирган.

Ҳозирда ўт ўчирувчилар штабда ишламоқда, шаҳар марказига элтувчи баъзи йўллар ёпилган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳужум оқибатида бир ҳарбий хизматчи бедарак кетганини айтмоқда.

Вазирликнинг даъво қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Севастополга учирилган жами бешта ракетани уриб туширган.

Украина ҳарбийлари Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига ҳужум қилганини тасдиқлади, бироқ бу ҳақда кўп маълумот бермаяпти.

12:48

АҚШ матбуоти: Вашингтон Киевга АТАCМS ракеталарини бериши мумкин

АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленскийга Вашингтон Киевга АТАCМS узоқ масофали ракеталари етказиб бериши ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда NBC Nеws Конгрессдаги манбаларига таяниб хабар қилди.

Киев Россия томонидан босиб олинган ҳудудларидаги душман таъминот линиялари, ҳаво базалари ва темир йўл тармоқларига ҳужум қилиш ва уларни яксон қилиш учун 300 километрдан урадиган АТАCМS ракеталарини Вашингтондан сўраб келади.

Аммо Зеленский пайшанба куни Вашингтонга Байден билан музокаралар ўтказиш учун ташриф буюрганида Оқ уй АТАCМS бўйича ҳеч қандай қарорни ошкор қилмади.

Киевга 325 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ичида бу ракета тизимлари йўқлиги айтилганди.

Оқ уй ва Пентагон NBC хабарини изоҳсиз қолдирди. Пентагон расмийлари ҳам Зеленскийга АТАCМS ваъдаси берилганми ёки йўқлигини айтишдан бош тортди. Улар "АТАCМS бўйича бизда айтадиган ҳеч нарса йўқ", дея чекланишганди.

Оттавада Зеленский NBC хабари ҳақидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади, аммо Қўшма Штатлар Украинага энг йирик қурол етказиб берувчи давлат эканлигини таъкидлади.

"Биз барча турдаги қуролларни муҳокама қилмоқдамиз - узоқ масофага мўлжалланган қуроллар ва артиллерия, 155 мм калибрли артиллерия снарядлари, кейин ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари", - деди Зеленский Канадага расмий ташрифи чоғида таржимон орқали сўзлаган матбуот анжуманида.

Рейтер аввалроқ Байден маъмурияти 300 км гача уча оладиган АТАCМSни Украинага жўнатишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

АҚШ армияси веб-сайтида айтилишича, АТАCМS "душманнинг қўмондонлик ва назорат марказларига, ҳаво мудофааси ва логистика объектларига ҳужум қилиш учун ишлатилиши мумкин.

Байден пайшанба куни Зеленскийни АҚШнинг унинг рус босқинчиларини қайтариш учун олиб борган урушини кучли қўллаб-қувватлаши республикачи қонунчиларнинг қўшимча миллиардлаб ёрдам юборишга қаршилигига қарамай, давом этишига очиқчасига ишонтирди.

Зеленский пайшанба куни Байденга сўнгги қурол-яроғлар, жумладан, ҳаво мудофааси учун миннатдорчилик билдирди ва “бу бизнинг аскарларимизга ҳозир керак бўлган асосий нарса”, деди Зеленский.

12:44

Канада Москва Давлат халқаро муносабатлар институтига санкция киритди

Канада жума куни Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтириб, 60 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларни “қора рўйхат”га қўшди.

Рўйхатга, хусусан, "Юнармия", "Биринчилар ҳаракати", Валдай клуби, Ташқи ва Мудофаа сиёсати бўйича кенгаш ва бошқа бир қатор Кремлга яқин тадқиқот марказлари, шунингдек Москва Давлат Халқаро муносабатлар институти, Олий Иқтисодиёт мактаби, Россия География жамияти киритилди.

Шунингдек, рўйхатда сиёсатшунослар Фёдор Лукянов ва Дмитрий Тренин, “Россотрудничество” раҳбари Евгений Примаков ҳам бор.

Янги санкциялар Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Канадага ташрифи куни эълон қилинди.

Канада бош вазири Жастин Трюдо яқин уч йил ичида Оттава Киевга 650 миллион Канада доллари миқдорида ҳарбий ёрдам беришини айтди.

Хусусан, Украинага 50 та зирҳли техника, шунингдек, “Леопард-2” танклари етказиб берилади. Бундан ташқари, канадалик учувчилар украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларида тайёрлашда иштирок этади.

19:25 22.9.2023

Роппа-роса бир йил муқаддам Россияда қисман сафарбарлик бошланган эди

Сафарбарлик доирасида хизматга олинганлар ҳануз ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида қолишмоқда.

Сафарбар қилинган россияликлар орасидаги қурбонларинг ҳар беш нафаридан бири урушда икки ой ҳам яшамаган. “Важные истории” ва Conflict Intelligence Team журналистлари шундай хулосага келишди. Куни кеча улар “Чақирув қоғозидан қабргача: россиялик сафарбар қилинган аскарлар Украинада ўртача 4,5 ойдан сўнг ўлиб кетяпти” номли суриштирувни эълон қилди.

Суриштирувга кўра, сафарбарликдан кейинги биринчи ойда камида 130 киши ҳалок бўлган. Россиялик сафарбар қилинган аскарлар орасида энг кўп талафот 2022 йилнинг кузи ва 2023 йилнинг баҳорига тўғри келмоқда.

“Важные истории” ва Conflict Intelligence Team’нинг сафарбарлик орқали урушга жўнатилган ўлган аскарлар рўйхатида ўртача ёш 33 ёшни ташкил қилади. Ҳалок бўлганларнинг ярмидан ортиғи 30 дан 45 ёшгача бўлган. Ҳар ўн аскардан бири 25 ёшдан кичик бўлган. Рўйхатда фронтда 11 ойдан кўпроқ тирик юрган атиги тўрт киши бор.

Россиялик сафарбар қилинган аскарлар ўлими энг кўп Макеевкада, Бахмут яқинида ва Угледарда кузатилган.

Россияда эса сафарбарликка жавоб берувчи ҳарбий комиссарликларга ўт қўйиш ҳолатлари давом этмоқда. Мобилизациянинг 1 йиллиги муносабати билан Магадандаги военкомат ёқиб юборилди…

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG