Линклар

Шошилинч хабар
13 январ 2026, Тошкент вақти: 19:43

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:23 8.6.2023

Зеленский: Халқаро ташкилотлар фалокат зонасида одамларга ёрдам бериши керак!

Украина президенти Владимир Зеленский халқаро ёрдам гуруҳлари Украинадаги Нова Каховка тўғони вайрон бўлиши оқибатларини бартараф этиш учун зудлик билан чора кўриши кераклигини айтди.

"Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси каби ташкилотлар қутқарув операциясига зудлик билан киришини ва Херсон вилоятининг босиб олинган қисмидаги одамларга ҳам ёрдам бериши керак", деди Зеленский ўзининг кундалик видеомурожаатида.

“Агар халқаро ташкилот фалокат зонасида бўлмаса, бу унинг қобилиятсизлигини билдиради”, - деди Зеленский.

Зеленскийнинг айтишича, Украина жанубидаги рус қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудларда аҳоли сув, озиқ-овқат ва тиббий ёрдамсиз қолган ва бу ҳудудда қанча одам ҳалок бўлиши мумкинлигини айтиш қийин.

Украина бош вазири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Халқаро Қизил Хоч ва бошқа ташкилотларни Россия босқинчи кучлари назорати остидаги ҳудудларда ҳеч қандай ёрдам олмаган Украина жанубидаги сув босган аҳолисига зудлик билан ёрдам беришга чақирди.

“Россия босқинчилари бу одамларга ёрдам беришга ҳаракат ҳам қилмаяпти, уларни ўлим билан юзма-юз қолдирган”, деди Денис Шмихал.

Тошқин юз минглаб аҳолини ичимлик сувидан маҳрум қилган, ўн минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ботқоққа айланган, камида 500 минг гектар ер “чўлга” айланиш хавфи остида.

Россия ўзи назорат қилаётган Херсон вилоятининг кўплаб шаҳар ва қишлоқлари тўғон остидаги очиқ текисликларда жойлашган ҳудудларида фавқулодда ҳолат жорий қилди.

18:26 8.6.2023

Россия назоратидаги ҳудудларда одамлар уйларнинг томида қолиб кетишяпти ва ёрдам олишмаяпти

7 июнь, чоршанба куни олинган сунъий йўлдош суратларида Украинадаги йирик Каховка тўғонининг ўпирилиши оқибатида юзага келган сув тошқинлари кўламини кўриш мумкин.

Maxar Technologies тақдим этган тасвирларда Днепр дарёси бўйидаги юзлаб уйлар, бинолар ва инфратузилмалар сув остида қолгани акс этган.

Кўнгилли қутқарувчиларга кўра, Россия назорати остидаги ерларда юзлаб одамлар уйларнинг томларида қолиб кетишяпти ва ёрдам олишмаяпти.

Украинанинг Херсон вилоятидаги Россия назоратида қолаётган Корсунка қишлоғи бутунлай сув остида қолди.

Тўғридан-тўғри Днепр дарёси бўйида жойлашган қишлоқдаги баъзи турар-жойларнинг томларига сув кўтарилган.

Корсунка аҳолиси, худди 26 ёшли Виталий сингари, сув тошқини тўхташини кутаётган одамларга ёрдам бериш учун қайиқда сув босган кўчалар бўйлаб сузмоқда.

Виталийнинг айтишича, сув қишлоқни 15 дақиқадан камроқ вақт ичида босиб кетган ва кўп одамларни эвакуация қилишга вақт бўлмаган.

“Сув камида соатига 100 метр тезликда келаётган эди”, дейди у қайиқда. "15 дақиқада ертўла ва қудуқларни сув босди. Ҳамма нарса сув остида қолди" - дейди Виталий.

26 ёшли йигитнинг айтишича, унинг уйи қулаб тушган ва сабзавот экилган ер участкаси вайрон бўлган.

Россия ўзи назорат қилаётган Херсон вилоятининг кўплаб шаҳар ва қишлоқлари тўғон остидаги очиқ текисликларда жойлашган ҳудудларида фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Сув тошқини зонасининг Украина назоратидаги қисмидан икки минг киши эвакуация қилинди ва 16 минг кишидан иборат 17 аҳоли пунктида сув энг юқори даражага етди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ўтган кун давомида департамент ходимлари сув босган ҳудудлардан 300 дан ортиқ одамни, жумладан, 70 нафар болани эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Аввалроқ, ишғолчи ҳукумат чап қирғоқдан жами 4000 киши эвакуация қилинганини маълум қилган эди.

Украина давлат фавқулодда хизмати маълумотларига кўра, Украинанинг Каховка ГЭСи вайрон бўлганидан кейин сув босган ҳудудларида сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда, бироқ аввалгидан секинроқ. Департамент, шунингдек, Херсонда сув 5, 5 метрга кўтарилганини билдирди. Днепрнинг иккала қирғоғида 50 дан ортиқ аҳоли пунктлари тўлиқ ёки қисман сув остида қолган.

18:28 8.6.2023

Зеленский офат юз берган Херсонга борди

Украина президенти Владимир Зеленский 8 июнь куни офат юз берган Херсон вилоятига сафар қилди. У Сув тошқинидан омон қолган аҳоли билан учрашди.

Пайшанба куни эрталаб Зеленский фавқулодда операцияларни муҳокама қилиш учун маҳаллий расмийлар билан ҳам кўришди.

Муҳим масалалар кўп: вилоятда фожиа ортидан юзага келган оператив вазият, аҳолини кўчириш, тўғонни бузиш ортидан келиб чиққан фавқулодда вазиятни аритиш, сув остида қолган ҳудудлардаги ҳаётни қайта тиклашни йўлга қўйиш", деб ёзди телеграмда Зеленский.

Зеленский Каховка тўғонининг вайрон бўлишида Россияни айблаган. Унинг айтишича, "кенг кўламли экологик ва гуманитар фожиа"ни келтириб чиқарган бу ҳодиса билан Киев жангларнинг шиддатлашишига интиляпти.

18:38 8.6.2023

Bloomberg: рус элитаси Путиннинг Украинадаги урушда ғалаба қозонишига ишонмайди

Россия элитаси урушдан чарчаган ва унинг тезроқ тугашини хоҳлайди, гарчи улар Путиннинг жангни тўхтатишига шубҳа қилсалар-да.

Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор етти манбага таяниб хабар берди.

Кремль учун ҳозирги вазиятда энг яхши натижа, можарони йил оҳиригача музокаралар олиб бориш йўли билан музлатиб қўйишдир, шундан сўнг босиб олинган Украина ҳудудининг бир қисмини сақлаб қолган ҳолда Путин ғалабани эълон қилиши мумкин.

Элита вакилларидан ҳеч бири Россиянинг Украинага бостириб кириши бўйича президентга қарши туришни истамаса-да, бу унинг раҳбариятига мутлақ ишончни сўндирди, дейди агентликнинг тўрт нафар суҳбатдоши.

"Элита боши берк кўчада: улар бемаъни уруш учун айбдор бўлишдан қўрқишади", - дейди Россия ҳукуматининг собиқ маслаҳатчиси, босқиндан кейин мамлакатни тарк этган Кирилл Рогов.

Bloomberg Россиянинг сиёсий ва бизнес элитасидаги кўпчиликнинг Украинадаги уруш истиқболлари ҳақидаги кайфиятини "чуқурлашиб бораётган умидсизлик" деб таърифлайди, агентлик таъкидлаганидек, жанг майдонида сезиларли ютуқларга эга бўлмаган ҳолда, катта қурбонлар билан нотўғри босқиннинг айбини кучайтириши мумкин. .

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG