Линклар

Шошилинч хабар
13 январ 2026, Тошкент вақти: 17:15

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:15 7.6.2023

Украина Қуролли Кучлари Бахмут йўналишида мудофаадан ҳужумга ўтди

Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ўзининг телеграм-каналида украин қўшинлари Бахмут йўналишида ҳужумга ўтганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган кун давомида Украина ҳарбийлари “Бахмут йўналишининг турли қисмларида 200 метрдан 1100 метргача” илгарилаган.

Маляр ёзганидек, "бугунги кунда Россия Федерациясининг мунтазам армияси ҳаво ҳужуми бўлинмаларидан фойдаланган ҳолда жанговар ҳаракатлар олиб бормоқда" .

Душанба куни Вагнер асосчиси Евгений Пригожин Россия армияси Бахмут ҳудудида чекинаётганини эълон қилди.

19:46 7.6.2023

Эрдўғон Нова Каховка тўғонининг ёрилиши сабабларини текшириш учун халқаро комиссия тузишни таклиф қилди

Туркия президенти Украина ва Россия президентлари билан телефон орқали мулоқот чоғида халқаро комиссия тузишни таклиф қилди, деб ёзади Huuriyet нашри. Анқара раҳбари режасига кўра, унинг таркибига урушаётган томонлар, шунингдек, БМТ ва халқаро ҳамжамият экспертлари кириши керак.

Эрдўғон, унинг мамлакати нима бўлганини текшириш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр, деб ишонтирди, шунингдек, ғалла бўйича музокаралар муваффақиятига эътибор қаратди.

Владимир Зеленский Твиттерда Эрдўғоннинг чақириғи ҳақида бундай ёзди:

“У Россиянинг Каховка ГЭСидаги терактининг гуманитар ва экологик оқибатлари, хусусан, Запорижья АЭС учун хавфлар ҳақида гапирди ва Украинага фавқулодда вазиятларни бартараф этиш зарурияти рўйхатини топширди".

13:41 8.6.2023

Херсон вилоятида 600 кв.км. майдон сув остида

Украина фавқулодда хизматлари Украина жанубидаги Херсон вилоятида Каховка ГЭСи тўғонининг ёрилиши оқибатида юзага келган тошқин зонасида қолган минглаб аҳолини қутқариш ишларини давом эттирмоқда.

Қутқарувчилар ишига, хусусан, Россия кучлари назорати остидаги Днепрнинг чап қирғоғидан бўлаётган ҳужумлар, шунингдек, миналар билан боғлиқ хавфлар тўсқинлик қилмоқда.

Херсон вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Прокудин пайшанба эрталаб сув тошқини даражаси ўртача 5, 5 метрдан ошганини айтди.

Минтақанинг 600 квадрат километри сув остида бўлиб, шундан 30 фоизга яқини ўнг қирғоқ, қолган қисми чап қирғоқдир, дейилади Прокудин ўзининг Телеграм-каналидаги хабарида.

Херсон вилояти аҳолисини эвакуация қилиш давом этаётгани ҳақида гапирар экан, вилоят раҳбари 8 июн эрталабгача хавфли ҳудудларни деярли 2 минг киши, энг кўп Херсоннинг Корабел туманидан – 1, 5 мингга яқин аҳоли тарк этганини айтди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ўтган кун давомида департамент ходимлари сув босган ҳудудлардан 300 дан ортиқ одамни, жумладан, 70 нафар болани эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Аввалроқ, ишғолчи ҳукумат чап қирғоқдан жами 4000 киши эвакуация қилинганини маълум қилган эди.

Украина давлат фавқулодда хизмати маълумотларига кўра, Украинанинг Каховка ГЭСи вайрон бўлганидан кейин сув босган ҳудудларида сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда, бироқ аввалгидан секинроқ. Департамент, шунингдек, Херсонда сув 5, 5 метрга кўтарилганини таъкидлади. Днепрнинг иккала қирғоғида 50 дан ортиқ аҳоли пунктлари тўлиқ ёки қисман сув остида қолган.

18:18 8.6.2023

Украин кучлари Запорожье йўналишида жангларни давом эттирмоқда, Бахмутда ҳам илгарилаган

Украина кучлари Запорожье йўналишида келажакдаги жанглар учун муҳим стретегик позицияларни эгаллашга ҳаракат қилмоқда, дея билдирди украин кучлари вакили Валерий Шершен. Аммо, украин харбийси тафсилотларга тўхталмади.

Кеча тундан бери россиялик уруш тарафдори бўлган блогерлар Запорожьеда шиддатли жанглар кечаётгани ва Украина қўшинларининг Орехов шаҳридан жанубда Токмак шаҳри томон олдинга силжигани ҳақида хабар беришди.

Шу билан бирга, Украина кучлари Россия мудофаасининг биринчи чизиғини эгаллаб олгани ҳақида ҳам ёзди .

Айни пайтда содир бўлаётган воқеалар ҳақида мустақил маълумот олишнинг иложи йўқ. Украина қўмондонлиги одатда ўз қўшинларининг фаол ҳаракатлари ҳақидаги маълумот беришдан тийилади.

Бахмут йўналишида ҳам шиддатли жанглар давом этмоқда.

Украина кучлари Бахмут яқинида – шаҳар шимолида Берховка вилоятида ва жанубда Клещеевка вилоятида олдинга силжимоқда.

Бир неча ой давом этган шиддатли ҳужумдан сўнг рус қўшинлари Бахмутни эгаллаб олишди, аммо у ерда ҳужум ҳаракатларини тўхтади ва ҳозирда Украина кучлари муҳим стретегик тепаликларни эгаллаб, шаҳар яқинида қарши ҳужумга ўтмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG