Евгений Пригожин: Кремлдаги гуруҳлар “Вагнер” ва чечен жангчилари ўртасида низо келтириб чиқаришга уринмоқда
Европанинг аксар ўлкаларида жиноятчи гуруҳ дея тан олинган Россиянинг ёлланма қўшинлари етакчиси Евгений Пригожин Кремлдаги гуруҳлар ўзининг “Вагнер” ва чечен жангчилари ўртасида низо келтириб чиқаришга уриниб, давлатни вайрон қилаётганини айтди.
Энди бу жанжал ҳал бўлди, аммо Кремлдаги ўзаро курашлар Пандора қутисини очди, деди у.
"Вагнер" ёлланма гуруҳига асос солган ва президент Владимир Путиннинг кенг доирасига эга 62 ёшли собиқ ошпаз Пригожин Украинадаги 15 ойлик уруш давомида Россияда шуҳрат қозонди.
Унинг қўшинлари Бахмут шаҳрида ва бошқа жойларда жангларга бошчилик қилган.
Пригожиннинг иддаосича, у билан Украинада Россия армияси сафида жанг қилаётган чечен кучлари ўртасидаги келишмовчилик ҳал қилинган. Аммо у ихтилоф учун айбни номаълум Кремл гуруҳларига юклади.
Уларнинг ҳийла-найранглари шу қадар қўлдан чиқиб кетдики, Путин Хавфсизлик кенгаши йиғилишида уларни қоралашга мажбур бўлди, дейди у.
"Пандора қутиси аллақачон очиқ - биз уни очганимиз йўқ", дейди Пригожин ўз матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.
"Кремлда хавфли ўйинлар одатий ҳолга айланди. . . улар шунчаки Россия давлатини йўқ қилишмоқда", дея қўимча қилади Пригожин.
Кремл унинг сўзларига изоҳ бермади.
Путин жума куни Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида мамлакат ичидаги "миллатлараро" муносабатлар ҳақида гапирди.
Пригожиннинг айтишича, чеченларнинг у ҳақида айтган гаплари 1990-йилларнинг бошларида Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Россия шаҳарларида можаролар авж олган пайтдагидай янгради.
“Очиғи, айтилган баёнотлар мени жаҳлимни чиқариш ва асабийлашишга қаратилган провокация эди”, дейди Пригожин.
Пригожин шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг “Ахмат” махсус кучлари ва “Вагнер” ўртасидаги ҳар қандай ихтилоф жиддий қон тўкилишига олиб келишини, аммо ким ғалаба қозонишига шубҳа йўқлигини айтди.
У, шунингдек, урушнинг ҳозирги ҳолати ва мувафақиятсизликларда яна мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни айблади.
"Мудофаа вазирлиги ҳеч нарса қилишга қодир эмас", - дейди Пригожин. Шойгу ҳам, Герасимов ҳам Пригожиннинг сўзларига изоҳ бермади.
Зеленский: Биз қарши ҳужумга тайёрмиз!
Украина президенти Владимир Зеленский унинг мамлакати Россия кучлари томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун орзиқиб кутилган қарши ҳужумни бошлашга тайёрлигини айтди ва бу бироз вақт талаб қилиши ва қимматга тушиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Биз муваффақиятга эришишимизга қаттиқ ишонамиз”, деди Зеленский 3 июнь куни The Wall Street Journal нашрига берган интервюсида. ”Бу қанча вақт олишини билмайман. Ростини айтсам, у турли йўллар билан, бутунлай бошқача йўллар билан қилинади. Лекин биз буни қиламиз ва тайёрмиз”, - дея таъкидлайди Киев раҳбари..
Зеленскийнинг айтишича, Украина армияси “умид қилган барча қуролларни ҳозирча олмаган, аммо биз энди кута олмаймиз”, қўшимча қилади у.
Зеленский ўтган ойда узоқ кутилган қарши ҳужумни бошлашдан олдин унинг мамлакатига кўпроқ қурол-яроғ, жумладан, зирҳли техника керак бўлганини айтди.
Украина президенти Ғарб давлатларидан кўпроқ ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ етказилишини талаб қилмоқда. Россия шарқ, жануб ва жануби-шарқда Украина ҳудудини босиб олди.
Зеленский Украинага зудлик билан ўз фуқароларини Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш ва фронтда жанг қилаётган қўшинларни ҳимоя қилиш учун АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган “Пэтриот” ракетага қарши мудофаа тизимларига эҳтиёж борлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимояланмагани сабаб қарши ҳужумда “кўп сонли аскарлар ҳалок бўлади” дейди.
Мудофаа вазири ўринбосари Владимир Гаврилов 3 июн куни Рейтер агентлигига сўнгги ҳафталарда Россиянинг ракета ва учувчисиз самолётларининг бутун мамлакат бўйлаб “мисли кўрилмаган” ҳужумларидан мақсади қарши ҳужумни тўхтатиш эканини айтди. ,
Гаврилов Россиянинг май ойида баллистик ракеталардан фойдаланишини "сўнгги стратегик чора" деб атади ва ўз мамлакатининг ҳаводан мудофаа тизимлари ҳужумларга қарши "90 фоиздан кўпроқ самарали" бўлганини айтди.
Айни пайтда, 3 июн куни машҳур “Вагнер” ёлланма гуруҳини назорат қилувчи, Кремлга алоқадор россиялик тадбиркор Евгений Пригожин Кремл гуруҳлари уни таҳқирлашга уриниб, давлатни заифлаштираётганини айтди.
Пригожин ўз матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарида Россия элитасининг номи ошкор этилмаган амалдорларини "хавфли ўйинларда" айблаб, улар "Пандоранинг қутисини очишганини" қўшимча қилди.
Пригожин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи генерал Валерий Герасимовга нисбатан илгариги танқидларини такрорлаб, Мудофаа вазирлиги “умуман ҳеч нарса қила оладиган ҳолатда эмаслигини” айтди.
Днепрда Россия ракета ҳужумига тутилган уй вайроналари остидан 2 ёшли қизчанинг жасади олиб чиқилди
Икки ёшли қизнинг жасади Днепропетровск вилоятидаги уй вайроналари остидан топилди. Бир кун олдин у ракета ҳужуми оқибатида вайрон бўлганди.
Вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг айтишича, тунда Подгородненский туманидаги уй вайроналари остидан қизнинг жасади чиқарилган.
“У эндигина икки ёшга тўлган эди. Яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. . . 22 киши жароҳат олди, улардан 5 нафари болалар. “Душман ҳужумга тутган иккита икки қаватли бино қисман вайрон бўлди, уйлар, автомобил, дўкон, газ қувурлари вайрон бўлди”, — дейилади унинг Телеграм-каналида.
Ҳарбийлар тунда минтақа узра иккита қанотли ракета ва учувчисиз учоқни, эҳтимол “Шаҳед”ни уриб туширди, деб билдирди.
Украина президенти матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеода қутқарув гуруҳлари ёниб кетган бино уюмлари орасида ишлаётганини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқ хабарларида портлашга Россия ракетаси сабаб бўлгани ва Пидҳородненска шаҳарчасида фавқулодда хизматлар биносига ҳам зарба берилгани айтилган.
Президент Владимир Зеленский Телеграмда Россия ҳужумлари оқибатида икки турар-жой биноси вайрон бўлгани ҳақида ёзди.
“Афсуски, вайроналар остида одамлар бор”, — деб ёзган Зеленский. “Россия яна бир бор террорчи давлат эканлигини исботлади” дея таъкидлайди
Пригожин: Украина қўшинлари Бахмутдаги Берхивка қишлоғини қўлга олди
“Вагнер” хусусий ҳарбий гуруҳи етакчиси Евгений Пригожин Украина қўшинлари Бахмут шимолидаги Берхивка қишлоғини қўлга олди, деди ва буни “шармандалик” деб баҳолади.
Пригожиннинг армияси бу ҳудудни, Россия босқини бошланганидан буён давом этган энг узоқ уруш натижасида, май ойида эгаллаган эди. "Энди Бархивканинг бир қисми қўлдан кетди. Қўшинлар ими-жимида қочяпти. Бу шармандалик”, деди Пригожин.
Шунингдек, Бахмутда эса Пригожиннинг “Вагнер”чилари билан рус армияси аскарлари ўртасида қуролли низолар кузатилмоқда. Евгений Пригожин ўзини Россия ҚК подполковниги Роман Винивитин деб танитган кишининг сўроқ қилинган видеосини ёйинлади.
Видеога кўра у “Вагнер” ХҲШ жангчилари қўлида асирликда сақланмоқда. Винивитин саволларга жавоб бераркан, ХҲШни ёмон кўришини, шу сабабли маст ҳолатда унга қарашли ҳарбий автоуловни ўққа тутгани, бундан олдин эса “вагнерчилар” гуруҳини қуролсизлантирганини тан олади.
2023 йилда “Вагнер” ХҲШ билан Россия Мудофаа вазирлиги алоқалари кескинлашиб кетди. Пригожин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни “Россия ерлари”ни душманга бериб қўйишда айблаб келади. “Вагнер” ХҲШ хўжайини то “бу кимсалар жазосини олмагунича” хотиржам бўла олмаслигини айтган.