Украина чегарачилари Россиянинг Сватово йўналишидаги позицияларига қилинган ҳужум видеосини эълон қилди
Россия Адлия вазирлиги собиқ бош вазир Касяновни “хорижий агентлар” рўйхатига киритди
Россия Адлия вазирлиги 24 ноябр куни муҳожиратда яшовчи мухолиф сиёсатчи ва собиқ бош вазир Михаил Касяновни “хорижий агентлар” рўйхатига киритди.
2000-2004 йилларда президент Владимир Путиннинг биринчи бош вазири бўлиб ишлаган 65 ёшли Касянов ҳозирда Путин ҳукуматининг ашаддий танқидчисига айланган.
Россиядан қочган Сталин даври тарихчиси Иля Венявкин, журналист Идрис Юсупов ҳам рўйхатга киритилганлар орасида.
Кузатувчилар фикрича, Россия расмийлари "хорижий агентлар" деб аталувчи баҳсли қонундан норозиликни бўғиш учун фойдаланмоқда.
Пекин ва Москва биргаликда Краснодар ўлкасидан Қримга ер ости туннели қурмоқчи
Россиялик ва хитойлик ишбилармонлар ҳамда икки давлат расмийлари билан алоқадор топ-менежерлар октабр ойи охирида бўлиб ўтган очиқ учрашувда аннексия қилинган Қримни Россия ҳудуди билан боғлайдиган сув остидан ўтувчи туннелни қуриш режаларини муҳокама қилишган.
Бу ҳақда Тhe Washington Post нашри Украина разведка хизматларидан олинган материалларга таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, тунел қуриш режаси Россия Украина махсус хизматлари амалга оширган портлашлардан сўнг икки марта қисман шикастланган Қрим (Керч) кўприги хавфсизлигидан нақадар хавотирда эканидан дарак беради.
Бошқа томондан, у Россия расмийлари учун Қрим билан транспорт алоқалари муҳимлигини, шунингдек, Хитойга қарамлик кучайиб бораётганини ҳам англатади
Украина Қуролли Кучлари: Россия қўшинлари Запорожьедан Донецк вилоятигача бўлган бутун фронт бўйлаб фаол ҳаракат қилмоқда
Рус армияси Купянск, Бахмут, Авдеевка, Мариинка, Старомайорский ва Вербовой ҳудудларида алоҳида куч билан олдинга силжишда давом этмоқда. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳисоботида маълум қилинган.
24-ноябр кунига қадар Украина жануби ва шарқида юзага келган вазият харитаси: