Линклар

Шошилинч хабар
11 май 2025, Тошкент вақти: 06:31

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:21 22.9.2023

Ленинград вилоятида муҳожирларга Украина урушига даъват этувчи баннерлар пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда эса мана бундай суратлар пайдо бўлди.

Ленинград вилоятида олингани айтилган бу суратларда ўзбек ва тожик тилида Украина урушига бориб, “жуда кўп пул” ва “бепул участка эгаси”га айланиш таклиф этилган.

19:19 22.9.2023

Лукашенко 14 миллион долларлик янги қароргоҳи борлиги ҳақидаги маълумотни “фитна” деб атади

Қароргоҳ ҳақида BELPOL нашри хабар қилган эди.

Александр Лукашенко беларуслик собиқ кучишлатар ходимлар бирлашмаси (BELPOL) тарқатган маълумотни “фитна” деб атади.

Ўтган ҳафтада BELPOL Лукашенкога қарашли деб кўрилаётган Минск марказидаги қарийб 14,5 млн долларлик янги қароргоҳ ҳақида ҳикоя қилинган суриштирув фильмини эълон қилган эди.

“Зеркало” нашри ёзишича, айни пайтда Лукашенконинг камида 17 та қароргоҳи мавжуд.

2021 йилда Нехта телеграм каналида Лукашенко фойдаланадиган турар-жойлар ва бошқа кўчмас мулк объектлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Лукашенко. Олтин кони" филми чиқди. Нехта сўзларига кўра, бу мулкни сақлаш бюджетга “ўнлаб миллион доллар”га тушмоқда.

Текширув муаллифлари Минскдаги Мустақиллик саройини энг ҳашаматли қароргоҳ деб атаган, биргина сарой инфратузилмаси учун 250 миллион доллар сарфланган.

19:17 22.9.2023

Украина армияси Запороже вилоятида Россия Федерациясининг асосий мудофаа чизиғини ёриб ўтди - ISW

Украина Қуролли Кучларининг зирҳли техникаси Россиянинг Запороже вилояти ғарбидаги мудофаа истеҳкомларининг сўнгги чизиғи орқасида ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради Америка урушни ўрганиш институти ISW.

"Қўшинларнинг зирҳли транспорт воситаларини Россиянинг энг кучли мудофаа чизиғига олиб ўтиш ва уларни бузиб ўтиш қобилияти, шунингдек, ушбу техникани назорат қилиш Украинанинг қарши ҳужумидаги муваффақиятнинг муҳим белгисидир" , дейилади мутахассислар ҳисоботида.

Wall Street Journal ҳам Украина қуролли кучлари танкларга қарши тўсиқларни енгиб ўта олганини ёзади. Россия мудофаасидаги ёриқ ҳали ҳам кичик, аммо у нафақат пиёдалар, балки зирҳли транспорт воситаларига ҳам ўтишга имкон беради. Журналистлар қарши ҳужумда қатнашаётган украиналик ҳарбийлар билан суҳбатлар асосида шундай хулосага келишди.

19:15 22.9.2023

Севастополда Россиянинг Қора денгиз флоти штабига ракета урилди

Севастопол кўрфази ҳудудини тутун қоплади. Денгиз қатнови тўхтатилди.

Портлаш товушлари Черноморское қишлоғида ҳам янграган.

Телеграм каналларда ракеталар Россиянинг Қора денгиз флоти штабига урилганини хабар қилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG