Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2025, Тошкент вақти: 16:49

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:55 12.9.2023

Арманистон душанбадан буён АҚШ билан ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Бу Ереван ва Москва ўртасидаги зиддият кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. 11-20 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган “Eagle Partner 2023” машғулотлари тинчликпарвар миссияларда иштирок этаётган Америка ва Арманистон кучлари ўртасидаги “ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш”га қаратилган.

“Eagle Partner 2023” арман-америка ҳарбий машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу машқлар Москва томонидан салбий қабул қилиниб, жума куни Арманистон элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақиртрилди, Арманистон расмийлари томонидан кўрилган “нодўстона чоралар”ни қораланди. Россия дипломатияси раҳбари Сергей Лавров якшанба куни “Россия НАТОга аъзо бўлган агрессив давлатнинг Кавказга кириб боришга уринишларида ҳеч қандай яхшилик кўрмаётганини” таъкидлади.

18:54 12.9.2023

Европа Иттифоқи россияликларга автомобил билан киришни тақиқлади. Тақиқ нафақат автомобилларга тегишли

Европа Комиссияси Россияга нисбатан киритилган янги санкцияларига кўра, Россия Федерациясида рўйхатдан ўтган автомобиллар билан Европа Иттифоқи мамлакатларига кириш тақиқланган импорт деб ҳисобланади.

Еврокомиссия аниқлик киритишича, россияликларнинг Европа Иттифоқига кириши рухсат этилган шахсий кийимлари мусодара қилинмайди.

ЕИ резолюцияси Россияда ишлаб чиқарилган ёки Россиядан олиб келинган автомобилларни "тўғридан-тўғри сотиб олиш, олиб кириш ёки топширишни” тақиқлайди.

“Настоящее время” мухбири Зоряна Степаненко россияликлар учун Евроиттифоқдан олиб кириш қўйилган чеклов автомобиллар ёки компьютерлар билангина чекланиб қолмаган, дейди:

- Мен чеклов рўйхатида 185 модда борлигини аниқладим ва уларнинг ҳар бири яна моддаларга ажралар экан - уларни ҳисоблаб ўтирмадим. Шундай қилиб, россияликларга олиб кириш ман этилган товарлар қаторига - икра, спиртли ичимликлар, сигаретлар, шиша идиш, косметика, дезодорантлар, кремлар, совун парфюмерия, буларни жойлаштириш керак бўлган чамадонлар, рюкзак ва ҳатто туалет қоғози, салфеткалар, қимматбаҳо тошли буюмлар, фенлар, плойкалар, совутгич, ноутбуклар, фотоаппаратлар ва автомобиллар бор.

Россия парламентида бу қарорни “ирқчилик” деб аташди.

Германиянинг Яшиллар партиясидан Европарламент депутати Сергей Лагодинский Еврокомиссиянинг Россия фуқароларининг шахсий буюмларини Европа Иттифоқига олиб киришни тақиқлаш бўйича тушунтиришларини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери ЕИ Россияга қарши 11 та санкция пакетини жорий қилди. Европа Иттифоқи санкциялардан асосий мақсад Россия расмийларининг даромад олиш ва урушни молиялаштириш имкониятларини чеклаш эканлигини таъкидлаб келади.

18:48 12.9.2023

Германия Эстония ва Латвияга IRIS-Т ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беради

IRIS-T SLM and IRIS-T SLS
IRIS-T SLM and IRIS-T SLS

Германия мудофаа вазири Борис Писториус Эстония ва Латвияга IRIS-Т ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Бироқ Diehl Defence компаниясининг Ротенбахдаги заводида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Германия икки Болтиқбўйи давлатига бу қуролларни қанча миқдорда ва қандай нархда етказиб бераётганини очиқламади.

"Биз расман Германия мудофаа саноати энг йирик ҳамкоримизга айланганини айтишдан мамнунмиз", деди Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур.

Латвия мудофаа вазири Инара Мурниеце эса бу келишув Латвия мустақилликка эришганидан бери тузилган энг йирик ҳарбий шартнома эканлигини айтди.

"Латвия ҳозирда ялпи ички маҳсулотнинг 2,3 фоизини мудофаа харажатларига ажратмоқда. Биз мудофаа буджетимизни ЯИМнинг 3 фоизигача оширишни режалашяпмиз. Латвия мустақилликни қўлга киритгандан сўнг энг йирик мудофаа харажатини амалга оширмоқда”, деди Инара Мурниеце, Латвия мудофаа вазири.

Латвия ва Эстония Германия томонидан ишга туширилган «Sky Shield» ҳаво мудофаа тизимига қўшилиш учун шартнома имзолади.

Йиллар давомида НАТОнинг шарқий қанотидаги ҳаво мудофааси заиф нуқта деб ҳисоблаб келинган.

Айниқса, Россия билан бевосита чегарадош Болтиқбўйи давлатлари Россиянинг Украинага босқинини ўз суверенитети учун катта таҳдид деб билади.

Франциянинг Sky Shield билан параллель равишда ишлаб чиққан ҳаво мудофаа лойиҳаси ҳақида гапирган Германия мудофаа вазири Борис Писториус, »иккиси ҳам биргаликда мавжуд бўлиши мумкин" дея таъкидлади.

18:43 12.9.2023

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга поездда етиб келди

Кремль президент Владимир Путин билан кенг доирада музокаралар бўлишини билдирган. Вашингтон эса қурол масаласида Шимолий Кореяни Россия билан қурол борасида шартнома тузмаслик ҳақида огоҳлантирган.

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги қурол-яроғ бўйича музокаралар фаоллашган. Ким Чен Ин ва Путин Россияни Украинадаги урушда қурол билан таъминлашни муҳокама қилишлари мумкин. Ким ўтирган поезд шимолга, Амур вилоятига йўл олган, деб ёзди Япониянинг Киодо агентлиги ўзини ошкор этмаган россиялик мулозимдан иқтибос келтирган ҳолда.

13 сентябр куни «Восточний» космодромида Путин билан музокаралар ўтиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Пхенян ва Москва Шимолий Корея 18 ойдан бери давом этаётган урушда Россияга қурол етказиб берганини рад этиб келади. Ким Россияга энг юқори даражадаги мудофаа саноати вакилларидан иборат делегация билан ташриф буюрмоқда. Вашингтон Пхенянни Россияга Украинада фойдаланиш учун қурол-яроғ сотмаслик тўғрисида яна бир бор огоҳлантирди ҳамда Россияга қурол сотмаслик ҳақидаги ваъдасига риоя қилишга чақирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG