Молдовадан Украинага инсонпарварлик ёрдами
Молдова Украинага 1, 2 миллион лей (тахминан 67 минг доллар) миқдорида мамлакатни электр энергияси билан таъминлаш учун ускуналарни ўз ичига олган инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.
Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Молдова Республикаси Украина билан бирдам ва украин халқига доимий ёрдам ва ёрдамни таклиф қилади", - дея таъкидланади вазирлик баёнотида.
Қримга яна дрон ҳужумлари
Россия томонидан Қримга раҳбар этиб тайинланган Сергей Аксенов Қрим осмонида учта учувчисиз учоқ уриб туширилганини иддао қилди.
"Қримнинг шимоли-ғарбий минтақасида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душманнинг учувчисиз учоқларини уриб туширди", деб ёзган Аксенов.
“Қрим шамоли” телеграм канали тахминан соат 18: 45 да Раздолненский туманидаги Ковилное қишлоғи олдида тургани тахмин қилинган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламай қолгани ҳақида хабар берди.
Кейинроқ Аксенов Қрим ғарбида яна иккита дрон йўқ қилингани ҳақда ёзди. Озодлик бу маълумотни уруш шароитида мустақил манбалардан тасдиқлай олмайди.
2022 йил августидан буён Қрим ва Севастополда деярли ҳар куни портлаш овозлари эшитилмоқда. Россия расмийлари буни "Украина дронлари", "ҳаво ҳужумидан мудофаа операциялари" ёки Россия ҳарбий машғулотлари деб изоҳлаб келади. Сергей Аксенов дронларни Қрим учун "асосий таҳдид" деб атаган.
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби: якшанбага ўтар кечаси Украинага "Шаҳед" типидаги 32 та дрон билан ҳужум қилинди
Бугун тунда Россия Украинага "Шаҳед-136/131" русумли 32 та камикадзе учувчисиз учоқлари билан ҳужум қилди, улардан 25 таси Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди, дейилади Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳисоботида.
Дронларнинг аксарияти Киев вилоятига қаратилган.
Айни пайтда Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари аннексия қилинган Қрим қирғоқлари узра Қора денгиз узра саккизта учувчисиз самолётни йўқ қилганини даъво қилмоқда.
Вазирлик шунингдек, “бугун тунда Қора денгизнинг ғарбий қисмида, Змеиний оролининг шимоли-шарқида Қора денгиз флоти ҳарбий-денгиз авиацияси самолётлари учта тезюрар ҳарбий катерни қўшинларнинг десант гуруҳлари билан йўқ қилди”, деб билдирди.
Уруш шароитида бу маълумотни мустақил текшириш имконсиз.
Евро-2024 саралаш: Англия -Украина 1:1
Евро-2024 саралаш босқичи доирасида Украина ва Англия жамоалари ўртасида футбол ўйини 1-1 ҳисобида якун топди.
Ўйин Полшанинг Вроцлав шаҳридаги “Тарчински Арена”да бўлди.
Англия “C” гуруҳида бешта ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда ва 16 та гол ўтказиб юборган.
Улар "Уэмбли"да бўлиб ўтган саралаш босқичида аввалроқ Украинани 2: 0 ҳисобида мағлуб этганди. Етти очкога эга Украина гуруҳда иккинчи ўринда.
58 та гол билан Англия терма жамоасининг барча вақтлардаги энг яхши тўпурари бўлган Ҳарри Кейн ёзда "Тоттенхем"дан "Бавария"га ўтганидан сўнг, келаси йили Германияда ўзини уйидагидек ҳис қилишига умид қилаётганини айтди.
Россия 2022 йилнинг февралида Украинага бостириб кирганидан кейин бу мамлакат терма жамоси халқаро мусобоқалардан четлатилди.
Украинада уруш боис бу мамлакат жамоаси ўз майдонида ўйин ўтказа олмайди.
Украиналик футболчи Александр Зинченко шанба куни Полшадаги "Тарчински Арена" сариқ ва кўк рангга тўла бўлишини кутаётганини айтди, бироқ ўз майдонидаги ўйин муҳитини ҳеч нарса тўлдиролмаслиги ва бутун жамоа буни интиқлик билан кутаётганини айтди.
"Албатта, стадион тўлиқ кўк ва сариқ рангда бўлади, чунки бу ерда кўплаб украиналиклар истиқомат қилишини биламан. Албатта, бу ажойиб муҳит бўлади ва мен ҳам яхши ўйин кутаман. Ҳар икки жамоа ҳам яхши футбол ўйнашади ва бу мухлислар учун жуда қизиқ бўлади. Бир кун келиб ўйинлар яна Украинага қайтишини ҳаммамиз орзу қиламиз ва бу албатта амалга ошади ", деди Зинченко.