Линклар

Шошилинч хабар
31 декабр 2025, Тошкент вақти: 16:37

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:48 8.9.2023

Украина қарши ҳужумни жадаллаштирди

Ҳарбий мутахассислар эса Украина армияси аста секин бўлсада рус қўшинларини денгизга қарата сиқиб чиқараётганини эътироф этмоқда.

Украина армияси йил охиригача Россиянинг қолган мудофаа чизиғини ёриб ўтиши мумкин, - деган фикрни билдирди АҚШ разведка бошқармасининг таҳлилий бўлими директори Трент Моул.

Уч ойлик секин ўсишдан сўнг Украинанинг қарши ҳужуми жадал тус ола бошлади, деди у.

19:46 8.9.2023

Запороже ва Кривой Рог - рус ракеталари ҳужуми остида

Россия қўшинлари 8 сентябр куни эрталаб Запороже ва Кривой Рогга ҳам ракета ҳужумларини уюштирди.

Кривой Рогда қурбонлар сони 41 кишига етди, 19 киши касалхонага ётқизилган. Днепропетровск вилояти ҳарбий бошқармаси (ОВА) раҳбари Сергей Лисакнинг айтишича, Кривой Рогда Россия ракетаси маъмурий бинога келиб урилган.

Запороже ОВА раҳбари Юрий Малашконинг айтишича, рус армияси Запорожега баллистик ракеталар билан зарба берилгани тахмин қилинаётганини билдирди. Ҳужум натижасида бир киши яралангани, фуқаролик инфратузилмаси объектлари вайрон қилингани ҳақида хабар берилди.

19:43 8.9.2023

Россия Украинанинг тинч аҳоли яшаётган ҳудудларига ракета ҳужумини давом эттирди

8 сентябр, жума куни Украина шимоли-шарқидаги Суми вилоятига ракета ҳужуми оқибатида 3 киши жароҳатланган, дея хабар берди минтақа расмийлари.

Расмийларга кўра, 20 та хусусий уй ва саккизта автомобил зарар кўрган.

Украина фавқулодда хизматлари қутқарувчилар портлаш оқибатида яраланган аёлни тешикдан олиб чиқаётгани акс этган видеони жойлаштирди.

Баёнотда айтилишича, 65 ёшли аёл ва 70 ёшли эркак икки қаватли турар-жой биноси шикастланганидан кейин қутқариб олинган.

18:57 7.9.2023

Кубаликларни Украина урушига ёллаган шахслар Гаванада ушланди

Кубада Куба фуқароларини Украинадаги урушда Россия сафида жанг қилишга мажбурлаган одам савдоси гуруҳи фош қилинди.

Гавана Москва билан яқин алоқаларга эга, аммо у узоқ вақтдан бери урушдаги иштирокини қатъиян рад этиб келади. Куба давлат телевидениеси одам савдоси тармоғи фош қилиниб, жиноий иш қўзғатилганини айтди.

Маҳаллий канал Куба душманлари жиноий ишга ҳукуматни шерик сифатида кўрсатишга уринаётганини айтиб, бу асоссиз эканлигини ҳам қўшимча қилган. Куба ташқи ишлар вазирлиги ёзма баёнотида одам савдоси тармоғи Россиядан туриб фаолият юритаётгани, Россияда яшовчи Куба фуқароларидан фойдаланишга ҳаракат қилгани, шунингдек, Кубанинг ўзида ҳам баъзи фуқароларни тузоққа илинтирганини маълум қилди.

Куба ташқи ишлар вазирлиги баёнотида кубаликларни »ёлланма аскарлар"га айлантиришга бўлган бўлган ҳар қандай уриниш қарши чора кўрилиши айтилган.

Россия ўз мамлакатидаги иқтисодий муаммолардан қочишга уринаётган кубалик муҳожирлар учун асосий манзиллардан бири.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG