“Челленжер”- мерган танк
“Британиянинг “Челленжер”и танклар орасида мерган танк саналади”, дейди Украина Қуролли кучлари ҳаво-десант кучлари танк бўлинмаларидан бирининг ҳайдовчиси:
"Унинг афзаллиги шундаки, у узоқ масофага жуда катта аниқликда ота олади. Бу узоқ масофани босиб ўта оладиган машина, у душман техникасини йўқ қилиш учун яратилган. Шахсий таркибни йўқ қилиш учун эса пиёда аскарлар ва артиллерия бор"
Шу билан бирга аскар Совет танкларини Челленджер билан таққослади:
Россия ва Арманистон ўртасида гап қочди
Никол Пашиняннинг рафиқаси Арманистоннинг биринчи хоними сифатида бир партия гуманитар ёрдам билан Киевга келди.
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг рафиқаси Анна Акопян биринчи хонимлар ва турмуш ўртоқларининг Киевдаги саммитида иштирок этади.
Бу йилги саммитда Буюк Британия, Япония, Туркия, Испания, Чехия, Дания, Исроил ва бошқа давлатлар раҳбарларининг рафиқалари ва эрлари, Европа Иттифоқининг юқори мартабали аёл амалдорлари иштирок этмоқда.
Ереван, Озодликнинг арман хизматига кўра, Украинага илк бор инсонпарварлик ёрдами етказди. Бунгача Ереван расмий равишда Киевга ҳеч қандай ёрдам юбормаган эди.
Бундан олдинроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Италиянинг La Repubblica нашрига берган интервьюсида мамлакатнинг хавфсизлик бўйича Россияга қарам қилиб қўйилгани “стратегик хато” бўлгани ҳақида гапирганди ва КХШТдан ўз вакилини чақиртириб олганди.
АҚШ Украинага яна 1 млрд доллар ажратади
Киевга ҳужум АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Киевга ташрифи билан бир вақтга тўғри келди. Блинкен ташриф давомида Украинага 1 миллиард доллардан ортиқ янги ёрдам пакети ажратилишини эълон қилиши кутилмоқда.
"АҚШ Путиннинг шафқатсиз уруши давом этаётган бир шароитда Украинага ўз келажагини танлаш имкониятини бериш тарафдори. АҚШ ва Украинанинг ҳамкорлиги ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ва кундан-кунга мустаҳкамланиб бормоқда. Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бугун умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги ёрдам пакетини эълон қиламиз. Бундан 665,5 миллион доллар мудофаа ва фуқаро хавфсизлигини таъминлаш учун. Умуман олганда, биз Россия Украинага бостириб кирганидан бери 43 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатдик", деди АҚШ Давлат котиби
Чоршанба куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба америкалик ҳамкасби Энтони Блинкенга Россия босқинидан кейин американинг МcДоналдс ресторанини Украинада қайта очишга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.
Москва, Ростов ва Брянск вилоятларида дронлар уриб туширилди
Ростов-Донуда бир киши жароҳатланди. Ростов вилояти губернатори Василий Голубев минтақа узра ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган иккита учувчисиз самолётни эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ростов-Дон марказида учувчисиз учоқнинг қулаши натижасида бир киши жароҳатланган, унинг оёқларида жароҳатлар бўлган, эркак касалхонага ётқизишдан бош тортган.
Портлаш содир бўлган жойдан унча узоқ бўлмаган жойда Россиянинг Жанубий ҳарбий округи бош қароргоҳи жойлашган.