Линклар

Шошилинч хабар
01 январ 2026, Тошкент вақти: 00:24

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:44 6.9.2023

Россия 6 сентябр куни тонгда Украина жанубидаги Киев ва Одесса вилоятига ҳаво ҳужумлари уюштирди

Yатижада бир фуқаро ҳалок бўлди, ёнғин келиб чиқди ва Дунай дарёсидаги портга зарар етди, дея хабар беради Украина ҳарбийлари.

Украина ҳаво мудофаа тизимлари Киевга учирилган ракеталарнинг барчасини уриб туширди, деди пойтахт ҳарбий маъмурияти. Рейтер агентлигининг Киевдаги гувоҳлари бир неча портлашларни эшитган, улар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тахминан 05:50 атрофида ракеталарни уриб тушушрагини айтишган. Россиянинг ракета қолдиқлари Киев яқинида турар-жой мавзесига қулагани айтилмоқда.

19:29 5.9.2023

Ким Владивостокка поездда келиши кутилмоқда

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин артиллерия тизимлари, қанотли ракеталар ва дронлар учун двигателлар, ядровий баллистик ракеталар учун ракеталар ишлаб чиқарадиган асосий қурол-яроғ заводларини уч кунлик сафари давомида кўздан кечирди.

Жанубий Корея ўсиб бораётган Шимолий Корея таҳдидига қарши туриш учун шу ой охирида режалаштирилган АҚШ билан қўшма ҳарбий машқларнинг навбатдаги раундига ҳозирлик кўрмоқда.

Душанба куни New York Times газетаси у шу ойда Россияга бориб, Путин билан яна учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Газетанинг ёзишича, Ким Москвага Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун қурол-яроғ етказиб бериш имкониятини муҳокама қилади. АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ўз манбаларига таяниб, Ким яна Пхеняндан поездда, худди учоқларда учишдан қўрққан отаси Ким Чен Ир каби саёҳат қилиши ва Владивостокда кутиб олинишини хабар берди.

19:25 5.9.2023

Мигрантлар военкоматларга олиб бориляпти

Россиянинг турли минтақаларида эса меҳнат муҳожирларига қилинаётган облавалар ва рейдлар давом этмоқда. Россия полициясини айниқса ҳарбий чақириқ ёшидаги ва Россия ватандошлигини олган мигрантлар қизиқтираётгани айтилмоқда.

Тармоқларда тарқалган мана бу видео муаллифи рейд Воронеж шаҳридаги мигрантлар гавжум бўлган жойлардан бирида олингани ва жиноятчиларга ўхшаб шаҳар ўртасидан ўтказилган марказий осиёликлар маҳаллий ҳарбий комиссариатга олиб борилаётгани айтилади.

19:23 5.9.2023

"Генерал Армагеддон" кўриниш бериб қолди

«Вагнер»нинг июль ойидаги исёнидан кейин узоқ вақт кўринмай қолган генерал Сергей Суровикин oммага кўриниш берди.

«Генерал Сергей Суровикин очиққа чиқди. Тирик, соғлом ва уйида оиласи билан. Сурат бугун олинган», - деб ёзди Ксения Собчак суратга изоҳ бериб. Озодлик суратнинг ҳақиқийлигини тасдиқлай олмади.

Турли оммавий ахборот воситалари Суровикиннинг Вагнер кўтарган қуролли исёндан сўнг, исёнга алоқадорликда айбланиб, тергов қилинаётгани ҳақида хабар берган эди.

РИА агентлиги ўтган ойда Суровикин Россия ҳаво-космик кучлари раҳбари лавозимидан четлаштирилгани ва унинг ўринбосари Виктор Афзалов вақтинчалик раҳбарликка тайинлангани ҳақида хабар берди.

Россиянинг Суриядаги фуқаролар урушига ҳарбий аралашуви пайтида «Генерал Армагеддон» лақабини олган Суровикин, Валерий Герасимов Бош штаб бошлиғи бўлгунга қадар Москванинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига қисқа муддат раҳбарлик қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG