Линклар

Шошилинч хабар
01 январ 2026, Тошкент вақти: 21:39

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:04 29.8.2023

Челябинск вилоятида ФСБ вертолёти қулади

Челябинск вилояти, Сосновский тумани, Красное Поле қишлоғида ФСБга тегишли Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда ТАСС агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб хабар берди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси вертолёт қулаган жойда уч кишининг жасади топилганини маълум қилди. Ўт ўчирувчилар ҳам воқеа жойида ёнғинни ўчиришган.
Вертолёт машғулот парвозини амалга ошираётган бўлган. РИА “Новости” хабарига кўра, аварияга самолёт жиҳозларининг носозлиги сабаб бўлиши мумкин.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, вертолёт қулашдан қаттиқ тебранган, кейин эса бирдан ерга қулаган.

19:58 29.8.2023

Украинадан чиққан иккинчи кема Истанбулга етиб келди

Украинанинг Одесса портидан вақтинчалик Қора денгиз йўлаги орқали чиққан Африкага пўлат маҳсулотларини олиб кетаётган кема 29 август, сешанба куни Истанбулга етиб келди.

“Примус” ўтган ой Россия Қора денгиз орқали донни хавфсиз ташиш имконини берувчи БМТ воситачилигидаги келишувдан чиққанидан бери вақтинчалик коридордан фойдаланган иккинчи кемадир.

Украина Бош вазири ўринбосари Александр Кубраков Либерия байроғи остидаги “Примус” кемаси феврал ойидан бери портда бўлганини айтди. “Примус” Африкага пўлат маҳсулотларини олиб боришни 2022 йил 20 февралида, Россия босқинидан олдин режалаштирилган эди.

Украинадан иккинчи кеманинг вақтинчалик коридор бўййлаб ўтиши Россия иштирокидаги дон битимини қайта тиклаш истиқболларига ҳеч қандай алоқаси йўқ, деди душанба, 28-август куни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.

19:53 29.8.2023

Омскдаги масжидда мусулмонлар урушга ёлланмоқда

Россияда Мигрантларни урушга жалб қилиш ишлари урушнинг биринчи кунилариданоқ йўлга қўйилди. Қамоқхона ва колонияларда сақланаётган муҳожирлардан ташқари, гражданлик олган ёки олмоқчи бўлган шахслар ҳам жалб қилиниши ҳолатлари кўпайиб бораётир. Россиянинг турли минтақаларида рус ватандошлигига ўтмоқчи бўлган мигрантларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш талаби қўйилмоқда.

Украина фронтига тарғибот-ташвиқот ишларида Путин ҳукумати мавжуд барча имкониятларни ишга солмоқда.

Телеграм каналларда тарқалган мана бу видеода Омскдаги масжидлардан бирида ҳолат акс этгани айтилади.

У ерга турли мутахассислар керак. Айниқса, ҳарбий малакага эга жангчиларга катта талаб бор”, деяпти Ғарб ва НАТОнинг хавфи тўғрисида жума намозига келган диндорлар олдида ваъз ўқиётган ҳарбий комиссариат вакили.

19:40 29.8.2023

Владимир Зеленский: Украина НАТО стандартларидаги ҳарбий қуроллар ишлаб чиқаришни оширди

Украина президенти Владимир Зеленский Украина НАТО стандартларидаги ҳарбий қуроллар ишлаб чиқаришни «бир неча баробар» оширишга муваффақ бўлганини айтди.

Зеленский маҳаллий телевидениега берган интервьюсида Россия аннекция қилган Қрим ва Украина учун ҳамкор давлатлар томонидан берилган хавфсизлик кафолатлари ҳақида ҳам гапирди.

"Санкциялар, қурол-яроғ, молия, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, самолётлар - бу кенг қамровли чоралар ва Қўшма Штатлар ҳамда Буюк Британия билан янада кучлироқ таъсирга эга бўлади. Шундай давлатлар борки, улар кучли қуролларга эга эмас бироқ кучли иқтисодий таъсирга эга. Биз АҚШ билан Исроилникига ўхшаш моделни ишлаб чиқишимиз мумкин. Шунда Ақшнинг қуроллари, технологиялари, таълим ва иқтисодини ўзлаштиришимиз мумкин бўлади. Бу Исроил ёндашувига ўхшаб кетади. Аммо бу бошқа давлат. Бизнинг рақибимиз бошқа", деди Украина президенти.

Унинг урғулашича, Украина қуроллари «биргина тизимнинг эмас, балки тизимли ишлаб чиқариш»нинг бир қисмидир.

Украинанинг аннексия қилинган Қрим истиқболларига келсак, «Қрим билан маъмурий ёки шартли чегаралар бўлишига, Украина Қримини демилитаризация қилиш учун сиёсий босим ўтказа олишимизга ишонаман», деб таъкидлади Зеленский.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG