Линклар

Шошилинч хабар
01 январ 2026, Тошкент вақти: 23:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:35 29.8.2023

Украина ҚК бир нечта йўналиш бўйича илгари сурилганини айтмоқда

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Украина Қуролли Кучларининг Запороже вилоятида, Новоданиловка-Вербове йўналишида олға силжиши ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича, украиналик ҳарбийлар “босиб олинган линияларда мустаҳкамланган”. Бундан ташқари, Донетск вилоятида - Бахмут йўналишида Украина Қуролли кучларининг ҳужум операциялари давом этмоқда.

Украин жангчилари Днепрнинг ўнг қирғоғида байроқ ўрнатаётгани видеосини ёйинлади.

Бош штаб шунингдек, Россия миномёт ва артиллериядан Суми, Чернигов, Запорожье ва Херсондаги аҳоли пунктларини ўққа тутганини тасдиқлади.

19:24 29.8.2023

29 август - Украинада ҳалок бўлган Украина ҳимоячилари хотираси куни нишонланмоқда

9 йил аввал айнан шу куни рус қўшинлари Иловайск яқинидаги қамалдан чиқиб кетаётган Украина ҳарбий колонналарини оғир қуроллардан ўққа тутган эди.

Украина аскарлари хотирасини қадрлаш куни 2019 йилда президент Владимир Зеленскийнинг фармони билан таъсис этилган.

Украинадаги уруш 9 йилдан бери давом этмоқда, кенг кўламли босқинчилик бошланганига эса 1,5 йил бўлди. Бу вақт ичида жанговар ҳаракатлар туфайли минглаб Украина фуқаролари ҳалок бўлди. Украина аниқ ҳарбий йўқотишларни ошкор этмай келади – бу ҳарбий сир.

Бу куни Украинанинг ҳар бир шаҳрида вафот этган ҳарбий хизматчи қаҳрамонлар хиёбонларида ва ибодатхоналарда шарафланади.

19:55 28.8.2023

Полтавадаги ҳужумда 3 киши ҳалок бўлди

28 августга ўтар кечаси Россия кучларининг Полтава вилояти Гоголево посёлкасидаги нефт корхонасига ҳужумида камида уч киши ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири Игорь Клименко Телеграмда маълум қилди. Украина президенти идораси раҳбари Андрей Ермакка кўра, ҳужумда тунги сменада ишлаётган 5 киши жабрланган.

Хабарларга кўра, Россия ҳужуми оқибатида ишлаб чиқариш цехи бутунлай вайрон бўлган.

Россия томони эса қурол-аслаҳа омборини нишонга олганини даъво қилмоқда.

19:43 28.8.2023

Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган мигрантларга Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш талаби қўйилмоқда

Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Калуга вилоятида мигрантлардан Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш талаб этилмоқда. Акс ҳолда уларнинг фуқароликка кириш учун тўплаган ҳужжатлари қабул қилинмаяпти.

Мазкур муаммога, асосан Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрант эркаклар дуч келишмоқда, аммо украиналик камида бир қочқин ҳам шундай талабнома олгани маълум, деб ёзди "7х7" нашри ҳуқуқ фаоли Татьяна Котлярга иқтибосан.

Суҳбатдошга кўра, Калуга вилоятида мигрантларнинг фуқароликка ўтиш учун ҳужжат топшириши билан боғлиқ муаммолар апрель ойида бошланган, март ойида “ҳужжатларни қабул қилиш ва паспорт беришда бирон қийинчилик бўлмаган”.

Шунингдек, ҳуқуқ фаоли масъул мулозимлар ҳатто тайёр паспортларни беришни ҳам пайсалга солаётганини айтмоқда.

“Миграция бўлимида фуқаролик олиш учун ҳужжат топшираётганлар жуда кўп, айниқса Тожикистон фуқаролари. Россия паспортини олишга талабгор аёлларнинг ҳужжатларини гап-сўзсиз қабул қилишяпти, аммо эркакларнинг барчаси ҳарбий комиссариатларга юборилмоқда.

Тунов куни Калугада яшовчи танишимни учратиб қолдим. У бир ҳафта олдин ҳужжатларини олиб борганини, лекин қабул қилишмагани ва ҳарбий комиссариатга йўллашганини айтди”, дейди Котляр.

Харьков вилоятидан бўлган Никита Петров Калуга вилоятида вақтинчалик бошпана олган, кейинроқ эса Россия фуқаролигига ўтиш учун ҳужжат топширганди.

Обнинск тумани полициясида ундан урушда иштирок этиш учун Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузгани ҳақида маълумотнома келтиришни сўрашган.

Шундан сўнг Петров фуқаролик ўрнига яшаш рухсатномаси олиш учун ҳужжат топширишга қарор қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG