Линклар

Шошилинч хабар
02 январ 2026, Тошкент вақти: 07:08

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

06:14 26.8.2023

Лукашенко: Пригожинга Беларус ҳудудидан ташқарида хавфсизлигига кафолат бермаганман

Беларуснинг авторитар раҳбари Александр Лукашенко биринчи марта “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Минск раҳбари Пригожинга Беларус ҳудудидан ташқарида хавфсизлигига кафолат бермаганини айтди.

Шунингдек, Лукашенко Пригожинни 2023 йил июнидаги Вагнер қўзғолонидан кейин унинг ҳаёти хавф остида қолиши ҳақида огоҳлантирганини қўшимча қилди.

Беларус раҳбари Пригожин самолёти ҳалокатига Россия президенти Владимир Путиннинг алоқадор бўлиши мумкинлигига ишонмаслигини айтди.

"Мен Путинни биламан. У эҳтиёткор, жуда босиқ ва ҳатто сокин одам, бошқа, унчалик мураккаб бўлмаган масалалар бўйича қарор қабул қилади. Шунинг учун буни Путин қилганини, Путин айбдор эканлигини тасаввур қила олмайман. Жуда қўпол, нопрофессионал иш", - деди Лукашенко.

Журналистларнинг Беларусдаги Вагнер ёлланма аскарларининг келажакдаги тақдири ҳақидаги саволларига жавобан Лукашенко хусусий ҳарбий ширкатнинг "ўзаги" - 10 мингга яқин одам мамлакатда қолишини айтди. "Бу бўлинма керак экан, улар биз билан бирга қолади", деди Лукашенко.

“Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг шахсий самолёти 23 август куни Твер вилоятида ҳалокатга учради. Бортдаги 10 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Учоқ бортида Пригожин, шунингдек, унинг "ўнг қўли" Дмитрий Уткин бўлгани айтилди. Ҳозирча жасадларнинг шахси аниқлангани ҳақида расмий хабар берилмаган.

06:10 26.8.2023

Пригожиннинг шахсий самолёти қулаган жойда учоқ "қора қути"си топилган

Россия Тергов қўмитаси Евгений Пригожиннинг шахсий самолёти қулаган жойда ўн кишининг жасади топилганини тасдиқлади.

Уларни аниқлаш учун молекуляр генетик текширувлар ўтказилмоқда, дейилади баёнотда.

Тергов қўмитаси, шунингдек, ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилгани ҳақида ҳам хабар берди. Воқеа жойини текшириш давом этмоқда.

Беларуснинг авторитар раҳбари Александр Лукашенко биринчи марта “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Минск раҳбари Пригожинга Беларус ҳудудидан ташқарида хавфсизлигига кафолат бермаганини айтди.

Шунингдек, Лукашенко Пригожинни 2023 йил июнидаги Вагнер қўзғолонидан кейин унинг ҳаёти хавф остида қолиши ҳақида огоҳлантирганини қўшимча қилди.

Беларус раҳбари Пригожин самолёти ҳалокатига Россия президенти Владимир Путиннинг алоқадор бўлиши мумкинлигига ишонмаслигини айтди.

"Мен Путинни биламан. У эҳтиёткор, жуда босиқ ва ҳатто сокин одам, бошқа, унчалик мураккаб бўлмаган масалалар бўйича қарор қабул қилади. Шунинг учун буни Путин қилганини, Путин айбдор эканлигини тасаввур қила олмайман. Жуда қўпол, нопрофессионал иш", - деди Лукашенко.

Журналистларнинг Беларусдаги Вагнер ёлланма аскарларининг келажакдаги тақдири ҳақидаги саволларига жавобан Лукашенко хусусий ҳарбий ширкатнинг "ўзаги" - 10 мингга яқин одам мамлакатда қолишини айтди. "Бу бўлинма керак экан, улар биз билан бирга қолади", деди Лукашенко.

“Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг шахсий самолёти 23 август куни Твер вилоятида ҳалокатга учради. Бортдаги 10 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Учоқ бортида Пригожин, шунингдек, унинг "ўнг қўли" Дмитрий Уткин бўлгани айтилди. Ҳозирча жасадларнинг шахси аниқлангани ҳақида расмий хабар берилмаган.

06:07 26.8.2023

Зеленский Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский Киевда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан учрашди ва Россия ўтган ой тарк этган Қора денгиз дон экспорти келишувини муҳокама қилди.

"Кўплаб муҳим масалалар муҳокама қилинди. Украина Тинчлик формуласи. Глобал Тинчлик Саммитига тайёргарлик Украина томонидан режалаштирилган. Қора денгиз дон йўлагининг Россия томонидан қамал қилиниши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик", - деб ёзди Зеленский Телеграм каналида.

Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида тузилган келишув Украина донини Қора денгизга хавфсиз экспорт қилиш имконини берди. Анқара Москвани келишувга қайтишга кўндиришга уринмоқда.

Туркия ғалла бўйича дастлабки келишувга муқобил йўл кўрмаяпти ва уни қайта тиклаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда, деди Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Киевга ташрифи чоғида.

“Биз дон етказиб бериш учун турли йўллар кўриб чиқилаётганини биламиз, лекин муқобил йўл кўрмаяпмиз, чунки янги йўналишлар хавфли. Ушбу ташаббусни қайта тиклаш Туркия учун устувор вазифадир”, деди Туркия ташқи ишлар вазири.

Уолл Стрит Жорнал аввалроқ хабар қилганидек, АҚШ Украина донини экспорт қилиш учун муқобил йўлни ишлаб чиқмоқда, бу эса Донни Дунай бўйлаб Қора денгиздаги Руминия портларига, кейин эса бошқа йўналишларга жўнатишни кўзда тутади.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг сўзларига кўра, Туркия ташқи ишлар вазири билан бўлган музокараларда ғалла бўйича келишувни қайта тиклаш асосий мавзулардан бири бўлган.

"Бу ерда умумий ёндашув бор: биз ушбу ташаббусни тиклаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз", деди Кулеба.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хоқон Фидан яқин орада Москвага бориб, Россия чиққан келишувни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилиши мумкинлигини айтган эди.

У, шунингдек, имкони бўлса, сентябр ойида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштираётганини таъкидлаганди.

06:00 26.8.2023

Милли: "Украиналиклар Россия мудофаасининг биринчи асосий чизиғини ёриб ўтди"

Украинанинг 73-денгиз кучлари махсус операциялар маркази ўз аскарларининг Роботино қишлоғи атрофида жанг қилаётгани акс этган тасвирларни эълон қилди.

Тасвирлар қачон олинганини мустақил равишда аниқлаш имконсиз.

Украина қўшинлари жанубий Запоржья вилоятидаги Роботине аҳоли пунктида давлат байроғини кўтарганини билдирганди.

Урушни ўрганиш институти, Америка тадқиқот гуруҳи ва таҳлил маркази Украинанинг Роботинодаги ютуқларини "тактик жиҳатдан муҳим" деб таърифлади.

Ҳудудда олдинга силжиш Украина кучларига июн ойи бошида бошланган қарши ҳужумга дош берган Россиянинг энг зич миналанган майдонларидан ташқарида ҳаракат қилишни бошлаш имконини бериши мумкин, дея хулосалайди таҳилий марказ.

Айни пайтда АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли Украина кучлари қарши ҳужумда Россия мудофаасининг биринчи асосий чизиғини ёриб ўтгани ҳақда айтди

Иордания телевидениесига берган интервьюсида у қарийб 8 ҳафтадан бери давом этаётган ҳужум секин ва қонли кечаётгани, аммо Украина кучлари “ҳозир ҳужум қилаётган йўналишларда мудофаанинг биринчи асосий чизиғини ёриб ўтишганини айтди.

Миллининг таъкидлашича, Украина ҳали ҳам жиддий жанговар кучга эга.

Украина кучлари жанубда икки йўналишда: Бердянск ва Мелитопол йўналишларида ҳужум қилмоқда.

Иккинчисида, Украина кучлари Россия мудофаасининг мустаҳкамланган нуқтаси бўлган Работино қишлоғини озод қилишди. Россия мудофаасининг биринчи асосий чизиғи шу ҳудудда.

Работино жанубидаги кейинги аҳоли пункти Новопрокоповка ҳудудида жанглар ҳақида хабарлар бор. Украина кучлари ҳам ўтиш зонасини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Россиялик ҳарбийпараст блогерлар минтақадаги вазиятдан ўта хавотирда эканликларини билдиришди ва кеча кечқурун Украина томонидан ҳудудга муҳим механизациялашган қўшимча кучлар юборилгани ҳақида ёзишди, аммо бу хабарларнинг ишончлилигини тасдиқлаш имконсиз: Украина ҳарбийлари одатда ҳужумкор операциялари ҳақида сукут сақлаб келади.

Айни пайтда Украина кучлари Қримдаги Перевальное қишлоғидаги Россиянинг 126- қўриқлаш бригадасига зарба берди.

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси матбуот котиби Андрей Усов билдирди.

Зарба оқибатида россиялик аскарлар орасида ҳалок бўлган ва яраланганлар бор, лекин аниқ сони маълум эмас.

23 август куни Россиянинг С-400 “Триумф” ҳаво мудофаа тизими Украинанинг Қримдаги зарбаси натижасида йўқ қилинганди. Украиналик ҳарбийлар қисқа муддатга Қрим қирғоқларига қўшинларини туширганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG