АҚШ Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини юборишни маъқуллади
АҚШ расмийси 17-август, пайшанба куни, учувчилар тайёргарлиги тугагач, АҚШ Дания ва Голландиядан россиялик босқинчилардан ҳимоя қилиш учун Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини юборишни маъқуллади.
Давлат котиби Энтони Блинкен Дания ва Голландия расмийларига мактуб йўллаб, Қўшма Штатлар Ф-16 самолётларини учувчилар ўқитилгандан сўнг Украинага топшириш бўйича сўровларни маъқуллашни тезлаштиришига ишонтирди, деди расмий.
Энтони Блинкен ёзади: "Мен Ф-16 қирувчи самолётларини Украинага топширишда ҳам, украиналик учувчиларни малакали Ф-16 инструкторлари томонидан ўқитишда ҳам Қўшма Штатларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириш учун ёзяпман".
Яқинда Дания ва Нидерландия ушбу кафолатларни талаб қилишганди.
Ўзбекистонда украин болалари лагери ташкил этилди
Ўзбекистонга Харков, Херсон, Николаев, Запороже, Суми, Хмелницкий, Лвов ва Киевдан 45 нафар украиналик болалар етиб келди. Улар Бўстонлиқ вилоятида реабилитация курсидан ўтади.
Бу ҳақда ўзининг фейсбук саҳифасида Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко маълум қилди.
“Миллий анъаналар асосидаги қабул маросими таъсирли ва самимий тарзда ўтди. Украина элчихонасининг болаларга психологик мувозанатни тиклаш, Украина шаҳарларига ҳар куни амалга оширилаётган ҳаво тревогалари ва ракета ҳужумларини унутишга ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатига меҳр билан жавоб берган Ўзбекистон бизнес ва жамоат ташкилотлари вакилларига катта раҳмат”, деб ёзди элчи.
45 нафар украиналик бола ва 5 нафар тарбиячи 12 кун давомида Анор лагерида дам олади.
Ўзбекистондаги Украина эчихонасида Озодлик сўровига украиналик болаларни Ўзбекистонда реабилитация қилиш элчилик ташаббуси эканини билдиришди.
Элчилик эълон қилган фотосуратларда болалар “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” авиакомпанияси учоғида Тошкентга етиб келгани акс этган. Шунингдек маълум бўлишича, Ўзбекистонга келган болалар орасида Россияга қарши урушда украин фронтида ҳалок бўлган аскарлар фарзандлари бор
Элчи Микола Дорошенко Тошкентга махсус учиб келган украиналик тадбиркор Владимир Дармороз украин болаларига ўз совғаларини олиб келганини ҳам маълум қилди.
Таъкидлаш керакки, Украинадаги болаларни оммавий равишда ўғирлашда, ўз ҳудудларига олиб чиқишда ва уларга босим ўтказишда айбланган Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш тўғрисида Гаагадаги Халқаро жиноий судининг 2023 йил 17 мартдаги қарори билан ҳибсга олиш ордери берилган.
Бухородан учган самолёт фавқулодда ҳолат сабаб Москва аэропортига қўна олмади
Москва мэри Сергей Собянин Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дронни уриб туширгани ва дрон қолдиқлари Экспомарказга тушганини хабар берди
Экспоцентр Кремлдан 5 километр масофада жойлашган ва асосан йирик кўргазмалар учун мўлжалланган катта ҳудуд ҳисобланади. Россия Мудофаа вазирлиги дрон ҳужумида Украинани айблади.
Киев эса ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ.
"Ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди. Учиш ва қўнишлар қолдирилди. Айрим рейслар бошқа аэропортларга кўчирилди", - дея авиация хизматлари вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС агентлиги.
"Qanot Sharq" авиакомпаниясига қарашли учоқ Бухородан Москванинг Внуково аэропортига қўниши керак бўлган, бироқ аэропортга яқин ҳудудда номаълум дронлар ҳаракати аниқлангач, аэропортга кўнишга рухсат ололмаган. Натижада учоқ Санкт-Петербургдаги захира аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли ёпилган Москва аэропортлари яна очилган.
Охирги пайтда Россия пойтахти марказида бир нечта украин ҳарбий камикадзе дронлари портлагани хабар қилинган эди.
Москвага яна дрон ҳужуми
Жума куни эрта тонгда Украина дронлари Москва марказидаги бинога ҳужум қилди. Портлаш овози бутун Москва Сити бизнес ҳудудида эшитилди. Тармоқларда аппарат урилган жойнинг тутун қоплагани акс этган кўплаб видео ва фототасвирлар пайдо бўлди.
Экспоцентр яқинидаги кўчаларга хавфсизлик ходимлари ва махсус транспорт воситалари жалб қилинган.
Гувоҳлар «кучли портлаш» бўлганини айтмоқда.