Линклар

Шошилинч хабар
11 январ 2026, Тошкент вақти: 03:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:15 9.8.2023

Москва мэри: Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва вилоятида иккита дронни уриб туширди

Москва мэри Сергей Собянин ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва вилоятида иккита дронни уриб туширганини билдирди.

“Иккита жанговар дрон шаҳар ҳудудига учиб киришга уринди. Иккиси ҳам ҲҲМ тизими ёрдамида уриб туширилди. Бири – Домодедово ҳудудида, иккинчиси эса Минск шоссеси яқинида”, дейилади расмий хабарда .

Собянинга кўра, дронлар қулашидан бирон киши жабрланганига доир маълумот йўқ. Россия телеграм-каналлари эълон қилаётган видеоларда дронлардан бирининг Одинцово туманида, Минск шоссеси ҳудудида йўқ қилиниши акс этгани айтилади.

17:13 9.8.2023

Россия Украинанинг Никопол шаҳрини ўққа тутди, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

Бу ҳақда вилоят кенгаши раиси Николай Лукашук маълум қилмоқда.

Яна уч эркак ярадор бўлган. 21 ёшли йигит мина портлашидан етказилган жароҳат, кўкрак қафаси ва елка жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи қониқарли дейилмоқда. 45 ва 35 яшар икки эркак снаряд парчаларидан яраланган, улар амбулатор шароитда даволанади.

Украина ҚК Бош штабига кўра, 8 август куни Россия армияси тўртта ракета ва 53 та авиация зарбалари берган, шунингдек Украина қўшинлари позицияларини ҳамда турли аҳоли масканларини ялпи ўт очиш қуролларидан 86 марта ўққа тутган. Ҳужумлар натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва яралангани, одамларнинг уйлари ва фуқаровий инфратузилма вайрон қилингани айтилмоқда.

17:20 8.8.2023

Ўзбек қизлари дрон йиғишга Татаристонга таклиф этилмоқда

Дастуримизнинг ўтган сонларидан бирида Озодлик Қозоғистонда ёш қизлар Украинага қарши ишлатилаётган дронларни йиғишга ишга таклиф этилаётгани тўғрисида хабар берган эдик. Мана энди бундай таклифлар очиқчасига Ўзбекистонга ҳам етиб келди.

Россиянинг махсус иқтисодий зонаси "Алабуга" ёш қизларни композит ишлаб чиқаришга ишга тушириш яхши бўйича “Алабуга Старт” эълон қилди. Қизиғи, Дарё.уз нашрида пайдо бўлган рекламага ўхшаш мақолада бу таклиф “ЖУДА ЖОЗИБАЛИ” деб аталган. Унда Туполев номидаги Қозон миллий тадқиқот техник университетининг технологик коллежи негизида ишлаш + ўқиш, Татаристон Республикасига бепул кўчиб ўтиш, уй - жой, таълим олиш ва яхши пул ишлаш дастури таклиф этилган.

18 ёшдан 22 кейин бўлган ўзбекистонлик қизларга у ерда Украинани ҳар куни бомбардимон қилаётган дронларни йиғишгамас, “композит буюмлари ишлаб чиқаришга” таклиф этилаётганини кўриш мумкин.

Озодлик бу иқтисодий зонада Эрон ҳомийлигида ҳарбий “Шаҳид” дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, у ерга марказий осиёлик ва ҳатто африкалик ёш қизлар олиб келинаётгани ва махфий, жуда оғир шароитларда ишлатилаётгани тўғрисида журналистлар суриштирувлари ҳақида гапириб берган эди.

17:15 8.8.2023

Россияда рубль долларга нисбатан уруш бошидан бери энг паст даражага тушиб кетди

Душанба тонгида бир доллар 96 рубль кўрсаткични қайд этган. Бу долларга ички талабнинг юқорилиги ва одатда ой бошида кузатиладиган экспорт тушумларининг пасайиши билан боғлиқ.

Рубль доллар ва еврога нисбатан 4 фоиздан кўпроққа қадрсизланиб, йил давомидаги энг ёмон минимумни қайд этмоқда. Россия расмийлари экспорт тушумларининг камайгани ва импортнинг ўсиши рублнинг қадрсизланишига асосий сабаб эканини айтган.

Душанба эрталаб 07:29 га келиб рубль долларга нисбатан 0,3%га пасайиб, 96,01 рублни ташкил қилди. Аввалроқ 96,36 ни ташкил этган эди. Бу 2022 йил 28 мартдан бери кузатилган энг салбий кўрсаткич. Бироқ, рубль еврога нисбатан 0,1%га мустаҳкамланиб, бир евро 106 рублни ташкил қилган. Рублнинг юанга нисбати ўзгармади. Ҳозирда бир юань 13.3 рублга тенг.

Ой охиридаги солиқ даври тугагандан сўнг, рубль одатда янги ой бошида экспорт тушумлари камлиги ҳисобига заифлашади. Бозор иштирокчилари рубль курсидаги тебранишларни Ғарб компанияларининг Россиядан чиқиб кетиши билан ҳам боғлашмоқда. Таҳлилчиларга кўра, бу хорижий валютага талабнинг ортиши ва валюта бозорининг ўзгарувчанлигини оширади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG