Линклар

Шошилинч хабар
11 январ 2026, Тошкент вақти: 14:14

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:13 8.8.2023

15 йил муқаддам Россия қўшинлари Грузияга бостириб кирди

Фаол ҳарбий ҳаракатлар атига беш кун давом этди, бироқ бу босқиндан жабр кўрганлар учун уруш ҳануз давом этмоқда.

Ҳозирда Россия Грузия ҳудудининг 20 фоизини – Цхинвал минтақаси (Жанубий Осетия) ҳамда Абхазияни оккупация қилиб турибди. Икки уруш натижасида юз минглаб грузинлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди. Ўшанда кўпчилик бир неча ҳафтада тинчлик ўрнатилиб, уйга қайтамиз, деб ўйлаган эди. Бироқ улар ҳамон мусофирликда, вақтинчалик бошпаналарда кун кечиришмоқда, уйга қайтишдан эса аллақачон умид узишган.

Бу одамларнинг аксари 2014 йилда Россия Украинада бошлаган урушни – Грузиядаги 2008 йил воқеаларининг мантиқий давоми деб ҳисоблайди. Украина армияси сафида жанг қилаётганлар орасида юзлаб грузин кўнгиллилари бор. Улар ўз ватанлари келажагини Украина ғалабасида кўрадилар.

17:12 8.8.2023

Пропаганда Россия тарих дарсликларида

Москвада янги тарих дарслиги тақдимот қилинди. Унда “Махсус ҳарбий амалиёт сабаблари” ва “ультрамиллатчи” Украина ҳақида боблар бор.

10 ва 11 синфларга мўлжалланган янги тарих дарслигини Россия маориф вазири Сергей Кравцов ҳамда собиқ маданият вазири Владимир Мединский тақдимот қилди.

Қўлланмада “Россия бугун. Махсус ҳарбий амалиёт” номли алоҳида боб мавжуд. Унда, хусусан, АҚШ “охирги украин қолгунича жанг қилишга қатъий жазм қилган”и уқтирилади. Шунингдек, дарсликда Украина “ультрамиллатчи давлат” деб аталиб, унда “ҳар қандай ўзгача фикрни шафқатсизларча таъқиб қилиши, мухолифат тақиқлангани, русларга оид ҳамма нарсага душман назари билан қаралиши”дан баҳс этилади.

17:08 8.8.2023

“Гаме4Украине” - Шевченко ва Зинченконинг хайрия футбол ўйини

Афсонавий украиналик футболчи Андрей Шевченко ва Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Александр Зинченко шанба оқшомида Лондоннинг “Стемфорд Бридж” стадионида бўлиб ўтган “Гаме4Украине” хайрия футбол ўйинида кўк ва сариқ жамоаларни бошқарди.

Ўйин бошланишидан олдин қўшиқчи Жамала Украина мадҳиясини куйлади, сўнгра Украина президенти Владимир Зеленский футболчилар ва томошабинларга мурожаат қилди. Шундан сўнг футболчилар ва томошабинлар Россия босқини натижасида ҳалок бўлганлар хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олдилар.

"Стемфорд Бридж" Лондоннинг "Челси" клубининг стадиони бўлиб, унда Шевченко бир неча йил ўйнаган.

Зинченко ва Шевченко, Украина ва “Динамо Киев”нинг собиқ ҳужумчиси Марк Нобл, Кларенс Зеедорф, Сергей Ребров, Жерар Пике, Патрик Виейра, Петр Чех ва Жанфранко Зола.

Учрашув дуранг билан якунланди: 2:2. Ўйинда йиғилган пул Украинадаги уруш натижасида вайрон бўлган мактаб ва болалар боғчаларини тиклашга сарфланади.

17:07 8.8.2023

АҚШ Украинага яна 200 млн доллар ажратади

HIMARS
HIMARS

АҚШ ҳукумати Украинага 200 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилиши ҳақида маълум қилишга тайёрланмоқда. Ушбу маблағ шу пайтгача Украинага берилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий анжомлар қийматини ҳисоблашдаги бухгалтерия хатолари натижасида юзага келган йирик сумманинг (6,2 млрд доллар) бир қисмидир.

Ҳарбий ёрдам пакети Patriot ҲҲМ тизимлари учун ракеталар, HIMARS тизимлари учун GMLRS ракеталари, Javelin танкка қарши комплекслари, миналардан тозалаш жиҳозлари ва бошқа қурол-аслаҳаларни ўз ичига олади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG