Линклар

Шошилинч хабар
12 январ 2026, Тошкент вақти: 03:01

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:27 7.8.2023

ISW: Чонгар ва Геническ кўприкларига Украина ракета зарбалари келажакдаги қарши ҳужумлари учун замин яратади

Чонгар кўприги ҳолати
Чонгар кўприги ҳолати

Россия томонидан аннексия қилинган Қримни Евросиё қитъаси билан боғловчи Чонгар ва Геническ кўприкларига Украина ракета зарбалари Украин армиясининг келажакдаги қарши ҳужумлари учун замин яратиш кампаниясининг бир қисмидир. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти мутахассислари маълум қилишди.

Зарбалар 6 август куни рус қўшинларини таъминловчи иккита асосий йўл кўпригига берилди. Натижада, рус кучлари транспортни қисқароқ шарқий йўллардан узоқроқ бўлган ғарбий йўлларга ўзгартирди. Бу муҳим логистика бузилишларини келтириб чиқариши мумкин.

Россия манбаларининг даъво қилишича, Украина қўшинлари кўприкларга зарба бериш учун Британия ва Франция томонидан етказиб берилган “Сторм Шадоw” қанотли ракеталаридан фойдаланган. Ҳозирча ушбу ракеталарни Россия ҳаво мудофаа тизимлари тутиб олгани ҳақида бирор маълумот йўқ.

29 июл куни Украина қўшинлари ҳужум қилган Чонгар кўприги, жумладан, унинг темир йўл қисми қанчалик тез таъмирланиши ҳам аниқ эмас.

Геническ бўғози орқали бузилган кўприкни тиклаш, эҳтимол, Россия ҳукуматига анча узоқ вақт талаб этади, дейди Америка урушни ўрганиш институти экспертлари.

17:25 7.8.2023

Херсон вилояти ўққа тутилди: икки аёл яраланди

Херсон вилоятининг Олговка қишлоғининг ўққа тутилиши натижасида 73 ва 77 ёшли икки аёл яраланган. Снарядлардан бири турар-жой биноси ҳовлисига тушган, деб хабар берди Херсон вилояти ҳарбий бошқармаси.

7 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Херсон шаҳри ва Днепропетровск вилоятининг Синелниковский туманига ракета зарбасини берди. Россия ҳарбийлари Харков вилоятининг Купянский туманидаги Кучеровка қишлоғига артилеррия ҳужумини уюштирган. Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши яраланган.

Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисак Россия армияси Синелниковский туманига ракета зарбаси берганини маълум қилди. Ёнғин содир бўлган, қутқарувчилар уни ўчиришган.

17:19 7.8.2023

В.Зеленский: АҚШнинг "Патриот" ва Германиянинг "ИРИС-Т" мудофаа тизимлари яхши самара бермоқда

Бу ҳақда Владимир Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида сўзлади.

"Патриот ва ИРИС-Т юқори самарадорликка эга кучли мудофаа тизимлари. Улар яхши самара бермоқда. Биргина шу ҳафтанинг ўзида россиялик террорчилар бизга 65 та турли хилдаги ракеталар, 178 та ҳужум дронлари жумладан, 87 та Шаҳед дронлари билан ҳужум қилди. Биз уларнинг салмоқли қисмини уриб туширишга муваффақ бўлдик. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаасини янада кучайтириш учун нима керак бўлса қиламиз", деди Украина президенти.

Зеленский шунингдек мамлакат бошқарув тизимида «тозалаш» давом этаётганини билдирди. Украина чуқур илдиз отган сиёсий коррупцияга қарши кураш орқали Ғарблик ҳамкорларига Киев Европа стандартларига ўтаётганини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

17:16 7.8.2023

Украина 22 ҳарбийни рус асирлигидан қайтарди

Украина 22 ҳарбий асирни қайтарди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди:

"Булар Украина Қуролли Кучлари жангчилари, икки нафари офицер, оддий аскар ва сержантлар. Улар турли йўналишлардаги жангларда қатнашган, озод этилганлар орасида ярадорлар ҳам бор. Аскарларимиздан энг каттаси 54 ёшда, энг кичиги 23 ёшда.”

Россия томони ҳали айирбошлаш ҳақида эълон қилмади.

Аввалроқ Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ҳақида 6 июл куни хабар берилганди. Кейин алмашиш "45 га 45" формуласи бўйича амалга оширилган. Россия томони ҳарбийлардан ташқари, босиб олинган ҳудудлардан Россияга депортация қилинган икки фуқаро ва икки нафар болани Украина томонига топширган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG