Яна 1800 ўлган рус аскари исми-шарифи аниқланди
ББC Рус хизмати, Медиазона ва кўнгиллилар жамоаси сўнгги бир ой ичида Украинада 1800 россиялик аскар ҳалок бўлганини аниқлади.
Россия томонида журналистлар томонидан аниқланган ва тасдиқланган қурбонларнинг умумий сони ҳозирда 29 217 кишини ташкил этади. Бу рақам "ДНР" ва "ЛНР" деб номланган айирмачи ҳудудлар таркибида Россия томонида жанг қилиб ўлганганларни ўз ичига олмайди.
Қарши ҳужум бошланганидан бери Россия камида иккита генерал, 10 полковник, 8 подполковник ва 14 майорни йўқотди (бу рақамлар Россия армияси ва Вагнер гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар пайтида ҳалок бўлган 13 ҳарбий учувчи офицерни ўз ичига олмайди).
Украина Қуролли Кучлари бу урушда Россия тарафидан ўлдирилган аскарлар сони 248 мингдан ошганини хабар қилмоқда.
АҚШ Россияни Қора денгиздан шантаж сифатида фойдаланишни бас қилишга чақирди
Кеча БМТ Хавфсизлик Кенгаши урушнинг глобал озиқ-овқат хавфсизлигига таъсирини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши кун тартибидан уруш, очлик ва иқлим ўзгариши ўрин олганини олқишлар экан, кенгашнинг доимий аъзоси бўлган Россияни Қора денгиз ғалла ташаббусидан чиқиш ва Украинадаги дон таъминотига ҳужум қилаётганини қоралади.
"Ғалла келишуви доирасида экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ярмидан кўпи ва буғдойнинг учдан икки қисми ривожланаётган мамлакатларга етказилган. Бу Россиянинг кенг кўламли босқинидан бери глобал озиқ-овқат нархларини тахминан чорак қисмга туширишга имкон берган. Россия 17 июль куни келишувдан чиққанидан бери дунё бўйлаб дон нархи 8 фоиздан кўпроққа қимматлади", деди Энтони Блинкен, АҚШ Давлат котиби.
Блинкен, ғалла Россия келишувидан чиққан Хавфсизлик кенгашининг, БМТнинг ҳар бир аъзоси Россияга Қора денгиздан шантаж сифатида фойдаланишни бас қилишини айтиши, очликдан қурол сифатида фойдаланмаслиги лозим, деди.
Вагнерчилар Полша чегарасида машқлар ўтказмоқда
Бу эса Беларус Полша чегарасидаги Брестда Десантчилар кунини шу тариқа нишонлаётгани акс этган кадрлар.
Изоҳга ҳожат йўқ.
Рейтер агентлиги: Қозоқ сайтлари Россия армиясидаги хизматни реклама қилмоқда
Агентлик маълумотларига кўра, реклама қозоғистонликларга қаратилгани аниқ – унда Россия ва Қозоғистон байроқлари тасвирланган, ташвиқот плакатининг ёнида эса “Елкама-елка” шиори ёзилган.
Эълонда Сахалинда ҳарбий бўлинмаларга қўшилиш таклиф қиладиган сайт ҳам кўрсатилган. У ишга ёллашга ихтисослашган Сахалин вилоятининг Инсон капиталини ривожлантириш агентлиги томонидан яратилганлиги аниқланди.
Хизматга ёлланганларга 190 000 рубл (2 000 доллар) маош ва 495 000 (5 300 доллар) миқдорида бир марталик тўлов таклиф этилмоқда.
Озодлик Россия ҳарбий бўлинмалар билан ватандошлик бериш ёки катта пул эвазига шартнома тузиш таклифи ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ҳам фаол таклиф этилаётгани тўғрисида маълумотларга эга. Ўзбекистон ҳукумати ўзга давлат ҳарбий бўлинмасида хизмат қилганлар жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантириб келади.
Ёлланма жангчи сифатида урушда қатнашиш бошқа барча Марказий Осиё давлатларида ҳам жиноят саналади.
2023 йилнинг май ойида Тюмен колониясидан Россия ҳарбийлари томонидан ёлланиб, ЛНР айирмачилари тарафида урушган 23 яшар Шингис Сейпиев Украина ҳарбий суди ҳукми билан 9 йилга қамалган эди.