Линклар

Шошилинч хабар
12 январ 2026, Тошкент вақти: 13:29

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

21:34 4.8.2023

Шу йилнинг январ ойидан бери Россия армиясига 231 минг киши шартнома асосида қўшилган

Бу ҳақида Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев армияни кенгайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилди.

«Вазифамиз ўзгаришсиз қолмоқда: шартнома бўйича ҳарбий хизмат нуфузини имкон қадар ошириш. Бунга эришиш учун сўнгги ойларда ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий қарорлар қабул қилинди», деди Дмитрий Медведев, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.

Москва Украинадаги ҳолдан тойган қўшинларини кучайтириш учун армиядаги аскарлари сонини 1,5 миллионга етказмоқчи.

Декабрь ойида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бу «Россия хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар бажарилишини кафолатлаш учун» зарур бўлган миқдор эканлигини билдирган эди.

Шойгу армия қачон 1,5 млнга етишини айтмаган. Ўша пайтда Россия армиясида 1 миллионга яқин аскар бўлган.

21:32 4.8.2023

Россия Мудофаа вазирлиги: Новороссийскдаги ҳарбий-денгиз базасига иккита ҳарбий дрон ҳужум қилди

"Ҳужумни қайтариш жараёнида дрон-катерлар денгиз базасининг ташқи рейдини қўриқлаётган Россия кемаларининг стандарт қуролларидан аниқланди ва йўқ қилинди", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги расмий хабарида.

Аввалроқ телеграм каналларида Новороссийскдаги портлашлар ҳақида хабарлар тарқалган эди. Базанинг ёзишича, шаҳар яқинида ер усти дронлари йўқ қилинган.

Маҳаллий нефт компаниялари консорсиум инфратузилмаси бузилмагани, нефт одатдагидек боғланган танкерларга жўнатилаётгани, бироқ Новороссийск портида кемалар ҳаракати вақтинчалик тақиқланганини маълум қилди.

Новороссийск мэри Андрей Кравченко "Оленегорский горняк" ва "Суворовец" кемаларига ҳам ҳужум бўлгани, аммо уларга зарар етмаганини билдирди.

Тармоқларда бу кеманинг ёнига ётиб қолгани видеолари ҳам пайдо бўлди.

Аммо Украина махфий хизматлари сиздирган мана бу видеода "Оленегорский горняк" десант кемасига дрон ҳужуми тасвирлангани иддао қилинган.

Новороссийскдан ташқари, Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, аннексия қилинган Қрим ҳудудидаги объектларга 13та дрон аппаратлари ҳужум қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Новороссийск ва Қримдаги ҳужумларда Украинани айблади. Украина томони ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бергани йўқ.

21:28 4.8.2023

Урушга қарши чиққан ленинград вилоятилик рус тадбиркори 1,5 йилга қамалди

Бу одамнинг исми Дмитрий Скурихин. У россиялик тадбиркор. Скурихин ўзининг Русское Висоцкое қишлоғидаги савдо дўконини урушга қарши шиорлар билан безаган. Россиянинг Украинага босқинчилик урушига қарши Дмитрий 2014 йилдан бери қаршилик қилиб келади.

“У ерда бизнинг солдатларимиз, бизнинг қўшинларимиз урушмоқда. Марсдан келганлар эмас, бизнинг одамлар. Биз бунинг учун жавобгармиз. Бу босқинчилар жумладан менинг солиқларимга яшашмоқда. Мен йилига 1 млн 200 минг рубл солиқ тўлаб келаман. Бу пулларга ҳукуматимиз қурол сотиб олиб, бизнинг ватандошларимизни украин болаларини ўлдиришга юбормоқда”, дейди Скурихин.

Бу масалага жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи бўлган Скурихин дўкони устига Россия бомбардимон қилган украина шаҳарлари номларини қизил бўёқ билан ёзиб чиққан.

“Рус жамияти кўзингни оч! Бу бемаъни, ёлғон, бародаркуш урушни тўхтат!” деган биринчи ёзув 2022 йилнинг августида унинг дўкони деворида пайдо бўлганди.

Куни кеча Ленинград вилоятининг Ломоносовский туман суди ўз фикрини билдириб келган тадбиркор Дмитрий Скурихинга “Россия армиясини бадном қилиш” моддаси асосида 1,5 йилга қамоқ жазоси тайинлади.

18:22 3.8.2023

Елабугада тожик қизлар “Шаҳид” дронларини йиғмоқда

Татаристоннинг Елабуга шаҳридаги “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси ҳудудидаги коллежга Марказий Осиё давлатларидан, жумладан, Тожикистондан қизлар фаол таклиф этилмоқда.

Айни пайтда, “Протокол” ва “РЗВРТ” тадқиқот лойиҳалари журналистлари аниқлаганидек, Алабуга зонасидаги бир неча юз коллеж талабалари Россия армияси эҳтиёжлари учун Эроннинг Шаҳид жанговар дронларини йиғишга мажбуран жалб қилинмоқда.

Тожик, қозоқ, ўзбек ва қирғиз оммавий ахборот воситалари ва Интернет саҳифаларида пайдо бўлган эълонларда 15-17 ёшли қизларга ўқиш, ишлаш, яхши маош, ҳаттоки текин парвоз ваъда қилинган.

Ўқувчилар дрон йиғиш учун ойига 30-40 минг рубл олишса-да, улар туну-кун, ба’зан танаффуссиз ишлашлари керак.

"Алабуга" ҳақида маълумотларни ошкор қилиш тақиқланган. Тақиқ бузилган тақдирда, талаба коллежга 1,5-2 миллион рубл тўлаши шарт.

Ўқувчилардан бирининг сўзларига кўра, кластер ҳудудида телефонлар тинглаш ва видеокузатув ўрнатилган, талабаларнинг телефон ёзишмаларини ўқилади.

Африка давлатларидан ҳам вояга етмаган қизлар фаол жалб қилинмоқда.

Аллақачон Уганда, Эфиопия ва Танзаниядан бир неча ўнлаб талабалар 2022 йилнинг кузида келтирилган ва ишламоқда.Улар рўйхатда “мулаткалар”, деб номланган. Шунингдек, коллеж ходимлари рўйхатида "тожиклар" алоҳида ўринда - булар МДҲ мамлакатлари ва Покистондан форс тилини биладиган талабалардир. Тилни билишлари туфайли улар Алабугада дронлари йиғилган Эрон вакиллари билан мулоқот қилишга осонроқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG