Линклар

Шошилинч хабар
12 январ 2026, Тошкент вақти: 15:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:17 3.8.2023

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний 3-август куни яна судланади

Россия прокуратураси унга экстремизм айблови билан қўшимча 20 йил қаттиқ режимли колонияда жазо сўраган.

Навалний ўтган ойдан бери Мелеховодаги ИК-6 колониясида ёпиқ эшиклар ортида судланмоқда. Фирибгарлик ва бошқа айбловлар билан унга 11,5 йил қамоқ жазоси тайинланган эди.

Суд маълумотлари шуни кўрсатадики, Навалнийга айбловлар бу гал экстремистик фаолият, уни молиялаштириш ҳамда экстремистик ташкилот тузиш билан боғлиқ.

Навалний президент Владимир Путин элитасини танқид қилиб, оммавий коррупцияда айблагани билан танилган собиқ ҳуқуқшунос.

2020 йилда Навалний Сибирда парвоз пайтида уни заҳарлашга уринишдан омон қолган. Навалний Россия ҳукуматини уни ўлдиришга уринганликда айблаб келади. У бу заҳарланишдан Германияда даволанган, аммо 2021 йилда ўз ихтиёри билан Россияга қайтиб келган ва у ерда қамоққа ташланган.

18:14 3.8.2023

Карелияда собиқ "Вагнерчи" оммавий қотилликда гумон қилинмоқда

Карелиянинг Деревянное қишлоғидаги икки уйда 1 август куни пичоқ билан ўлдирилган олти кишининг жасади топилди. Муқаддам судланган Максим Бочкарев ва Игор Софронов қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган. 37 ёшли Сафонов 2022 йилда Вагнер ширкатига ёлланиб, яқинда урушдан қайтган.

Биринчи уйда ота ва ўғил бўлган икки эркак, иккинчисида - учта эркак ва бир аёл ўлдирилган. Иккала уй ҳам ёқиб юборилган. Колонияда Игор Софонов ўғирлик, талончилик ва одам ўлдиришга уриниш учун жазо ўтаган.

Июн ойи охирида Вагнер ПМC эгаси Евгений Пригожин Россияга фронтдан 32 минг собиқ маҳбус қайтганини айтди.

18:13 3.8.2023

Украина билан чегарадош Белгород ва Курск вилоятлари ҳудудий мудофаа бўлимларини қуроллантирмоқда

Кўнгиллиларга ўқ ўқотар қуроллар, дронга қарши мосламалар ва автомашиналар топширилди. Белгород вилоятидан олинган видеода бир неча кишидан иборат қаторни кўриш мумкин. Уларга фуқаролик карабиналари ва тўппончалари топширилади.

Курск вилояти губернатори Роман Старовойтнинг айтишича, ихтиёрий халқ отрядларини таъминлаш масаласи бир неча ой давомида муҳокама қилинган.

Белгород вилояти губернатори маълумотларига кўра, 400 дона қурол сотиб олинмоқда, жами вилоятда жами 2900 кишидан иборат саккизта батальон фаолият юритмоқда.

Аввалроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков кўнгиллиларга қурол-яроғ бериш қаттиқ назорат остида ўтказилишини маълум қилганди.

18:04 3.8.2023

Йўқ қилинган 40 минг тонна ғалла

Украина прокуратураси томонидан эълон қилинган фотосуратларда камида иккита вайрон бўлган омбор кўрсатилган. Биргина шу ҳужумда 40 минг тонна ғалла руслар томонидан йўқ қилингани айтилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиянинг БМТ воситачилигида тузилган дон битимидан воз кечиши Туркия ва дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларда озиқ-овқат инқирози ва очарчиликни келтириб чиқариши келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россиянинг Измаил украин портига тунги ҳужуми дунёда озиқ-овқат нархларининг сакрашига олиб келди. Чикаго фонд биржасида буғдой нархи эрталаб 6,5% га кўтарилди.

Маълум қилинишича, 1 август ҳолатига кўра,Украинадан дон экспорти июн ойига нисбатан 40 фоизга камайган

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG