Россия 2-август куни Украинанинг Дунай дарёсидаги асосий ички портига ҳужум қилди
Ғалла ташувчи украинларнинг бу портларига русларнинг ҳужумлари жаҳон озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди, чунки Москва Украина донини экспорт қилишнинг олдини олиш учун куч ишлатишни кучайтирди.
Украина жанубидаги оператив қўмондонлиги томонидан эълон қилинган видеода Одесса вилоятидаги Измаил шаҳрида вайрон бўлган порт бинолари акс этган.
Ҳужумлар Украина ғалласини юклашга тайёрланётган кемаларни ишни тўхтатиб, лангар ташлашга мажбур қилди.
3 августга ўтар кечаси рус ҳарбийлари “Шаҳидлар” билан яна Киевга зарба берди
Бу Украина пойтахтига камикадзе дронларининг кетма-кет саккизинчи ҳужумидир. Украина ҳукумати барча учувчисиз аппаратлар йўқ қилинганини эълон қилди.
Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, тунда шаҳар ҳаводан мудофаа тизими 15 та “Шаҳид” ва еттита разведкачи дронни уриб туширган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Киевда қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Полша ҳарбийлари: Иккита Беларус вертолёти мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб кирди
Полша мудофаа вазирлиги Беларус вертолётлари мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб киргани ҳақида хабар берди. Ҳодиса ҳақида НАТО маълум қилди.
"2023 йилнинг 1 августида чегара яқинида машғулотлар ўтказаётган икки Беларус вертолёти томонидан Полша ҳаво ҳудуди бузилган. Чегарани кесиб ўтиш Беловеж вилоятида жуда паст баландликда бўлиб ўтган, бу эса уни радар тизимлари ёрдамида аниқлашни қийинлаштирмоқда" , дейилади хабарномада.
Беларус авторитар ҳукмдори Александр Лукашенко бугун Беларусда бўлиб турган "Вагнер" ХҲК ёлланма аскарлари унга Полшага "экскурсияга бориш" режалари ҳақида гапирганини ҳазил деб атади.
Туркманистон ҳаво йуллари дронлар ҳужуми туфайли Москвага учоқлар парвозларини вақтинчалик тўхтатди
Компания сайтида хабар қилинганидек, бунга "ҳаво вазият" сабаб бўлган. Бундан буён барча рейслар Қозон орқали амалга оширилади.
“Ҳурматли йўловчилар, сизга шуни маълум қиламизки, Москва ҳаво зонасидаги ҳаво ҳолати туфайли, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йил 8 мартдан бошлаб “Туркманистон ҳаво йўллари” ОАЖнинг Ашхобод - Москва - Ашхобод йуналиши бўйича барча рейслар тўхтатилади ва Ашхобод - Қозон - Ашхобод йўналиши бўйича амалга оширилади", дейилади расмий хабарда.
Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудида, жумладан, Москвада ўққа тутилиши кучайгани муносабати билан Туркманистон ҳукумати ўз ватандошлари – талабалар ва меҳнат муҳожирларини фавқулодда эвакуация қилишга тайёргарлик кўрмоқда, дебхабар бермоқда “Туркманистон Хроникаси” мухбирлари.
Нашрга кўра, 29 июл куни эрта тонгда Украинадан ўққа тутилган рус аҳоли пунктларида яшовчи ўз фуқароларини вақтинча ўз ватанларига қайтишга кўндириш учун денгиз орқали Миллий хавфсизлик вазирлигининг 10 нафар ходими ва Ички ишлар вазирлигининг 15 нафар ходимидан иборат гуруҳ Астраханга етиб келди.
Туркман ҳукумати одамларни Астрахань ва Туркманбоши шаҳарлари орқали олиб чиқилиши айтилмоқда.