Линклар

Шошилинч хабар
13 январ 2026, Тошкент вақти: 07:20

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:12 31.7.2023

Қирғиз муҳожири: "Майор ҳафтасига бир неча бор келиб-кетарди"

Қирғизистонлик Нурлан Ўрмонов 19 ёшда, у Боткен вилоятининг Қадамжой туманида туғилган ва Россияга ишлаш учун келган: у Краснодардаги заводда ишлаган.

Яқинда Нурлан Краснодар ўлкасида ҳибсга олинган ва қарийб бир ой хорижликлар учун махсус изоляторда ўтирган. У ерда, мигрант йигитнинг сўзларига кўра, уни Россия армияси билан шартнома имзолашга ва Украинадаги урушга боришга мажбурлашган.

Нурлан ва бошқа муҳожирлар яқинда Россиянинг турли минтақаларида хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган оммавий аксилмигрант рейдлари пайтида ушланган.

18:09 31.7.2023

Полша шарқдаги ҳарбийлари сонини кескин оширди

Вагнерчиларнинг Беларус бўйлаб Польша чегараси томон силжишига жавобан Варшава шарқий чегараларидаги ҳарбий контингентини икки баробарга кўпайтирди.

Польша бош вазири Матеуш Моравецкий бу қарор Вагнер гуруҳи жангариларининг бир қисми Калининградни Беларус билан боғлаб турувчи Сувалк довони томон ҳаракатланаётгани тўғрисида маълумотлар олинганидан кейин қабул қилинганини айтди.

Вагнерчиларнинг Полша чегараси томон силжиши ва Сувалк коридорига интилишини Россия Думасининг хафвсизлик масалаласи бўйича вакили Андрей Картаполов ҳам пропаганда каналларидан бирида тасдиқлаганди.

18:02 31.7.2023

Евгений Пригожин: "Вагнер" аскарларни урушга ёллашни тўхтатди

Пригожиннинг "Grey Zonе" телеграм канали орқали тарқатилган баёнотида айтилишича, Вагнерга кадрлар етишмаслигини муаммоси мавжуд эмас ва янги ишга қабул қилиш режалаштирилмаяпти.

“Бугун 30 июл. Айни пайтда ишга қабул қилиш марказларининг очилиш вақти ҳали аниқланмаган. Миш-мишлар ва саҳна ортидаги иғволарга йўл қўймаслик учун сизга шуни маълум қиламанки, Вагнер гуруҳи Африкада, шунингдек Беларудаги ўқув марказларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда,“ деб ёзди "Путин ошпази".

Илгарироқ, 23-24 июн кунлари "Вагнер" исёнига уринишдан сўнг, ширкатнинг ёлланма аскарларни жалб қилиш марказлари ёпила бошлаганди. Россия шаҳарлари кўчаларидан хусусий ҳарбий компанияга ишга жойлашиш ҳақидаги эълонлар олиб ташланган, Пригожиннинг ўзи эса марказий пропаганда каналларида сазойи қилина бошланганди.

17:57 31.7.2023

Асирликдан озод қилинган "Азов" командирлари фронтга қайтади.

Уларнинг энди жанговар ҳаракатларда қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Украина Миллий гвардияси қўмондони Александр Пивненко “Украйинска правда” газетасига берган интервюсида маълум қилди.

16 июл куни Азов бригадаси қўмондони Денис Прокопенко аллақачон Азов жангчилари билан учрашди. Ташкилотнинг телеграм-каналида у реабилитациядан ўтаётгани ва яқин кунларда ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришиши кераклиги ҳақида хабар пайдо бўлди.

2022 йил май ойида Прокопенко Мариуполнинг Азовстал заводида бошқа ҳимоячилари билан бирга асирга олинган эди. Сентябр ойида у 108 Азов ҳарбий хизматчиси ва 107 Украина аскарлари билан бирга украиналик сиёсатчи, Путинга яқинлиги билан танилган Виктор Медведчукга алмаштирилганди.

Россия Туркия ҳукумати билан Прокопенко, шунингдек, бошқа қўмондонлар “ҳарбий ҳаракатлар тугагунига қадар” мамлакатда қолишларига рози бўлди. 2023 йил 8 июлда улар Украинага қайтишди.

Бу ҳолат бир муддатга Путин ва Эрдўғон ўртасидаги муносабатларни бузди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG