Линклар

Шошилинч хабар
13 январ 2026, Тошкент вақти: 09:21

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:53 31.7.2023

Москвага қилинган тўртинчи дрон ҳужуми

Якшанба куни эрталаб Москвага яна дронлар ҳужум қилди. Дронлар «Москва Сити» бизнес марказини нишонга олган.

Украинага тегишли уч дрон эрта тонгда Москвага ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида бир киши жароҳатланди, битта аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Мазкур дрон ҳужуми шу ойда Москвага қилинган тўртинчи ҳужум бўлди. Интернет тармоқларида дрон ҳужуми Москва Сити биноларидан бирига урилгани акс этган видеолар ҳам пайдо бўлди.

17:51 31.7.2023

В.Зеленский: Уруш Россия ҳудудига кўчиши муқаррар!

Президент Владимир Зеленский Украина «аста-секинлик билан» кучайиб бораётгани, ва бундай давом этаверса, уруш Россия ҳудудига кўчиши муқаррар эканини гапирди.

“Россия агрессияси жанг майдонида барбод бўлмоқда. Россия раҳбарияти бир ёки икки ҳафта давом этишини кутган «махсус ҳарбий операция»нинг бугун 522-куни. Украина аста-секинлик билан кучайиб бормоқда. Уруш аста-секин Россия ҳудудига - унинг рамзий марказлари ва ҳарбий базаларига кўчмоқда. Бу муқаррар, табиий ва мутлақо адолатли иш”, деди Владимир Зеленский.

«Аммо шуни ёдда тутишимиз керак, россиялик террорчилар худди ўтган йилгидек, бу йил қишда ҳам энергетика тизимимиз ва муҳим объектларимизга ҳужум қилиши мумкин, деди Зеленский.

17:54 30.7.2023

Москва маъмурияти шаҳарга Украина дронлари ҳужум қилганини билдирди

Якшанбага ўтар кечаси “Москва-сити” даҳасидаги икки осмонўпар бино дронлар ҳужуми натижасида шикастланди, расмийлар уларни Украина дронлари дея иддао қилишмоқда.

Россия давлат ОАВлари Москва мэри Сергей Собянинга таяниб хабар қилишича, “IQ-квартал” ва “Око-2” биноларида бир неча қаватда ойналар тўкилиб, офис хоналарига зарар етган. Бир киши жабрланган.

Россия Мудофаа вазирлиги дронлардан бири Москва вилоятининг Одинцово тумани устида уриб туширилганини билдирди.

“Москва-сити”га учиб келган дронлар эса радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида ишдан чиқарилгани, портлашлар эса бошқаруви йўқотилган дронларнинг қулаши натижасида содир бўлгани айтилмоқда.

“Дўстларим билан бу ерга келиб дам олиш учун квартира ижарага олдик ва бир пайт портлаш овозини эшитдик ва худди тўлқинга ўхшарди, ҳамма бир сакраб тушди. Кейин жуда кўп тутун чиқди, ҳеч нарсани кўриб бўлмасди. Тепа эса ёниб ётарди", дейди москвалик Лия.

Дронлар ҳужумидан сўнг Москва шаҳри ва вилояти устида парвоз бир оз вақтга тақиқланди, “Внуково” аэропорти фаолияти тўхтаб қолди.

Бу Москвада сўнгги ҳафталарда юз берган дронлар ҳужуми билан боғлиқ ягона воқеа эмас. Украина томони бунақа воқеаларга одатда изоҳ бермайди.

17:51 30.7.2023

Путин: Россия Украина билан музокараларни рад этмайди

Россия президенти Владимир Путин Россия Украина билан музокараларни рад этмаслигини ҳамда Хитой ва Африканинг ташаббуслари музокаралар учун асос бўлиши мумкинлигини айтди:

«Улар бизга ҳужум қилар экан, ўт очишни тўхтата олмаймиз. Биз тинчлик музокараларини ҳеч қачон рад этмаганмиз. Мен буни доим айтиб келганман».

Россия 29 июлда Қрим кўпригига қилинган ҳужумда Украинани айблади ва ўшандан бери бунга жавобан Украинанинг Одесса порт шаҳрига ракета ва дронлар билан ҳужум қилмоқда.

Путин Украина фронтида ҳозирча жиддий ўзгаришлар йўқлигини айтди:

«Жиддий ўзгаришлар йўқ. Бу менимча, душман ўз бўлинмалари жанговар тайёргарлигини тиклаётгани билан боғлиқ. Улар ҳам шахсий таркиб, ҳам техника борасида катта йўқотишларга учради».

Путин бу ҳақда Санкт-Петербургда Африка етакчилари билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, Украина 4 июндан бери 415 та танк ва 1300 та зирҳли техникасини йўқотган. Рейтер агентлиги Путин келтирган рақамларни тасдиқлай олмади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG