Линклар

Шошилинч хабар
13 январ 2026, Тошкент вақти: 11:05

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:49 30.7.2023

Зеленский Бахмут остонасида жанг қилаётган “спецназчилар”ни тақдирлади

Украина президенти Владимир Зеленский шанба (29 июл) куни Бахмутнинг шарқий қисмидаги фронт чизиғи яқинида Украина ҳарбийларини зиёрат қилди.

Президентнинг ўзи “Твиттер”да эълон қилган фото ва видеоларда у қўшинлар билан учрашгани ва бетон деворли, деразасиз, чироқ хира ёниб турган хонада харитага тикилиб тургани акс этган.

Зеленский Украина Махсус амалиётлар кучларини мақтади:

“Украина халқи Махсус амалиётлар кучлари (МАК) ҳақида жуда оз нарса билади. Сизлар энг қайноқ ҳудудларда фаолият олиб борасиз, лекин биз хизматларингиз ҳақида очиқ-ойдин гапира олмаймиз. Лекин шуни айтмоқчиманки, сизларнинг кимлигингизни, МАК нима билан шуғулланишини ҳамма билади, қаҳрамонлар эканингиз ва сизларга жуда кўп нарса боғлиқлиги одамларга сир эмас. Сизлар ҳамиша фронтнинг олд чизиғидасиз, бунинг учун ва барча хизматларингиз учун катта раҳмат. Украинага шон-шарафлар бўлсин!” – деди президент.

17:48 30.7.2023

Россия Сумидаги таълим муассасасига зарба берди. Икки киши ўлди, 20 киши жабрланди

Россия 29 июль оқшомида Сумидаги ўқув муассасасига ракета зарбалари бериши натижасида икки киши ўлиб, 20 киши жабрланди.

Бу ҳақда шаҳар кенгаши маълум қилмоқда. Ярадорлардан уч нафари ўртача аҳволда касалхонага ётқизилган.

29 июл куни кечқурун Россия ҳарбийлари Сумидаги тўрт қаватли таълим муассасасига ракета зарбалари берди, дейилади Украина ИИВ хабарномасида. Вилоят маъмуриятига кўра, ҳужумда миномётлар, артиллерия ва реактив ўт очиш тизимлари қўлланган.

Портлашдан қўшни уйларда дераза ойналари тўкилиб тушган. Ўқув биноси ва икки ётоқхона қаттиқ шикастлангани айтилмоқда.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати портлашдан сўнг ўқув муассасасида ёнғин чиққанини қўшимча қилди.

“Қутқарувчилар тун бўйи душманнинг ракета зарбаси оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланишди. 4 қаватли бино жиддий зарар кўрган. Катта майдонни қамраб олган ёнғин 30 июль соат 03:04 да тўлиқ ўчирилди. Ишлар давом этмоқда”, дейилади Украина ИИВ телеграм-каналида.

Шаҳар маъмуриятига кўра, Сумида 13 киши вақтинча бошпаналарга жойлаштирилган.

Россия ўтган кечада Украина “Москва-сити” мажмуасидан ташқари, аннексия қилинган Қримга ҳам дронлар билан ҳужум қилганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлигига кўра,

Қримга ҳужумда 25 та дрон қатнашган, 16 таси уриб туширилган. Вазирлик хабарномасида жабрланганлар ва етказилган талафот ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ўз навбатида, Украина ҳаво кучлари қўмондонлиги тунда Россиянинг “Шаҳед” русумли тўрт дрони Херсон ва Днепропетровск вилоятларига ҳужум қилганини, барчаси уриб туширилганини маълум қилди.

Озодлик жанговар ҳаракатлар шароитида ушбу маълумотларни мустақил манбалар орқали текшириш имкониятига эга эмас.

17:45 30.7.2023
Ukraine -- Firefighters in Sumy eliminate the consequences of a Russian missile strike, 30Jul2023
Ukraine -- Firefighters in Sumy eliminate the consequences of a Russian missile strike, 30Jul2023

Россия Запорожье шаҳрига ракета ҳужумини амалга оширди, қурбонлар бор

Запорожье расмийлари Россиянинг шаҳарга берган ракета зарбаси оқибатида камида икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртев ҳужумда бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлгани ҳамда портлаш тўлқинидан яқин атрофдаги кўп қаватли уйларнинг деразалари синганини ёзди.

Куртевнинг айтишича, портлаш тўлқинидан 13 та кўп қаватли уй ва таълим муассасаси ойналари синган.

Олена, маҳаллий турғун

«Портлаш бўлган вақтда шу ерда ўтирган эдим. Ҳаммаси кутилмаганда, жуда тез содир бўлди. Мен буни кутмагандим. Дераза ойнаси синиб устимга тушди», дейди маҳаллий турғун Олена.

Запорожье вилоятида ҳам шиддатли жанглар давом этмоқда, украин кучлари Россия қўшинларини босиб олинган ҳудудлардан қувиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

22:47 29.7.2023

Польша бош вазири: "Вагнер"нинг 100 дан ортиқ ёлланма аскари Польша ва Литва чегаралари яқинига кўчирилган

Белорусда жойлашган Россиянинг "Вагнер" ҳусусий ҳарбий ширкатининг 100 дан ортиқ ёлланма аскари Польша ва Литва чегаралари яқинидаги Сувалк коридори деб аталадиган ҳудудга кўчирилган.

Бу ҳақда шанба куни Польша бош вазири Матеуш Моравецки маълум қилди.

Сувалки коридори (Полшанинг Сувалки шаҳри номи билан аталган) Польша ва Литвани боғловчи ҳудуд бўлиб, кенглиги 100 километр атрофида.

Унинг шимоли-ғарбида Россиянинг Калининград вилояти, жануби-шарқида Белорус ҳудуди жойлашган.

Россия ва НАТО ўртасида қуролли тўқнашув бўлиши ҳақида турли фаразлар мавжуд. Жумладан, бундай можаро давомида Россия ушбу йўлакни кесиб, Болтиқбўйи давлатларини Польшадан ва умуман Ғарбий Европадан узиб қўйиши мумкинлиги кўпинча айтилади.

Моравецкий вагнерчиларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотни қаердан олганини айтмади.

Унга кўра, ёлланма жангарилар Белоруснинг Гродно шаҳри туманида жойлашган. Моравецкий буни "Польша ҳудудига янги гибрид ҳужум йўналишидаги қадам" деб атади. Унинг эслатишича, сўнгги йилларда Беларус ҳудудидан Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларига чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишлар сони кескин ошган.

У Осиё ва Африка мамлакатлари фуқаролари томонидан амалга оширилади. Польша расмийлари Минск ва Москвани Польша ва ЕИдаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган бу уринишларни уюштирганликда айбламоқда.

Моравецкининг сўзларига кўра, “Вагнер”нинг ёлланма аскарлари ҳам муҳожирларга Польша чегарасини кесиб ўтишда ёрдам бера олади, ҳам ўзларини муҳожирдек кўрсатиб, чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилади. Польша бош вазири, шунингдек, ёлланма аскарларнинг беларус чегарачилари кийимига ўтишини ҳам таклиф қилди.

Шу билан бирга, баёнот Польшадаги сайловолди ташвиқоти контекстида қилинган. Моравецкий "Фуқаролик платформаси" мухолифатини танқид қилиб, уни Россияга нисбатан етарлича қаттиқ позицияда эмасликда айблади.

"Вагнер" ва Беларус ҳукумати Моравецкининг айбловларига ҳали изоҳ бермади. Унинг сўзларини мустақил тасдиқлаш имконсиз.


Бир кун олдин Польша ўз қуролли кучлари сонини 172 мингдан деярли 300 минг аскарга деярли икки баробар оширишга қарор қилгани маълум бўлди.

Мамлакат мудофаа вазири Мариуш Блашчакнинг айтишича, тегишли ҳужжат аллақачон имзоланган. Варшава, шунингдек, "Вагнер" ёлланма аскарлари Белорусга ўтказилгандан сўнг, қўшинларнинг бир қисмини мамлакатнинг шарқий чегарасига қайта жойлаштиришга қарор қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG