Линклар

Шошилинч хабар
13 январ 2026, Тошкент вақти: 13:02

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:44 29.7.2023

Владимир Зеленский Бахмут жабҳасида аскарлар билан учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский Бахмут туманига ташриф буюриб, фронтда бўлган махсус операция қўшинлари аскарларини касб байрами билан табриклади.

“Бугун мен аскарларимизни касб куни билан табриклаш, уларнинг куч-қудратини қадрлаш учун келдим. Украина манфаатларига қаратилган вазифаларни амалга оширишингиз ҳақиқатан ҳам қаҳрамонликдир. Украина қуролли кучларининг махсус операциялари кучларига шон-шарафлар! ” – деди президент.

Бу Зеленскийнинг бу йил давомида Бахмут жабҳасига учинчи сафаридир.

14:19 29.7.2023

Днепр жума кунги ракета ҳужумидан ўзига келмоқда

Россия ракеталари Днепр шаҳри марказидаги турар-жой мажмуаси ва яқин атрофдаги Украина хавфсизлик хизмати биносига урилиши оқибатида, тўққиз киши жароҳатланди.

"Кўзим олдида деразалар учиб кетди. Биз дераза ёнида ўтирган эдик", дейди днепрлик Слава.

Днепр мери Борис Филатовнинг айтишича, СБУ хавфсизлик хизмати биноси учинчи марта ракета ҳужумига тутилган.

Иккала бино ҳам асосан бўш эди - турар-жой биноси, чунки у эндигина қуриб битказилган ва объектлар сотувга қўйилган бўлган.

Турар-жой биносининг бир қисми ракета ҳужумидан вайрон бўлган.

"Ошхонада ўтиргандик портлаш шу қадар кучли бўлдики тўлқини бизни учириб юборди", дейди днепрлик нафақахўр Нина.

2022 йил февралида Украинага бостириб кирган Россия тинч аҳоли манзилларини нишонга олиб келади.

Москва Украина портларидан дон ташишга рухсат берувчи келишувдан чиққанидан кейин унинг кучлари ракета ҳужумларини кучайтирди. Турли нишонлар, хусусан, Одесса шаҳри атрофидаги порт иншоотларига ракета ҳужумларини кечаси ва тунги вақтда амалга оширмоқда.

Жума кунги ҳужум Украина президенти Владимир Зеленский жануби-шарқий шаҳарга ҳарбий қўмондонлар билан учрашиб, жанг майдонидаги вазият, қўшинлар учун таъминот ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини қандай кучайтиришни муҳокама қилганидан бир кун ўтиб содир бўлди.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Телеграмдаги каналида эълон қилинган видеода шикастланган бинолардан тутун кўтарилаётгани ва кўча даражасида ёнғин чиққани акс этган.

Зеленский ракета зарбаларидан кейин СБУ, ички ишлар вазирлиги, фавқулодда хизматлар ва маҳаллий расмийлар билан фавқулодда йиғилиш ўтказганини айтди.

17:42 27.7.2023

Insider: “Путин ошпази” Пригожин “бокира қизлар”нинг пуллик жинсий алоқа хизматларидан фойдаланган

Insider нашри "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг яқин ўтмиши ҳақида материал чоп этди. Унга кўра, 2019 йилда “Путин ошпази” Санкт-Петербургда яшаб, ўзи учун “бокира қизлар”ни танлаб, мунтазам равишда пуллик жинсий алоқа хизматларидан фойдаланган.

Манбанинг сўзларича, Пригожин “бокира” қизлар билан алоқа қилиш унга “энергия бағишлаб, ёшлигини сақлаб қолишга” кўмаклашганини айтган.

Журналистлар Пригожиннинг бокиралигини 100 000 рублга “сотган” ана шундай қизлардан бирининг ҳикоясини келтирмоқда. Унинг сўзларига кўра, айниқса, самимий учрашувлар учун тадбиркор Василевский оролидаги Санкт-Петербургдаги Solo Sokos Vasilievsky меҳмонхонасида бир нечта хоналарни ижарага олган. Insider манбасининг таъкидлашича, Пригожин жинсий алоқада бўлган ўнлаб қизлар узоқ вақт давомида Вагнер раҳбари томонидан тўланган хоналарда яшаган.

Нашр суҳбатдоши, шунингдек, Пригожин билан учрашишдан олдин қизларнинг бокиралигини ҳужжатлаштириш учун “Согаз” клиникасида текширувдан ўтиши кераклигини айтди

17:39 27.7.2023

Россияда Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суди судяси қидирувга берилди

Халқаро суд ҳаками Томоко Акане
Халқаро суд ҳаками Томоко Акане

Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд судяси Томоко Акане жиноий қидирувга берилган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг қидирув базаси маълум қилди.

Акане қайси модда билан қидирилаётгани айтилмаган.

Халқаро суд прокурори Карим Аҳмад Хон 19 май куни қидирувга берилган эди. Икки кундан сўнг, 21-май куни Тергов қўмитаси Росарио Салваторе Аитала ҳам қидирувга қўйилгани ҳақида хабар берди. Учинчи ҳакам - Серхио Херардо Угалде Годинезни қидируви ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG