Украина Олий Радаси Михаил Саакашвилини афв этишга чақирди
Грузиянинг учинчи президенти (2004-2013) Украина фуқароси Михаил Николозович Саакашвилини гуманитар актни амалга ошириш ва афв этиш зарурлиги тўғрисидаги мурожаатни қабул қилиш учун 285 нафар халқ депутати овоз берди”
Депутатлар Грузия президенти Саломе Зурабишвилини Раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарига Саакашвилини “оғир жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда” афв этишига рухсат беришга чақирди.
“Биз Европа Иттифоқига аъзо давлатлар парламентларига Грузия президенти Саакашвилини афв этиш зарурлиги тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилишни сўраб, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга риоя қилиш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаган ҳолда мурожаат қиламиз”
Михаил Саакашвилининг аҳволи оғирлиги 3 июл куни унинг иши бўйича суд мажлисига видео ҳавола орқали уланганидан сўнг маълум бўлди. Эълон қилинган кадрларда у ниҳоятда озиб кетган кўринади.
Владимир Зеленский Грузия ҳукуматидан Саакашвилини даволаниш учун Украинага юборишни талаб қилди. Бир кун аввал полшалик шифокорлар гуруҳи Саакашвилини кенг қамровли текширишни бошлади. Бироқ Грузия ҳукумати бу таклифларни рад этиб келмоқда.
Красноярск ўлкасидаги Солнечний қишлоғида “Сармат” ҳайкали ўрнатилди
2022 йил охирида Россия президенти Владимир Путин “Сармат” қитъалараро ракеталари тез орада жанговар навбатчиликка қўйилишини маълум қилган эди.
Путин иддаосича, қуввати 50 минг килотонна бўлган ушбу оғир қитъалараро баллистик қурол ярим қитъани йўқ қилишга қодир. Таққослаш учун, Иккинчи жаҳон урушида америкаликлар Японияга ташлаган “Бэби” ва “Семиз одам” бомбаларининг қуввати 15 ва 21 килотоннани ташкил қилган.
Оммавий қирғин қуроли очилишида ҳатто рус православ черковининг руҳонийси ҳам иштирок этди.
Дмитрий Медведев Тоцкое ядро полигонига ташриф буюрди
Россия президенти Владимир Путин раислигидаги Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Дмитрий Медведев жума куни Тоцкое полигонига ташриф буюрди. Медведевнинг расмий телеграм-каналида Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг Россиянинг Оренбург вилоятидаги ядро полигонига ташрифи акс этган кадрлар чоп этилди.
"Ушбу полигонда мувофиқлаштириш эндигина бошланди, охирги йил ичида иккинчи марта. Нима етарли, нима етишмаяпти, қандай фикрлар бор, нимани яхшилаш мумкин? Ниҳоят, менинг мақсадим Олий Бош қўмондонга ҳисобот бериш - раҳбарга махсус операцияда қатнашадиган ҳар бир киши учун жанговар ва сиёсий тайёргарлик қандай кечаётгани ҳақида. Мақсад шу, деди Медведев.
Полигон 1954 йилда ўтказилган ядро машғулотлари билан машҳур бўлиб, унинг давомида ядро портлашидан сўнг минглаб аскарлар ҳудуд бўйлаб юришган.
Бундан бир ҳафта олдин Дмитрий Медведев Украина ва Европадаги АЭСларга ракета зарбаси беришни таклиф қилганди.
«Уяладиган жойи йўқ» деган Медведев агар Смоленск АЭСида «НАТО ракеталари билан ҳужум қилишга уриниш» тасдиқланса, Россиянинг бир вақтнинг ўзида Жанубий Украина АЭС, Ровно АЭС ва Хмелницкий АЭСига зарба бериш режасини кўриб чиқиш зарурлигини айтди.
Шунингдек, Медведев Шарқий Европадаги ядро иншоотларига ҳам зарба беришни таклиф қилди.
Россия яна олтита Шаҳед-136/131 дрони билан Украинага ҳужум қилди
15 июлга ўтар кечаси Россия армияси жанубдан олтита Шаҳед-136/131 учувчисиз самолёти билан Украинага ҳужум қилди, дея хабар бермоқда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги.
Украина ҳарбийлари олтита дрондан тўрттасини уриб туширганини даъво қилмоқда.
Запорожеда 62 ёшли маҳаллий аҳоли рус армиясининг ҳужуми туфайли яраланди. Запороже шаҳар кенгаши котиби Анатолий Куртевнинг айтишича, зарбадан инфратузилма объекти ҳам зарар кўрган, тўртта кўп қаватли уйнинг деразалари учиб кетган.