Краснодарда Вагнер мозорида ўзбек муҳожирларининг янги қабрлари аниқланди
Куни кеча тармоқларда пайдо бўлган видеода ўзбек муҳожири вагнерчилар қабристонида кўмилган мусулмон аскарлар қабртошларини бирма-бир суратга олгани тасвирланган. Видео муаллифи ушбу қабристон қаерда жойлашганини айтмасада, Озодлик қабрнинг жойлашувчи ва геолокациясидан бу Краснодар ўлкасидаги Горячий Ключ шаҳарчаси мозори эканини аниқлади.
Тош лавҳлардан дафн этилганлар орасида ўзбекча, тожикча, қирғизча исмларни учратиш мумкин. Озодлик ўзбек муҳожирлари кўмилган қабрлар Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам борлиги, яна бир неча ёлланма жангчининг ўлиги эса яқинларига берилиб, улар Ўзбекистонда, Тожикистонда ва Қирғизистонда кўмилгани тўғрисида гувоҳликларга эга бўлди.
Озодлик ушбу кадрлар асосида қабристонда кўмилганлар рўйхатини тузиб чиқди.
-
Мусалиев Элбек Рамзанович, 26.11.1976-05.05.2023
-
Санчар Махмадзода, 27.11.1997 - 20.04.2023
-
Сабыров Сабр Сабырович - 19.07.1990 - 08.05.2023
-
Талипов Даньяр Анварович, 31.10.1991-20.04.2023
-
Хидоятов Сайидакбархон Хамидуллохон ўғли, 31.05.1993-27.03.2023
-
Поянов Эшпўлат Хуррамович, 22.06.1993-08.03.2023
-
Абдурахманов Джумахон Валиевич, 05.09.1975 - 05.04.2023
-
Жумабеков Кадыргали Кангалиевич, 14.03.1982 - 17.03.2023
-
Жусупов Тимур Задгереевич, 07.04.1992-07.04.2023
-
Назиров Азиз Собир ўғли, 13.10.1992-07.01.2023
-
Адашев Дилмурод Акрамжон ўғли, 31.01.1995 - 23.03.2023
-
Мирзакулов Дилшодбек Махаммадалиевич, 10.02.1984 - 10.01.2023
-
Давлетов Самат Аманжолович, 11.08.1974-27.02.2023
-
Масоев Ахлиддин Абдулфайзович, 13.08.1989-07.01.2023
-
Бегатанов Исломжон Икрамжонович, 17.03.1988-18.01.2023
-
Сулейманов Абдугаффар Абдусатторович, 09.09.1986-12.12.2022
-
Мухторов Отабек Одилжон ўғли, 18.09.1996-06.12.2022
-
Тиллабоев Кароматулло Рахматович, 27.03.1992-13.02.2023
-
Умаров Бобурбек Джурабой ўғли, 03.12.1992-25.11.2022
-
Наркулов Захиджан Хурваевич, 09.12.1971-22.02.2023
-
Силапов Саиднияз Оразмурадович, 05.02.1985-17.03.2023
Шу йилнинг март ойида New York Times журналисти Кристиан Триберт Горячий Ключдаги Вагнер қабристонида кабрлар сони кескин кўпайганини эълон қилганди.
Москва вилоятида мобилизация қилинган жангчи ўлдирилди
Москва яқинидаги Калининец қишлоғидаги ҳарбий қисмда эса оммавий муштлашув юз берди, бир нафар мобилизация қилиган аскар ҳалок бўлди.
"ЧТД" Телеграм канали хабарига кўра, муштлашувга ҳарбий хизматчилардан бири дўконга боргани, шундан сўнг низомни бузгани учун Россия ҳарбий полицияси томонидан калтаклангани сабаб бўлган.
Ўлдирилган шахснинг ўртоқлари уни ҳимоя қилмоқчи бўлган, натижада кечқурун юзга яқин одам майдонга йиғилишган, уларнинг айримлари пичоқ билан қуролланган эди.
Номи ошкор этилмаган шахс муштлашувдан кейин касалхонага олиб кетилган ва ўша ерда жон берган.
Воронеж ва Курск вилоятларида портлашлар содир бўлди
Портлашлар эса Россияда ҳам содир бўлмоқда.
Воронеж чеккасида портлаш содир бўлгани - "Мэш" ва "База" телеграм-каналлари у ерда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлагани ҳақида ёзмоқда.
Портлаш ҳақида Курск вилоятининг Курск атом электр стансияси жойлашган Курчатов шаҳри аҳолиси ҳам хабар беришган - ҳодиса тафсилотлари очиқланганича йўқ.
Россия яна Украинага ракета зарбаларини амалга оширди
14 июлга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг она шаҳри – Кривой Рог шаҳрига Эроннинг Шаҳед камикадзе-дронлари билан зарба берди. Украина ҳукумати коммунал хизмат кўрсатувчи компанияга зарар етказилгани ва унга тегишли маъмурий бино вайрон қилингани ҳақида хабар бермоқда.
Днепропетровск вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Лисак минтақа узра олтита учувчисиз учоқ уриб туширилганини, бироқ барча нишонларни уриб тушира олмаганини айтди. Расмий маълумотларга кўра, 56 ёшли маҳаллий фуқаро жароҳатланган.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, Россия армияси жануби-шарқий ё‘налишдан 17 та камикадзе учувчисиз учирилган, улардан 16 таси уриб туширилган.