Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2026, Тошкент вақти: 17:55

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:08 12.7.2023

Путин нега исёндан кейин Пригожин билан учрашди?

Кремль “Вагнер” ХҲШ қуролли исёнидан сўнг президент Владимир Путин унинг раҳбари Евгений Пригожин билан учрашганини тасдиқлади.

Россия расмийлари учрашув бўлганини қарийб икки ҳафта яширди, аммо Франциянинг Libération газетаси Ғарб разведкасидаги манбаларига таяниб, бу ҳақида ёзганидан сўнг ортиқ сир тута олмади.

Мақола чиққанидан кейин Дмитрий Песков учрашув ўтказилганини тан олди. Путин Пригожин билан нималарни муҳокама қилган бўлиши мумкин? Кремль учрашув бўлганини нега яширди?

“Менимча, бу учрашув Пригожиннинг баҳридан ўтилмаслигига ишора. Машҳур ибора билан айтганда, Пригожин “аблаҳ бўлса ҳам, ўзимизнинг аблаҳ”. Унинг иши ёпилган, бироқ Россия Федерацияси ҳокимият тизимидаги мақоми сақланиб қолади – Кремль мана шундай мужда беряпти. Умуман, Россиянинг Пригожинга, унинг методларига, бизнесига шерик бўлиши мамлакатни бошқа, инсоний усуллар билан ортиқ бошқариб бўлмаслигини билдиради. Оддий бюрократия ёки ҳатто оддий армия билан уруш олиб бориб бўлмайди. Шу боис, ҳозирги Россияга бунақа нодир кўникмаларга эга одам зарур. Песков бу борада мунозара давом этаётганини тасдиқлаб берди. Бизда на парламент бор, на матбуот, ҳатто Путин билан жонли мулоқотлар ҳам бекор бўлди, Пригожинда эса ҳамма алоқалар бор, у Путин билан тўғридан-тўғри гаплаша олади”, дейди “Новая газета. Европа” бош муҳаррири Кирилл Мартинов.

18:39 11.7.2023

Столтенберг: НАТО иттифоқчилари Украинага аниқ ва ижобий сигнал юборади

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Вилнюсда бўлиб ўтаётган саммитда НАТО аъзолари Украинанинг келажакда альянсга аъзо бўлиш шартларини аниқ эълон қилади дея таъкидлади.

Столтенберг Украина учун икки томонлама хавфсизлик кафолатлари мамлакатнинг келажакда НАТОга аъзолиги бўйича саммитда қабул қилинадиган қарорларга қўшимча бўлишини айтди:

"Итифоқчилар Украинага НАТОга аъзолик масаласида аниқ ва ижобий хабар беришларини кутяпман. Мен узоқ йиллик дастур билан бир қаторда Украина кучлари ва НАТО кучлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун 3 элементдан иборат пакетни таклиф қилдим. Бу Украинани НАТОга яқинлаштиради”.

Столтенберг журналистнинг Россия ядро позицияси ҳақидаги саволига Россия Беларусда ядро қуролини жойлаштиришини эълон қилганига қарамай, ядровий позициясида ўзгариш бўлмаган, дея жавоб қайтарди:

"Россиянинг ядровий риторикаси хавфли ва маъсулиятсиз. Россия билиши керак, ядро қуроли билан жанг қилиб бўлмайди ва унда ҳеч қачон ғолиблар бўлмайди. НАТО иттифоқчилари, Россиянинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боради. Биз Россиянинг Беларусга тактик ядро қуролини жойлаштириш қарорини қоралаймиз".

Унинг қўшимча қилишича, альянс “Вагнер” гуруҳи жангчиларининг Беларусга жойлашгани ҳақидаги гапларга унчалик ҳам ишонмайди.

18:36 11.7.2023

Франция ва Германия Украинага узоқ масофали ракеталар, танклар беради

Франция Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб беришни бошлайди, бу эса Киев кучларига ўзини ҳимоя қилиш имконини беради, деди Франция президенти Эммануел Макрон:

“Мен Украинага ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун доктринамизга риоя қилган ҳолда, илғор қурол ва техникалар етказиб беришни кўпайтиришга қарор қилдим”.

У ваъда қилинган ракеталар тури ва миқдори ҳақида батафсил маълумот беришни истамади.

Бошқа хабарларда айтилишича, бу ракеталарнинг парвоз масофаси 250 дан 560 километргача.

Айни дамда НАТОга аъзо 31 давлат етакчилари Вилнюсда йиғилган. Саммитда Россия бошлаган уруш оқибатлари муҳокама қилинмоқда.

Германия канцлери Олаф Шолц ва мудофаа вазири Борис Писториус НАТОнинг Вилнюсдаги саммитида Украинага 700 миллион евролик янги қурол-яроғ пакетини тақдим этишини эълон қилади, деб ёзади Süddeutsche Zeitung газетаси манбаларга таяниб.

Янги қурол-яроғ пакетига иккита Патриот зенит-ракета тизими, 25 та Леопард танки, 40та Мардер пиёдалар жанговар машинаси, 20 мингта артиллерия снаряди киради.

18:32 11.7.2023

Туркия Швециянинг НАТОга киришига яшил чироқ ёқди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Швеция бош вазири Улф Кристерссон ўртасида ўтган Швециянинг НАТОга қўшилиши масаласидаги музокара муваффақиятли якунланди.

Вилнюсда ўтаётган НАТО саммити доирасидаги музокаралар чоғида Эрдўғон Швециянинг НАТОга қўшилиш таклифини парламентга юборишини билдирди.

Швеция ва Финляндия ўтган йили Россиянинг Украинага бостириб кириши манзарасида ўзларининг ҳарбий қўшилмаслик сиёсатидан воз кечиб, НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG