Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2026, Тошкент вақти: 21:24

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:19 11.7.2023
F-16 jet fighter in Ukrainian camo, collage posted on official AFU Twitter
F-16 jet fighter in Ukrainian camo, collage posted on official AFU Twitter

АҚШ Туркияга Ф-16 қирувчиларини беради

АҚШ президенти Жо Байден, АҚШ Конгресси билан маслаҳатлашган ҳолда Туркияни Ф-16 қирувчи самолётлари дастурига қўшади. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан маълум қилди.

Жейк Салливанга кўра, президент Жо Байден бу қарорни қўллаб-қувватлашини аниқ айтган

“Байден бу масалада қандайдир чекловлар қўймади. У бу қарор билан олдинга қадам ташлаш ниятида”, деди Салливан.

19:44 7.7.2023

"Путин учун поезддаги ҳаммом!"

Россия президенти Владимир Путиннинг махфий махсус поезди бор экан. 22 та вагондан иборат ва нархи 6 млрд рулбга баҳоланган бу поезд ҳақида "Досье" маркази, CНН ва немис журналистларининг биргаликдаги суриштирувида айтилади.

Бу машина ичида, журналистлар аниқлаганидек, ресторанлар, дам олиш хоналари, ишчи кабинетлар, гараж, косметолог кабинети, фитнес зал, ҳатто ҳаммом бор. Кабинетлар махсус ҳимояланган, дейди терговчилар.

Вагонлардаги телевизорларга каналлар махсус мослама ёрдамида уланган Путин.

2014 йилдан бери марказ терговчилари томонидан аниқланган шартномаларга кўра, махсус поездни сақлаш бюджетга 1,45 миллиард рублга тушди.

"Лойиҳа": Россияда Путин учун махсус темир йуллар ва вокзалларнинг махфий тармоғи қурилган - улар унинг қароргоҳларига олиб боради.

Журналистлар поездда ҳар куни президент ҳимояси ва махсус алоқа учун масъул бўлган ФСОнинг ўнлаб ходимлари шуғулланаётганини аниқладилар. Кремл матбуот хизмати ҳар доимгидек CNN телеканалига Владимир Путиннинг шахсий поезди йўқлигини маълум қилди.

19:38 7.7.2023

ФБК: Италияда Пригожин яқинларига тегишли мулклар топилди

“Вагнер” ХҲШ асосчиси Евгений Пригожиннинг қариндошлари Италияда 3,5 млн евро турадиган ҳашаматли уйга эгалик қилишади, Пригожиннинг ўзи эса умумий қиймати 20 млрд доллардан ортиқ активлар соҳибидир, дейилади “Коррупцияга қарши кураш фонди” суриштирувида.

Навальний сафдошларига кўра, Пригожиннинг ўғли Павел 2017 йилда Форте-де-Марми шаҳрида 3,5 млн еврога майдони салкам 400 кв.м.га тенг данғиллама уй сотиб олган. Суриштирувчилар худди шу шаҳарда рус олигархлари Роман Абрамович ва Олег Дерипаска, Россия бош вазири ўринбосари Александр Хлопониннинг ҳам қимматбаҳо кўчмас мулклари борлигини аниқлашди.

Суриштирувда “Вагнер” ХҲШ раҳбари давлат буюртмаларидан қандай қилиб пул ишлагани ҳақида ҳам ҳикоя қилинади. Хусусан, Пригожинга қарашли бир фирманинг собиқ қоровули Арсений Бердячев “Технология” ширкати расмий мулкдори ҳисобланади. Ширкат Россия ҳарбий қисмларига, жумладан Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги рус ҳарбийларига овқат етказиб бериш шуғулланади. Сўнгги бир ярим йилда ушбу ширкат давлат билан 847 миллион рубллик шартномалар тузган.

Пригожин фирмаларидан яна бири “Конкорд” ходимаси Надежда Тихонова номига расмийлаштирилган: “Кулинар” номли мазкур фирма Россия Мудофаа вазирлиги учун тендер асосида зиёфатлар ташкил қилади.

Журналистлар фақат очиқ маълумотларнинг ўзидан Пригожинга тегишли қиймати қарийб 3 триллион рубл (20 млрд доллар)га тенг активларни топишди

19:36 7.7.2023

Пригожин уйида тинтув давом этмоқда

Россия давлат телевидениеси “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг офислари ва қароргоҳига босқин уюштирилгани акс этган тасвирларни ёйинлади.

Чоршанба куни эълон қилинган кадрларда махсус кучларнинг Пригожинга қарашли РИА ФАН ахборот агентлиги офисига бостириб кирганини кўриш мумкин.

"Хавфсизлик кучлари "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг офислари ва уйларида ўтказилган рейдлар тасвирларини эълон қилди. Махсус гуруҳ РИА ФАН нашри жойлашган бино ҳамда Пригожиннинг Санкт-Петербург яқинидаги тахминан бир ярим гектар майдонни эгаллаган саройида тинтув ўтказди. Ҳашаматли уйдан катта миқдордаги турли хил қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, рубль ва хорижий валютадаги пул ўрамлари топилган. Шунингдек, у ердан бир килодан ортиқ олтин ва исмлари турлича лекин, сурати бир хил бир уюм паспортлар ҳам топилган ” дейлади Россия марказий телевидениеси хабарида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG