Линклар

Шошилинч хабар
16 январ 2026, Тошкент вақти: 00:48

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:14 7.7.2023

Львов шаҳрига ракета зарбаларидан ўлганлар сони 10 кишига етди

Россия томонидан Украинанинг Львов шаҳрига ракета зарбалари берилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди

Сўнгги маълумотларга кўра, 42 киши яраланган, улардан 3 нафари болалар.

Қарийб бир сутка давом этган қидирув-қутқарув операцияси якунланди, деб ёзди шаҳар мэри Адрей Садовий. Россия пайшанбага ўтар кечаси Львовга қанотли ракеталар билан ҳужум қилиши натижасида 30га яқин бинога зарар етган, бир нечтаси буткул вайрон бўлган эди.

Ҳоким ушбу зарбани Россиянинг Украинага қарши босқини бошланганидан бери қилган “энг йирик ҳужуми” деб атади. Экспертлар энди Россия ракета ва камикадзе дронларининг Украинага зарбалари ҳаводан кам мухофазаланган минтақаларга берилаётганини айтмоқда.

18:50 6.7.2023

Россиянинг ракета зарбаси оқибатида Львовда тўрт киши ҳалок бўлди

Россия кенг кўламли босқин бошланганидан буён Львовга биринчи бор йирик ҳужум уюштирди.

Украина Ички ишлар вазирлиги тўрт киши ҳалок бўлгани ва 34 киши, жумладан, бир бола яраланганини маълум қилди.

“Улар, руслар, рашистлар ҳарбий объектларни бомбардимон қилишаётганини айтишади, лекин улар тинч аҳоли уйларига зарба беришди. Одамлар ухлаб қолишган. Қандай қилиб улар буни қилишлари мумкин эди? Руслар эса ҳозир байрам қилишяпти. Нима бўлаётганига қаранг. Дунё, бизга ёрдам беринг. Сизсиз уларни биз бир ёқлик қила олмаймиз", дейди шаҳар турғуни Вира Лубен.

Львов мери Андрей Садовий ҳодисани уруш мобайнида Львовга қилинган энг йирик ҳужум деб атади. Львов фронтдан анча олисда ва Полша билан чегарадан 70 км узоқликда жойлашган.

“Мен ғалабага ишонаман. Улар (Украинанинг ҳамкорлари) бизга ёрдам берсин. Йигитларимиз, лочинларимиз ҳамма нарсадан устун келади. Биз жуда кўп фарзандларимиз, ўғилларимиз, оталаримизни йўқотдик. Қанчалаб ногирон, қанча тинч аҳоли ҳалок бўлди. Қаранг, бу фуқаролик объекти, кўп қаватли уй эди! Одамлар ухлаб қолишди ва руслар уларни ўлдиришди!", дейди шаҳар турғуни Вира Лубен.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Россия Львовни Қора денгиздан учирилган Калибр ракеталари билан бомбардимон қилганини айтди. 10 та ракетадан еттитаси уриб туширилган.

Дрондан олинган тасвирлар кечаси Львов шаҳридаги турар жой биносига Россия ракетаси келиб тушиши натижасида юзага келган вайронагарчилик кўламини кўрсатди.

Президент матбуот хизмати ёйинлаган видеода тўрт қаватли катта турар-жой биноси кўринади: унинг юқори қаватлари йўқ ёки яксон бўлган.

Қутқарувчилар томда куймаланганча харобалар орасидан омон қолганларни излашмоқда, айни чоғда ташқарида ҳовлидаги чанг-тўзонга беланган автомобиллар ёнидан ўтиб-қайтаётган одамларни ҳам кўриш мумкин.

18:45 6.7.2023

Украина рус ҳарбий бўлинмаси йўқ қилинганини даъво қилди

Украина ҳарбийлари Донецк вилоятининг Россия назоратидаги Макиевка туманида рус отрядини йўқ қилганини хабар қилди.

Ҳудуднинг Россия томонидан ўрнатилган расмийлари эса Киев ҳужумларида бир тинч фуқаро ҳалок бўлгани ва 36 нафари яраланганини маълум қилди.

Мудофаа кучларининг аниқ ҳаракатлари натижасида вақтинча ишғол қилинган Макиевкада россиялик террорчиларнинг яна бир отряди йўқ қилинди”, — дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари.

Рейтерс видеони сунъий йўлдошдан олинга суратлар билан солиштирган ҳолда тасдиқлашга муваффақ бўлди.

18:42 6.7.2023

Киевдаги суд биносини портлатган эркакнинг ўзи ҳам вафот этди

Украина ички ишлар вазири Игор Клименконинг хабар беришича, суд биноси ичкарисидан туриб портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Ҳодиса пайтида 2 нафар махсус хизматчи жароҳат олган.

Ички ишлар вазири Игор Клименко айбланувчи Игор Ҳуменюк экани ва портлаш вақтида унинг ўзи ҳам ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳозирда воқеа жойида сапёрлар ишламоқда.

Хабар қилинишича, Ҳуменюк 2015 йилда тўрт нафар миллий гвардия ходимининг ўлимига алоқадорликда гумонланувчи сифатида судда иштирок этаётган бўлган.

У суд тугагач, ҳожатхонани ичкаридан қулфлаб, иккита портловчи мосламани қўриқчиларга қарата улоқтирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG