Линклар

Шошилинч хабар
16 январ 2026, Тошкент вақти: 02:27

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:39 6.7.2023

"Руслар ўзларидан сон-саноқсиз мина қолдирмоқда"

“Настояшчее время” журналистлари Донецк вилоятининг икки ҳафта муқаддам озод этилган Нескучное қишлоғига бориб, украин ҳарбийлари мина тўсиқларидан қандай ўтаётганини ўз кўзлари билан кўришди.

Нескучноеда журналистлар украин аскарлари ҳужумга ўтган пайтда нималарга тўқнаш келишига гувоҳ бўлишди. Энг биринчи ғов – бу сон-саноқсиз миналар.

“Бир оёқни буткул узиб олади, иккинчисини чўлтоқ қилиб қўяди, таносил аъзоларни ҳам узиб олади. Сапёрликни ҳар бир бир аскар ўрганиши керак. Ақалли, миналарни қандай излашни, топишни ўрганиб олиш лозим. Мен фойдаси тегади, деб ўргандим”, дейди Валерий исмли жангчи.

Россия ҳарбийлари бутун ҳудудни миналаб ташлашган, шу боис мазкур йўналишда ҳужумга ўтиш жуда қийин.

“Ҳар бир кўча миналанган. Қишлоққа киришда кўчалар бошига мина шлагбаумлари ўрнатилганди. Биз уларни четга суриб, йўлда давом этганмиз”, дейди Дмитрий исмли аскар.

Ҳужумдаги иккинчи муаммо – Россия ҳарбийлари мустаҳкам ўрнашиб олган жойлар. Нескучноеда асосий форпост мактаб биноси бўлган. У тепаликда жойлашган. Яъни, россияликлар қишлоққа элтувчи барча йўлларни кузатиб турганлар.

“Бу ер жуда яхши позиция, улар шу ердан бизга бемалол ўт очишган”, изоҳ беради Дмитрий.

Украина ҳарбийлари мактабни уч сутка деганда ишғол қилишибди. Аскарлар душманни изма-из таъқиб қилиш ақлдан эмаслигини айтишади.

“Иш одамлар ўйлаганидек осон эмас. Ҳужумми, қарши ҳужумми, бу ерда ҳар бир қишлоқ учун жанг қилиш керак, Мелитополга етгунча эҳ-ҳе қанча қишлоқ бор! Шундай экан, одамлар бизга осон тутишмасин. Лекин биз қўлимиздан келганини қиламиз”, дейди Валерий.

18:34 6.7.2023

Беларус президенти Лукашенко Пригожин Россияга қайтганини билдирди

Россияда ўтган ой бўлган қуролли исённи бостиришда воситачилик қилган Беларус президенти Александр Лукашенко Евгений Пригожин Беларусдан кетганини хабар қилди:

"Евгений Пригожин Санкт-Петербургда. Бугун эрталаб балки Москвага ёки бошқа жойга кетган бўлиши мумкин, аммо у ҳозир Беларусда эмас."

Лукашенко шунингдек, Вагнер бўлинмаларининг Беларусга кўчирилиши масаласи ҳал этилмагани, бу Россия ва Вагнерга боғлиқ эканини қўшимча қилди.

Унинг изоҳларидан кўринадики, келишув шартлари ва уни амалга оширилиш билан боғлиқ катта ноаниқликлар бор.

6-июл, пайшанба куни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков «Вагнер» етакчиси Евгений Пригожиннинг ҳаракатларини кузатмаётганини айтди.

Россия давлат телевидениеси чоршанбага ўтар кечаси “Вагнер” ХҲШ бошлиғи Пригожинни қаттиқ қоралади ва у уюштирган исён бўйича тергов давом этаётганини айтди.

Озодликнинг беларус хизмати ёзишича, Planet Labs сунъий йўлдошдан олган тасвирларда Беларусдаги илгари россиялик сафарбар қилинган аскарлар ҳарбий тайёргарликдан ўтган уч йирик полигон ҳудудидаги чодирлар йиғиб олингани қайд этилди. Гап Барановичи, Лепел ҳамда Осиповичи яқинидаги ҳарбий полигонлар ҳақида бормоқда.

Хусусан, 2023 йил 4 июлда олинган фотосуратда Барановичи яқинида жойлашган “Обуз-Лесновский” полигонидаги лагерь ғойиб бўлган. Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар 2022 йил октябрда солинган лагерь 30 июндан йиғила бошланганини кўрсатмоқда.

Лепел полигонига 2022 йилнинг октябрь ойи ўрталаридан Россия ҳарбийлари келиб жойлаша бошлаганди. 2023 йил 4 июлдаги фотода эса полигонда чодирлар демонтаж қилинаётгани акс этган.

18:58 4.7.2023

Москвадаги аэропорт дрон ҳужумидан сўнг парвозларни вақтинча тўхтатди

Кремль Украина Москвага бешта дрон билан ҳужум қилгани, уларнинг ҳаммаси уриб туширилганини хабар берди.

Москвадаги Внуково аеропортида “аэропортга боғлиқ бўлмаган техник сабабларга кўра” парвозлар чекланди, деб хабар берди Росавиация агентлиги.

Қатор рейслар бошқа аэропортларга йўналтирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, уч дрон турли вақтларда Москва шаҳри томонга учаётган бўлган. Улардан иккитаси Новая Москвада радиоэлектрон кураш воситалари билан тўхтатилган ва Внуково аэропорти яқинига қулаган.

Аэропорт маъмурияти “техник сабабларга кўра учоқларни қабул қилиш ва учириш чекланган”ини билдирди.

Flightradar сервисида эса Анқарадан учиб келган бир учоқ Внуково атрофида бир соатдан кўпроқ айланганини кўриш мумкин.

“Яндекс. Расписание” хизмати маълумотига кўра, жами 31 та рейс кечиктирилган. Москва вақти билан эрталаб соат саккизда Внуково аэропортида парвозларга чеклов бекор қилина бошланган.

РИА Новости хабарида яна бир дрон Москва вилоятининг Кубинки деган жойида уриб туширилгани ва ҳарбий объект ҳудудига қулагани айтилади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган, вайронагарчилик йўқ. Бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Телеграм-каналлар тутундан ҳосил бўлган булут акс этган видеоларни эълон қилмоқда. Маҳаллий аҳоли вакиллари айтишича, бир неча сония фарқ билан камида иккита портлаш содир бўлган, портлашлар сабаби эса ҲҲМ воситаларининг зарбалари бўлиши мумкин.

Shot телеграм-канали Москва остонасида уриб туширилган дронлардан бири ёки унинг парчалари Внуково аэропорти яқинида жойлашган Кривошеино қишлоғидаги хўжалик биноси устига тушганини ва бино ёниб кетганини хабар қилди.

Шунингдек Калуга вилоятида ҳам бир дрон уриб туширилгани хабар қилинмоқда.

Москва мэри Сергей Собянин Москвада жабрланганлар ва вайрон бўлган бинолар йўқлигини айтган.

18:54 4.7.2023

Россия дронининг 3 июлда Сумига ҳужуми. Қурбонлар сони учтага етди

Россияга оид камикадзе дроннинг Суми шаҳрига ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони учтага етди, 21 киши яраланди. Бу ҳақда Суми вилояти ҳарбий маъмурияти маълум қилди.

Шаҳар мэри Александр Лисенко ярадорлардан уч нафари ҳануз касалхонада қолаётганини айтди. 4 июль Сумида мотам куни деб эълон қилинди.

Украина расмийларига кўра, душанба куни Суми шаҳри марказига жами тўртта “Шаҳед” дрони учиб келган. Украина томони мазкур ҳолат юзасидан “уруш қонунлари ва одатларини бузиш орқали қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши очди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG