Россия Адлия вазирлиги Борис Гребеншиковни "хорижий агентлар" рўйхатига киритди
Россия Адлия вазирлиги мусиқачи Борис Гребеншчиковни "хорижий агентлар" реестрига киритди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
Рўйхатга Москванинг собиқ бош раввини Филипп Голдшмидт, журналистлар Алексей Горпинченко ва Андрей Караулов, “Яблоко”нинг Москва бўлими раиси ўринбосари Андрей Морев ва Москва шаҳар думаси депутати Михаил Тимонов ҳам киритилган.
Гребеншчиков, Россия Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, "Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш учун хорижий мамлакатларда концерт фаолиятини олиб борган, Украинада Россия ҳукумати ҳарбий операция деб атаб келаётган урушга қарши чиққан, чет элдан ёрдам олган".
Ўз чиқишларидан бирида Гребеншиков Россия Украинага бошлаган урушни нафақат жиноят, балки инсониятга туширилган тарсаки деб атаган.
Ҳозирга қадар Россияда ўнлаб журналист, ахборот воситалари, маданият арбоблари ва фаоллар хоридий агентлар рўйхатига киритилган.
Пригожин Беларусга қайтиши билан Минск жануби-шарқидаги ҳарбий базада чодирлар пайдо бўлган
Беларус пойтахти Минск жануби-шарқидаги ҳарбий базанинг сунъий йўлдошдан олинган тасвирларида сўнгги кунларда янги объектлар барпо этилгани кўриш мумкин.
Муваффақиятсиз қуролли қўзғолон ортида турган Россиянинг ёлланма аскарлардан иборат ҳарбий ширкати "Вагнер" учун Беларусда жой ажратилгани ҳақида хабар қилинган эди..
Россия оммавий ахборот воситалари 27 июнда Беларусга келган Евгений Пригожин ўзининг Вагнер ҳарбий бўлинмаси учун Минскдан 90 км узоқликдаги Асиповичи шаҳри яқинидаги бўш турган ҳарбий иншоотда янги база қуриши мумкинлигини хабар қилган.
Рейтер агентлиги қурилишнинг моҳиятини тасдиқлай олмади.
Беларус президенти Александр Лукашенко ўтган шанба куни исёнга барҳам берган келишув доирасида Вагнерни ўз мамлакатида операциялар ўтказишни таклиф қилганди.
Россия президенти Владимир Путин “Вагнер” жангчилари Россияга фуқаролар уруши олиб келиши билан таҳдид қилган қўзғолондан сўнг Беларусга кўчиб ўтишлари, россиялик ҳарбийлар сафига қўшилишлари ёки уйларига қайтишлари мумкинлигини айтган.
Пригожиннинг таъкидича, у Украинадаги урушдаги муваффақиятсизликлар учун айблаган ҳарбий раҳбариятни ўзгартириш ва Мудофаа вазирлиги назоратига бўйсуниш буйруғидан кейин ўз кучларининг йўқ қилинишига йўл қўймаслик учун қўзғолонни бошлаган.
Украина президенти 30 июн куни Россиядаги қўзғолон раҳбари Беларусга келгани айтилгач, у ўз генералларига шимолий чегарани мустаҳкамлашни буюрганини айтди, юқори мартабали мудофаа расмийси эса Украина қўшинлари “стратегик ташаббусни” Россиядан тортиб олганини даъво қилди.
Вашингтонда, АҚШ Армия генерали, штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Миллининг айтишича, Украинанинг қарши ҳужуми Ғарбда кўпчилик кутганидек тез бўлмаса-да, тадрижий бормоқда.
Польша НАТОнинг ядровий алмашиш дастурига қўшилмоқчи
Польша бош вазири Матеуш Моравецки, Россиянинг Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш режалари туфайли Варшава НАТОнинг ядровий алмашиш дастурига қўшилиш ниятида эканини.
"Россиянинг Беларусда тактик ядровий қуролларни жойлаштириш нияти муносабати билан биз бутун НАТОга "Шэринг" дастурида иштирок этиш учун мурожаат қилмоқдамиз. Якуний қарор, албатта, америкалик ва НАТОдаги ҳамкорларимизга боғлиқ бўлади. Лекин бу борада тезкор чора кўриш истагимизни билдирамиз”., деди Польша бош вазири.
НАТО аъзоси Германия ядровий алмашишда иштирок этади, яъни у ядровий қуролга эга эмас, лекин АҚШ қуролларини жойлаштиришга мезбонлик қилади. немис қирувчи самолётлари можаро пайтида ядровий бомбаларни нишонга олиб бориши мумкин.
Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан Ғарб билан зиддият кучайиб бораётган бир пайтда Президент Владимир Путин очиқчасига Россиянинг тактик ёки қисқа масофали ядровий қуролларини Беларус аллақачон қабул қила бошлаганини айтган.
Залужний: Ҳар бир метр қон эвазига
Украина Қуролли кучлари Запорожье ва Бахмут яқинида кичик илгари силжишга эришганликларини айтишмоқда.
Бахмут йўналишида украин бўлинмалари олдинга силжиб, шаҳар жанубидаги муҳим қўрғон Курдюмовка учун жанг қилмоқда..
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний Тhе Wаshington Post газетасига берган интервьюсида Украинанинг қарши ҳужуми секин кечаётгани ҳақидаги баёнотлар уни ғазаблантиришини айтди. Чунки "ҳар бир метр қон билан олинади", дея таъкидлайди у.
Залужний, шунингдек, ҳамкорлардан Украинага кўпроқ ўқ-дорилар ва жанговар самолётлар етказиб беришни сўради.