Линклар

Шошилинч хабар
17 январ 2026, Тошкент вақти: 16:01

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:18 21.6.2023

Блинкен: АҚШ Украинага "мустаҳкам" ёрдам пакетини ажратади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен урушдан кейин Украинани қайта қуришни молиялаштириш масалаларига бағишланган анжуманда Украинага янги ёрдам пакети тақдим этилишини айтди:

"Президент Жо Байден Россия Украинага қарши бошлаган урушнинг бошиданоқ биз Украина билан қанча вақт керак бўлса, шунча бирга бўламиз, деб айтган. Ҳар икки давлат бунга содиқ. Биз бу мажбуриятни янги ёрдам пакетини ажратиш орқали бажаришда давом этамиз."

Киев ва Лондон Украинани тиклаш бўйича икки кунлик конференциясига мезбонлик қилмоқда. Унда 60 дан ортиқ давлатдан 1000 дан зиёд хорижий расмийлар, бизнес вакиллари ва глобал инвесторлар мамлакатни қайта тиклашни молиялаштириш йўлларини муҳокама қилади.

“Биз Украинага киритиладиган сармоялар хавфсиз, можаролардан ҳимояланган бўлишини ҳамда ислоҳ қилинган институтлар орқали имкон қадар самарали ишлатилишини истаймиз”, деди Буюк Британия ТИВ Жеймс Дойл.

Украина ўз иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан, кўмирсиз пўлат саноатини ривожлантириш доирасида "Яшил Маршалл режаси" нинг биринчи қисмини молиялаштириш учун 40 миллиард доллар маблағ сўрамоқда, деди украиналик юқори мартабали мулозим.

Украина, Жаҳон банки, Европа Комиссияси ва БМТ урушнинг биринчи йили учун харажатлар 411 миллиард долларни ташкил этганини билдирган эди. Харажатлар 1 триллион доллардан ошиб кетиши мумкинлиги тахмин қилинган.

16:15 21.6.2023

Зеленский: Қўшинларимиз шарқ ва жанубда душманни йўқ қилмоқда

Владимир Зеленский Украина қўшинлари мамлакат шарқи ва жанубида рус қўшинларини йўқ қилаётганини айтди:

"Айни пайтда Жануб ва Шарқда аскарларимиз душманга қарши жуда фаол курашмоқда, Украинани душманлардан жисмонан тозаламоқда. Келажакда ҳам шундай бўлади. Террордан ҳимояланиш террорчиларни йўқ қилиш демакдир. Бу ёвуз давлат Украинага қайтиб ёвузлик олиб кела олмаслигининг ягона кафолати"

Зеленский Лондонда ўтаётган конференцияга ишора қилар экан, Украинани қайта тиклаш “хавфсизлик кафолати” экани ҳамда “Россия тажовузкорлигини такрорланишини олдини олиш” воситаси эканлигини таъкидлади.

16:00 21.6.2023

Россия – Украина ҳужумларини қайтарганини, Украина эса олдинги чизиқда ўнлаб тўқнашувлар бўлганини маълум қилди

Икки мамлакат сешанба куни ўтказган расмий брифингларида бир-биридан фарқли баёнотлар берди. Россия томони ўз қуролли кучлари Украина ҳужумларини қайтарганидан баҳс этган бўлса, Украина сўнгги суткада фронт чизиғида кўплаб тўқнашувлар бўлганини билдирди.

“Россия қўшинлари Донец шарқи ва жанубида ҳамда Запорожье вилоятида Украина кучларининг ҳужумларини қайтариб, душманнинг бир неча танки, зирҳли машиналари ва бошқа қуролларини йўқ қилди”, дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарномасида.

Вазирликка кўра, Россия ҲҲМ кучлари Украина дронларини уриб тушириб, реактив ялпи ўт очиш тизимидан отилган бир қанча снарядни зарарсизлантирган.

Ўша куннинг ўзида бўлиб ўтган Украина ҚК Бош штаби брифингида эса Россия ўз кучларини асосан Лиман, Бахмут, Авдеевка ва Марьинка атрофида жамлагани, олдинги чизиқда ўнлаб тўқнашувлар бўлгани ҳақида маълумот берилди.

Украина томонига кўра, унинг авиация ва артиллерияси Россия ҳарбий техникаси ва аскарлари жамланган ҳудудларга, артиллерия, ҲҲМ воситалари позицияларига ҳамда бошқа муҳим объектларга қарата зарбалар берган.

Ўз навбатида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 4 июндан бери украин ҳарбийлари Россия позицияларига 236 та зарба йўллаганини ва уларнинг бари зое кетганини айтди.

Вазир, шунингдек, Украина ҳарбийлари Россияга қарашли ҳудудларга, жумладан Қримга HIMARS ва Storm Shadow ракеталари билан ҳужум қилишни режалаётганини иддао қилди.

17:31 20.6.2023

Зеленский: Биз ҳеч қандай позицияни йўқотганимиз йўқ

Владимир Зеленский Украина қўшинлари қарши ҳужумда ҳеч қандай позицияни йўқотмагани, аксинча душман кучлари йўқотишларга учраётганини билдирди:

"Баъзи ҳудудларда кучларимиз олдинга силжимоқда. Бошқаларида эса позицияларни ҳимоя қилмоқда. Ҳеч бир позициямизни бой берганимиз йўқ. Прогрес бор. Уларда эса фақат йўқотишлар. Босқинчи давлатнинг Украинани тўхтата оладиган истеҳкомлари йўқ. Биз ўз заминимиздамиз ва бу бизга энг катта куч беради".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG